Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Ўзбекистонлик қирим-татарлар Қиримга отланишмоқда

Ўзбекистонлик қирим-татарлар Қиримга отланишмоқда
25 Mart 2014 - 10:01 'да юкланди ва 1761 марта ўқилди.

uzblik-qrim-tatarlarЎзбекистондаги қирим-татарлари жамоасида Қиримдаги вазият қизғин муҳокама қилинмоқда ва уларнинг кўпчилиги узоқ йўлга тайёргарликни бошлаб ҳам юборишган, деб хабар беради Вести.uz нашри.

“Халқимиз қийин даволарни бошдан кечирди, – дейди 78 ёшли лутфия Зодиева, – даставвал биз Сталиннинг буйруғи билан ота-боболаримиз юртидан айрилдик, Горбачёв уни бизга қайтариб берди. Лекин бизнинг халқимиз чидамли, меҳнаткаш ва биз ўзлигимизни йўқотмадик”.

Унинг сўзларига кўра, ўзи, болалари ва неваралари ўбеклар, қозоқлар, руслар, тожиклар ва немислар орасида ўсиб улғайган. “Истаганлар ўқиди, олий маълумо олди ва ўзларини кўрсатишди”, – дейди у.

Дарҳақиқат, 70-йилларда партиянинг Жиззах вилояти қўмитасига Социалистик меҳнат қаҳрамони қирим-татар С. Тоиров раҳбарлик қилганди. Ўша вақтда Ўзбекистон раҳбари бўлган Шароф Рашидов айнан унга ўз туғилиб ўсган вилоятини ишониб топширганди.

Нашрнинг ёзишича, қирим-татарлари Мустафо Чачи ва Анвар Алиев ҳам Социалистик меҳнат қаҳрамони унвонини олишган, яна беш киши эса Ленин орденига лойиқ кўрилган ва бу орденни фахрланиб тақиб юришган. Фавзи Билолов ва Урие Керменчиқлилар эса “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист” унвонини олишган.

80-йилларнинг охири, 90-йилларнинг бошларида қирим-татарларининг оммавий равишда Қиримга кўчишлари бошланди. Бироқ, уларнинг бир қисми – юз минга яқин қирим-татарлари Ўзбекистонда қолишди.

“Кўпчилигимиз СССР замонида туғилганмиз, – ҳикоя қилади 48 ёшли Искандар Аблязов. – Менинг ўзим ҳарбий хизматдан қайтганимдан сўнг қозоқ қизига уйландим, болаларимиз рус тилида гапиришади. Ёшлигимда мен ҳам Қиримга қайтиш иштиёқи билан ёнардим. Кейин Қиримга бордим ва саройларда яшайдиган Жамилов каби “доҳий”ларнинг ваъдаларига учган қариндошларимнинг қай аҳолга тушишганини кўрдим. Чироқсиз, сувсиз, ишсиз деярли ҳорликда яшашмоқда. 20 ймл Украина ҳокимияти остида татарлар учун ҳеч нарса ўзгармабди”.

Унинг таъкидлашича Қиримда яшаётган акаси 80 доллар атрофида нафақа олади ва кейинги ойгача амал-тақал қилиб зўрға етказади. “Қирим-татарларининг Симферополдаги “Ҳизб-ут-Таҳрир” тарафдорларининг митингида қатнашганини телевизорда кўрганимдан кейин Қиримга бормасликка қарор қилдим. Айниқса ихтиёрий кўчиш дастурига ҳужжат топшириб қўйган болаларимнинг у ёққа бормасликлари керак деган қарорга келдим. Энди Қирим Россия таркибига кирди, оиламизда депортация ҳақидаги ҳужжатлар сақланиб қолган ва енди қайтса бўлади. Қариндошларимдан бири Узоқ шарқда ишлайди ва у россиядаги қонунлар ва маошлардан жуда кўнгли тўқ, бир неча маротаба мени ҳам ёнига чорлаган. Аслида шахсан мен Ўзбекистон билан хайрлашишни истамаган бўлардим. Шу ерда туғилдим, катта бўлдим, кўпгина дўстлар орттирдим…”, – дейди Аблязов.
25 ёшли Артур Эминов ҳам содир бўлган ўзгаришлардан хурсандлигини яширмайди. у яқиндагина бир неча йил ишлаб Россиядан қайтган.

“Бутан шу вақт мобайнида мен Россия паспортини олишни орзу қилганман. У ҳаётда ажойиб имкониятларга йўл очади. Россия фуқаролигини олиш учун менинг бир қанча уринишларим самарасиз якунланганди. Мен Ўзбекистонга қайтишга мажбур бўлдим. Энди эса кутилмаганда омад келди – Қирим Россия таркибига кирди. У ёқда бутун хоҳловчиларга бургут рамзи акс этган паспортлар беришмоқда. Мен ҳам шу кунни интизорлик билан кутмоқдаман ва яна мен бу паспортни ўз тарихий ватанимда оламан”, – дейди Эминов.

ЎХҲ ахборот бўлими

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube