Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Абдулазиз Комилов Брюсселда

Абдулазиз Комилов Брюсселда
17 Mart 2014 - 14:34 'de eklendi ve 494 kez görüntülendi.

Ўзбекистон ТИВ сайтининг билдиришича, Ташқи Ишлар Вазири Абдулазиз Комилов “Ўзбекистон – Европа Иттифоқи” ҳамкорлик кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этади. Мажлис, ТИВ матбуот хизмати хабарига кўра, 17 март, душанба куни Брюсселда бўлиб ўтади.

Брюссел ташрифи давомида Абдулазиз Комилов бошлиқ Ўзбекистон делегацияси ЕИ ва Бельгия расмийлари билан музокаралар олиб бориши режалаштирилган.

Ўзбекистон ТИВ хабарида айнан кимлар билан учрашувлар ўтказилиши ҳақида маълумот берилмаган.

Маълумки, “Ўзбекистон – Европа Иттифоқи” ҳамкорлик кенгаши 1999 йилнинг 1 июлидан кучга кирган “Ўзбекистон ва Европа Ҳамжамиятлари ҳамда уларнинг аъзо давлатлари ўртасидаги шериклик ва ҳамкорлик тўғрисида”ги Битим асосида ташкил қилинган. Ташқи ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, мазкур кенгаш ҳозиргача 10 та йиғилиш ўтказган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш мақсадида 2004 йилнинг 22 март куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ҳамда унинг аъзо давлатлари ўртасидаги ҳамкорликни такомиллаштириш чоралари тўғрисида”ги қарори қабул қилинган. Ҳатто мазкур қарор асосида 2004-2008 йилларга мўлжалланган чора ва тадбирлар дастури тасдиқланган, бу борада тузилган ишчи гуруҳга Ўзбекистон томонидан собиқ Ташқи ишлар вазири Содиқ Сафоев тайинланган эди.

Бироқ, 2005 йилги Андижон воқеалари ортидан Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги алоқаларнинг кескин совиши натижасида мазкур дастур амалга ошмай қолиб кетган.

ЎХҲ хабар маркази

Etiketler :
HABER HAKKINDA GÖRÜŞ BELİRT

Сўнгги хабарлар
İLGİLİ HABERLER