Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Мамадали Маҳмудов “Бу тоғлар – Улуғ тоғлар” романи (14)

Мамадали Маҳмудов “Бу тоғлар – Улуғ тоғлар” романи (14)
12 Mart 2014 - 11:25 'да юкланди ва 2407 марта ўқилди.

evril turon bu tog`lar(давоми)

18
Юсуфбек ханжарини қўлида ушлаб у ёқ, бу ёқдан шох – шабба, тутантуруқ териб келди. Чўнтагидан оқ тошларни чиқариб, ўт ёқди. Унинг қўнглида чироқ ёнгандай бўлди. Сабаб: оловдан бўрилар қўрқади.
Тун қуюлди. Мунгли чийиллаётган шамол ёмғир томчила- рини учириб келиб камарга ура бошлади. Юсуфбек ханжари билан этларни бўлакларга бўлди. Сўнг уларни ингичка – ингичка, узун – узун оғочларга санчди ва оловга тутди. Камар пишаётган гўшт ҳидига тўлди. Юсуфбек тўйгунича кабоб еди. Бадани яйради. Исиди.

Энди унга элкасидаги ўқ азоб берарди. Юсуфбек гулханга йўғон – йўғон шохларни ташлади, ўт ҳовури тегадиган тошга ёйилган от терисини олди, жунли томони билан ўранди, гулхан яқинидаги ялпоқ тошга ўтирди ва уйқуга кетди.

У тонг саҳарда совқатиб уйғонди. Ўт ўчаёзган эди. Юсуфбек ханжарини ярқиратиб, ташқарига чиқди… Шамол тинган, борлиқ машъум қоронғилик қўйнида ўз шаклини, рангини йўқотиб, ўликдай қотиб ётибди. Камарга қайтди. Қолган – қутган чўғларни тўплади, ўт ёқди. Сўнг бор этни пиширди, еттидан бир бўлагини еди, қолганини белбоғига ўради, терини ёпиниб йўлга чиқди.

От йиқилган жойда тўхтади. Ундан суяклар қолганди, халос. “Бўрилар еб кетибти – да!” деди ўкиниб. Лекин осмонда, булутлар остида қанотларини қоқмай, кенг ёйиб айланаётган қузғунларни кўриб, фикридан қайтди, аниқроғи иккиланди.

“Бу ҳам бир қисмат! – деб ўйлади. Ўйладию не учундир юраги сирқиради, – балки, мени эртага бунданда аянчли қисмат кутаётгандир?” – У ўз сўзидан ўзи ларзага келди. Ва булутдай оғир ўй – ғамлар исканжасида зил – замбил қадамлар билан ўрлашда давом этди. Бир соат ичида мангу қорлар билан қопланган довонга етди. Чанқоғини қондириш учун капалаб – капалаб қор еди. Сўнг қорли сўкмоқдан, тўғрироғи аллақандоқ ёввойи ҳайвонлар изида хийла юриб, Селдара музлигига чиқди. Бу азалий музликнинг кенглиги саккиз чақиримдан ортиқ эди. Юсуфбек: “Бундан ўтолсам, уйга соғ – саломат етаман” деб кўнглидан ўтказди.

У музликнинг ярмини кечганда, чарчади. Ҳаво ҳам ўзгарди. Атрофни сийрак, совуқ туман босди. Игна қор ёға бошлади. Ҳаво етмаганидан Юсуфбек бўғилди. Бу абадий тун, беором макон ер сатҳидан беҳад баланд эди. Йўл йўқ. Ҳаммаёқни муз қоялар қуршаган. Унинг азойи – бадани музлади. У от терисидан тўрт бўлак кесди. Уларга оёқ – қўлини ўради. Сўнг бу даҳшатли музликдан гоҳ ўрмалаб, гоҳ судралиб, гоҳ юриб масофани қисқартира борди. Унинг бу кўриниши аллақандоқ ёввойи махлуқни эслатарди. У уч марта ҳолдан тойиб, уч марта ҳушидан кетди. Уччала гал ҳам кўзига хира туман ичида оқ тош тагидаги ҳамда уйидаги олтинлари кўринди. Бундан ҳам руҳий, ҳам жисмоний қувват олди, ўзига келди:

“Ҳали бу азоб – уқубатларни унутиб юбораман! – деди қатъий ишонч билан, – ҳали мен дунёда энг бой одам бўламан! Бир замон келади, турклар замони, ўшанда мен қизиллар бошига қирон соламан! Мислсиз қирон!!!”

19
Юсуфбек қоронғи тушмай, жуда машаққат билан музликдан ўтди. Энди, Боғдонга ўн бир кунлик йўл қолди. У бу масофани ўн беш кунда, бели мажақланган итдай қийналиб, судралиб кечди. Озиб – тўзди. Ўнг оёғи, елкаси ҳадсиз шишиб, ларсиллаб оғримоқда. Бутун бадани шилинароқ кийим – кечаги титилиб кетди.

У шундай хароб холда қишлоққа киришдан уялди ҳам чўчиди. Чунки Юсуфбек:
“Оғайнилар, ҳали – замон менам элликка чиқиб қоламан, – деб қариндошларига айтган эди, – яширмайман, умримда кўп ёзуқ ишлар қилдим… Энди, покланиш учун Маккага бораман. Тангри қўлласа, иики – уч йилда қайтаман”.

Улар бунга қувонишди. Қўлларидан келганча унга олтин – кумуш танга беришди, оқ йўл тилашди.

Бироқ Юсуфбек ўзига яқин одамлар билан большевикларга қарши курашиш учун Фарғонага кетди. Шунга у: “Одамлар алдаганимни билиб қолишса нима бўлади?” деб ўйлаб, қўрмоқда эди.

Юсуфбек “Оққоя” учида, қатранғи остида ўтирган ҳолда қўлини дурбин қилиб ич – ичига чўкиб кетган кўзи олдига келтирди. Бу юксакликдан томларига қурт, узум, олмақоқи, ёнғоқлар ёйилган қишлоқ мовий ғубор ичра ғариб кўринди. Ўз ҳовлиси ҳам. Юсуфбек шу уйда туғилди. Бир ёшга тўлар – тўлмас юрадиган, гапирадиган бўлди. Бу кезда унинг отаси, қишлоқ оқсоқоли Қиличбек Боғдон йигитларига бош бўлиб, Сангзар дарёси бўйида Оқ подшо аскарларига қарши жанг қилаётган эди. У кўп ўтмай, чап биқини ва белидан яраланди. Уни беҳуш ҳолда уйига олиб келишди. Шу – шу Қиличбек тўшакка михланиб қолди. У оғриқ забтига олган онлар Оқ подшони қарғарди. Ўз яқин кишиларга ўрисни ёмонларди. Буни гўдак Юсуфбек ҳам эшитар ва ундан босқинчига нисбатан нафрат уйғониб, улғайиб борарди.

Қиличбекнинг бошига яна бир кулфат тушди. У биринчи кўз очиб кўрган хотини Иззатхонимдан жудо бўлди. Иззатхоним Юсуфбекнинг туққан онаси эди. У баланд бўй, қўй кўз, ингичка юз, тошбағир, аммо эрига жонкуяр аёл эди. У юрак касаллигидан кетди. Энди Қиличбекнинг икки ёш хотини қолди. Бурун улар ундан зир титрарди. Энди Қиличбекни менсимай қўйишди. Қиличбек ич – ичидан эзиларди. Буни Юсуфбек сезарди. Шунданми, у фақат ўгай оналарини эмас, бошқа аёлларни ҳам ёқтирмай кўйди.

Юсуфбек жуда соғлом, жуда тетик бўлиб ўсди. У ҳеч нарсадан тап тортмас, ҳеч кимдан қўрқмас эди. Юсуфбек курашни, отда чопишни, овни, муштлашишни яхши кўрарди. У қайси хил илон бўлмасин, дуч келганини бўғиб олиб, қизларни кўрқитишдан, қишлоқ итларини бир – бири билан уриштиришдан завқ оларди.

Унинг зеҳни ўткир эди. Қиличбек Юсуфбек учун алоҳида ўқитувчи ёллади. Юсуфбек қийналмасдан ёзиш – чизиш, тарих, ҳисоб ва жўғрофияни ўрганди. Шундан кейин етти йил Бухорода, мадрасада ўқиди. Жуда яхши ўқиди. Аммо аёллар масаласида талай номаъқул ишлар ҳам қилди… Отасининг олтинлари жонига оро кирмаганда мадрасадан ҳайдалиб, зиндонда ётган бўларди. Юсуфбек ўша чоғларда олтиннинг қудратини билди.

Юсуфбек ўқишни давом эттирмоқчи эди. Қиличбек уни ўз ҳузурига чақириб олди. У отасининг сув ичмаган оғочдай қуриб қолган узун гавдасига, ичига чуқур ботиб кетган қорамтир, хира кўзига, суяклари бўртиб чиққан, этсиз юзига ғамгин тикилиб, беихтиёр уҳ тортди. Қиличбек қоқшол қўллари билан унинг манглайини силади ва:
– Бўтам, – деди заиф, ҳорғин овозда, – шу кунгача мен сен учун яшадим. Энди сен азамат йигит бўлдинг. Оқ, қорани танидинг. Энди сенга қиладиган насиҳатим шуки, менинг ҳаётимдан ибрат ол. Мен умримда кўп одамларга яхшилик қилдим. Лекин бошим ёстиққа теккач, ҳаммаси мендан юз ўгирди. Анави менинг ўрнимга қишлоққа оқсоқолик қилаётган Болта эса, ёлоғимни ялаб, одам бўлганди. Лоақал мени бир марта ҳам кўришга келмади. Қайтага у: “Қачон ўлади, бедаво”, деб айтармиш. Қиззиғар! Қани энди аввалги ҳолимга қайтиб келсам, унинг кекирдагини юлиб олардим! Энди, иложим қанча? Мен эл учун, юрт учун курашдим. Лекин эл ҳам, юрт ҳам ҳолимдан хабар олмади. Энди дунёда мен учун бир сен қолдинг, ўғлим! Уй – жойни, қолган – қутган бойликларни сенга топшираман. Эсингда бўлсин, одамнинг энг яқин дўсти – бойлиги олтини. Ўша қўр кетдими, обрўнг ҳам қолмайди, ёр – биродарларинг ҳам сендан узоқлашади. Ўша қўр борми, иззат – ҳурматда бўласан, истаган нарсага қўлинг етади, етти ёт бегона ҳам сенга хизмат қилади. Шу сўзларимни яхшилаб қулоғинга қуйиб олгин, бўтам. Сенга умр тилайман, ёлғизим! Лекин душмандан ўч олмай қўйма. Ўч ол! Одам ўз тупроғида эркин яшаши, ўз ерига ўзи хўжайин бўлиши керак. Буни унут- ма! Яна шуни эсингда тут: бойлик орттир!

Ўша куни кечқурун Қиличбек ёстиғи остидан тўппончасини олиб, ўзини – ўзи оғзидан отди.

Бойлик Юсуфбекка қолди. У бир тун ҳеч кимга билдир- масдан нодир нарсаларни оғил тагига кўмди. Иккинчи тун эса Боғдон оқсоқоли – Болтани бўғиб ўлдирди, уйига ўт қўйди. Буни ҳеч ким кўрмади, сезмади. Аммо улус ундан шубҳа қилди. Шунга Юсуфбек бир муддат Самарқандда – Замира исмли бой қиз(19) билан яшади. Ундан бир ўғил кўрди.

Тикон бир жойда кўкармаганидек, ваҳшийлик ҳам, фоҳишалик ҳам, ўғирлик ҳам бир жойда вужудга келмайди.

Чечак ҳам бир жойда ўсмаганидек, чин кишилар ҳам бир ерда илдиз отмайдилар.

Зотан ҳар бир одамнинг вужудида яхшилик ҳам ёмонлик ҳам ёнма – ён яшайди. Бирида яхшилик устун бўлса, иккин- чисида ёмонлик…

Очиқ айтсам: Одам боласи икковидан ҳам ўз нафси йўлида фойдаланади. Фақат ақллироғи меъёрни билади… Юсуфбек – чи? Буни юракдан сўраш керак.
Юсуфбек Боғдонга талай йилдан кейин қайтиб келди.
Сабаби, биринчидан: Боғдонлик хотини Иқлимхонимдан, бир ўғил, уч қизи бўлиб, улар балоғат ёшига етиб қолишган эди.
Иккинчидан: бойлиги…
Учинчидан: туғилиб – ўсган юрти соғинчи…
Тўртинчидан: Гавҳар отли гўзал хотини…
Юсуфбек (ёлғиз ўғли) Аҳмадбекнинг ёнига уч – тўрт ўғил қўшишни истаган ва шунга Ўратепа Минг бошиси Ҳазратбойнинг Гавҳар исмли ёш қизини (Боғдонга) олиб қочиб келган эди.

Ўшанда Гавҳарнинг юзини, сочини юлиб додлаганига, қайғу билан бўзлаганига одам – ку, одам, тош ҳам йиғларди. Бироқ Юсуфбекда тариқча ҳам шафқат уйғонмади. Аксинча у Гавҳарга: “Ўчир!!!” деди ғазабнок хириллаб аста ва унинг юзига тарсаки тортди. Қиз ҳушидан кетди. Юсуфбек унинг оёқ – қўлини арқонда, оғзини белбоғда боғлади ва қанорга тиқди.

У Туркистон тоғининг хилват бир дарасида қўнғир отининг жиловидан тортиб тўхтатди. Атрофга боқди. Ана, ўзидан хийла юксакликда гунафша ранг тоғ ва чўққиларнинг ярми сийрак, олтин тус булутлар ичида элас – элас кўринаётир. Ўнг томонида муз ранг сой ҳайқирмоқда. Сўл ёқида ўрмон шовулламоқда. Этакда ёввойи ёнғоқзор… Тегра турли – туман қушларнинг сасига тўла. Юсуфбек: “Бу ердан бехавотир жой бўлмаса керак”, деб миясидан ўтказди ва Гавҳарни одам бўйи келадиган ўтлар орасига улоқтирди. Ўзи ҳам отдан сакраб тушди. Қизни қанор, арқон ва белбоғдан бўшатди. У ўзига келгач, сойга қочди. Юсуфбек уни қувди. Гавҳар сойга сакрамоқчи бўлганда, Юсуфбек уни тутди. –
Қанжиқ! – деб бақирди ва қизнинг тўзғиган сочлари тўсган юзига шапалоқ тортди.

Гавҳар яна ҳушидан кетди. У қизни кўтариб, бояги жойга олиб бориб ётқизди. Кейин эгар – жабдуқларни ечди, отни ўтлашга қўйди. Қора хуржунидан узун жун арқон олди. Уни ўт устида айлантириб бориб, доира шаклига келтирди. Энди ундан илон, чаён ошиб ўтмас эди. Юсуфбек Гавҳарни доира ўртасига ётқизди. Ўзи сойда тез чўмилиб, қайтди. Қизнинг ёнига ётди. Нафасини ростлагач, Гавҳарнинг белидан қучоқлади. Қиз чўчиб кўзини очди. Унинг кўзи ёз тонгидаги шаффоф осмон сингари мовий, мусаффо эди. Бу – энди очилаётган лолани эслатувчи чехрасига, чўғдай ёнаётган дудоғи билан бежирим бурнига, мўътадил ияги устидаги қора холига яна ҳам жозиба бериб турарди. Юсуфбек Гавҳарнинг бургут чангалига тушган какликдек типирчилашига қарамай, унинг оппоқ бўйнига ҳаяжон билан ўтли лабини босди. Қиз энтикиб қолди. Юсуфбек унинг атлас кўйлагининг ёқасини айириб йиртди… Донболини ҳам… Қизнинг кўкраги очилиб қолди. Юсуфбек титраб – қақшаб Гавҳарнинг беҳидай етилган сийнасини қайноқ эҳтирос билан чангаллади. Умрида илк бор кечираётган нота- ниш, ғалати, шу билан бирга қандайдир ғаройиб бир ҳисдан қизнинг боши айланиб қолди. Юсуфбек уни гул иси таралаёт- ган оқ, шаффоф, сийдам баданини ўпиб, тишлаб, зилдай гавдасини унинг устига ташлади. Қиз қаттиқ тўлғониб, чинқириб юборди.

Кейин Гавҳарнинг оловли нафаси томоғига тиқилиб қолди. Кейин… Ё раббим!!! Унинг нозик билаклари Юсуфбекнинг чайир бўйнига чирмашди!

Тун ёйилди. Юсуфбек бамисли олов бўлиб ёнаётган Гавҳарни яна бир марта бағрига қаттиқ босди. Қизнинг нозик суяклари қирсиллаб кетди. Юсуфбек эҳтирос аралаш дағал оҳангда:
– Энди сен менинг хотинимсан! – деди ва унинг яшнаб турган оппоқ сийнасини дам оғритиб, дам оғритмай тишлади. Гавҳар ҳиқиллаб йиғлади. Юсуфбек:
– Ўчир!.. – деди. У йиғини, оҳ – воҳни ёмон кўрарди.
Ёнғоқзордан бойўғлининг кетма – кет чинқириғи эшитилди. Бу – Гавҳарга энаси тез – тез айтиб турадиган ажиналар товушига ўхшаб туюлди. У бехосдан баданига илон ўрмалаб чиқаётган кишидай сесканди. Яна бойўғли чинқирди. Энди, зим – зиё тунда бу товуш унга: “Га…в…ҳар… ҳув… Га…в… ҳар…” деб чақираётганга ўхшаб эшитилди. Унинг юраги орқасига тортиб кетди. У беихтиёр Юсуфбекнинг пинжига тиқилди. Энди, худди қасд қилгандай, ўнгурда бўри улиди. От ер тепиниб, кишнади. Гавҳарни қалтироқ босди. Юсуфбек гулхан ёқиш учун ўрнидан турмоқчи бўлди. Қиз уни қўйиб юбормади:
– Қўрқаман – деди аста.
– Нимадан?
– Ажинадан… бўридан… – У Юсуфбекнинг сержун, дағал бағрига қаттиқроқ сингиб борди.
О, аёл қучоғи! Сен нималарга қодир эмассан?! Истасанг сен подшони ҳам, ўғрини ҳам, ёвузни ҳам ўз иродангга бўйсундироласан!

Юсуфбек умрида биринчи марта ўзини бегона аёл ўз хоҳиши билан қучоқлаётганини бошидан кечираётган эди. О, бунинг лаззати зўрлаб қучоқлатгандан кўра ўзгача бўлар экан! Юсуфбекнинг кўнгли қуёш тушган муз сингари эриб кетди.
– Қўрқмагин, – деди Юсуфбек унинг сочини ғадир – будир қўли билан силаб, – қўрқмагин. Совқотгандирсан? Ҳозир ўт ёқаман.
– Ёқманг… қўрқаман…
Юсуфбек ёнида турган хуржундан чопонини олиб, Гавҳарнинг устига ёпди. Муз юрак, қўпол одамнинг бундай юмшаши унга ғалати туюлди. У кўп ўтмай қўрқув аралаш қандайдир чарчоқ оғушида уйқуга кетди. Юсуфбек эса дам булутлар остида қолиб, дам кўринаётган юлдузларга қараб узоқ ётди.

Улар уч кеча – ю – уч кундуз шу хилватгоҳда қолдилар. Бу вақт ичида қўрқинчили тунларнинг тасирими… ёхуд Юсуфбекнинг юмшаганими, ҳар қалай Гавҳар уни ёқтира бошлади. Йўқ, ундаги бу ўзгариш фақат шу сабаблардан эмас эди. У дунёдаги айрим аёллар сингари кучли, мағрур, бешафқат эркакларни хуш кўрарди.

Юсуфбек Гавҳарни саҳар чоғи Боғдонга – ўз уйига олиб келди. Иқлимхоним Юсуфбекни унча хуш кўрмаса ҳам, мўминқобил, художўй аёл бўлса ҳам, ёш кундошини совуқ кутиб олди. Аммо вужудига қалтироқ солаётган аламини ташига чиқармади. Иқлимхоним эридан бургутдан каклик қўрққанидай қўрқарди. Бунинг устига юраги касал эди.
– Бизга болахонага жой сол! – деб буюрди унга Юсуфбек.
Иқлимхонимнинг юзи мурда тусига кирди. Бирдан баданига совуқ тер тошди. Ўз – ўзидан оёғи жонсизланиб, ўтириб қолишига сал қолди. Лекин ўзини тутди. У анча иродали аёл эди. Оёқларини зўрға – зўрға судраб босиб, болахонага чиқди, эри билан кундошига жой солиб, қайтиб тушди. Шундагина у юраги қаттиқ санчиб оғриётганини сезди. Бехосдан кўз олдини зулмат босди. Теграсида қоп – қора тоғлар айлана бошлади, устига осмон лопиллаб тушиб келаверди. Иқлимхоним беҳуш йиқилди.

Шундан сўнг кундан – кунга унинг аҳволи ёмонлаша борди. Юсуфбек деярли унга қарамай қўйди. У Гавҳархонимнинг хонасидан чиқмас эди. Гавҳархоним эса Юсуфбекни кундошидан рашқ қила бошлади. Кейинчалик у Юсуфбекка Иқлимхонимни ёмонлайдиган одат чиқарди:
– Алвастидан фарқи йўқ.
– Башараси таппига ўхшайди.
– Ичи қора…
Бундай кезларда Юсуфбек баъзан Иқлимхонимни таҳқирлашдан, ҳатто баъзан уришдан ҳам тоймасди.
Гавҳархонимнинг ўзи ҳам гоҳи – гоҳида Иқлимхонимни юзинг – кўзинг демай, аламли сўзлар билан ўйиб – ўйиб оларди:
– Қора Тошбақа!
– Қурбақадан фарқинг йўқ!
– Ажина!..
Қишлоқ хотинлари Гавҳархонимга бетлолмасалар ҳам, орқа – варотдан ёмонлардилар:
– Жодугар!
– Шундай эркакни жиловлаб олди – я!
– Қони бузуқ!..
Иқлимхонимга эса ачинардилар:
– Пешонасида бор экан бу кўргулик!
– Суякларигина қолди – я!
– Шўрлик!..
Иқлимхоним андишали аёл эди. Кундошига қарши бир сўз демасди. Уни худога солиб қўйганди.
Бутун алам, дардини ичига ютгувчи бу хотин охири куйиб, кул бўлди, бевақт дунёни тарк этади.

Аста – секин Юсуфбекни Гавҳархонимдан кўнгли совий бошлади. Юраги сиқилиб, уйда ўтиролмайдиган бўлиб қоди. Гавҳархоним бўлса уни қаттиқ рашқ қилар, ҳеч ерга юборгиси келмас эди. Бу Юсуфбекнинг қонини қайнатарди. У бир куни тун оққанда, маст ҳолда уйига келди. Гавҳархоним бўғоз эди, айрим ҳомиладор хотинлардай инжиқ бўлиб қолганди: “Шу пайтгача қаерларда юрибсиз?” деб эридан сўради. Юсуфбекнинг ғазаби қайнади. “Мени суриштирадиган хотин ҳали туғилмаган!” деди – да, уни ўлим ҳоли қилиб уриб тепди. Гавҳархоним: “Ўлдим!.. Ўлдириб кўйди!.. Вой дод, ёрдам беринглар!” дея чийиллаб осмонни бошига кўтарди.

Шу тун унинг бўйидан тушди. Кейин озиб – тўзиб кетди. Юсуфбек уни ёқтирмай кўйди. Шунданми, Гавҳархонимни арзимаган нарсага ҳам урар, сўкар, хўрлар эди. Шундай бўлса ҳам у эрини қаттиқ яхши кўрарди.
Боғдоннинг бой, тили узун хотинлари бундан ажабланардилар ҳам, қувонардилар ҳам:
– Ё, товба, дунёда шундай хотинлар ҳам бор – а!
– Баттар бўлсин!
– Мегажинга бу ҳам оз!..

19. Бой қиз – Замира ота – онасининг ёлғиз фарзанди эди. Ўн етти ёшга тўлаётганда улардан жудо бўлди. Бойлик қизга қолди.

(давоми бор) 

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube