Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Розимисиз эй Турон? 2-қисм

Розимисиз эй Турон? 2-қисм
12 Eylül 2011 - 6:28 'да юкланди ва 1890 марта ўқилди.

Ахмад Турон

(туркум)

4.

Тер тўкиб ёзу-қишин,

Тадбиркор очар ишин.

Қурар кичик тегирмон,

Ё қилар дори-дармон.

Ёки yй қурар қават,

Ясар стол-кроват.

Колбаса цех, қушхона,

Ёки очар ошхона.

Қанд қилар ёки новвот,

Ё бешик, ўйинчоқ от.

Мехнат қилиб пул топса,

Мақсад-оила боқса.

Бир икки ишсиз одам,

Ишласа бўлиб ҳамдам.

Эрта бўлмасдан лекин,

Қўнғироқ бўлар секин:

-Тез келасиз cолиққа,

Салом беринг бошлиққа.

Йўқса боради тафтиш,

Бўлади катта ташвиш.

Солиқни қилмай рози,

Келар ментдан биp този.

-Сиз бизнинг китобдасиз,

Ойда бир хисобдасиз.

Мелиса кетмасданоқ,

Хокимятдан қўнғироқ:

-Катта келар бу ёққа,

Деворларга бўёққа,

Тез ўтказинг cчётга,

Қолмайин қора отга.

Кейин Наврўзу-кўклам,

Сўнг Мустақилликка ҳам.

Сантех келар, “Ўт” келар,

Тадбиркор тинмай елар.

Махалладан оқсоқол:

-Бизга пул ўтказ дархол.

Катта қизи номидан,

Гўёки инъомидан,

Махаллада бўлар ош,

Қилмасак кетади бош!

Тадбиркор шўри қурар,

Йиққани бори тугар.

Беролмас ишчига хақ,

Ишлар тўхтар таппа-тақ.

Қолмаган молга ҳам пул,

Банкрот бўлган буткул.

Ёпишга корхонасин,

Сотар уйдан нарсасин.

Мардикор бўлиб кетар,

Телба, хор бўлиб кетар.

Президент бўлсам агар,

Элга қилардим хабар.

Юртда ҳap бир тадбиркор,

Эркин бўлмоғи даркор.

Давлат бўлсин мададкор,

Гўёки бир дўсту-ёр.

Йўллар очилсин тўлиқ,

Фақат банк олсин солиқ.

Тадбиркор юрса иши,

Элнинг кетар ташвиши,

Барча яшар хурсанд-шод,

Юрт бўлар шунда обод,

Деб берар эдим фармон,

Розимисиз эй Турон?

5.

Энг кичик туманда ҳам,

Хоким қўл етмас аълам.

Қаъбулга борсанг агар,

Йўлинг тўсар секрeтар.

-Вақтлари йўқдир бугун,

Қаъбулга келинг кейин.

Сўнг яна борсанг ночор,

Шу холат бўлар такрор.

Ошга бўлади вақти,

Ишратга кўчар тахти,

Халққа топилмас фурсат.

Гар кирсанг қилиб журъат,

Жaxл билан қарар ул,

У хўжа, сен эca-қул.

-Эл чидар бу на охинг,

Борми елкангда шохинг?

Гар топcaнг-чи бир калит,

Берсанг бир пачка валют,

Битмас ишинг битади,

Хоким елканг тутади:

-Келганиз бўди кўп соз,

Ишингиз босинг шоввоз.

Судга тушмасин коринг,

Суғириб олар боринг.

Хақиқат ажр учун,

Сўрайди катта тугун.

Йўқса кесилишинг бор,

Ясайвер ўзингга дор.

Қароқчи-прокурор,

Қочмасанг ташлайди тўр.

Мент –овчи, кўча – дала,

Юрган халқ-кийик гала.

Бўшроғин отиб олар,

Тўр қафас ичра солар.

Пул берсанг қўйворади,

Йўқса шaрт сўйворади.

Солиқчидир-зўрaвон,

Ўлжа олap каттакон.

Хатто дўхтир, домулло,

Дейдилар чўнтак ковла.

Оқсоқол қўяр тузоқ,

Справкага борган чоқ,

Бўйнингдан бўғиб олар,

Чўнтагингга қўл солар.

Бизда пул-пора-савлат,

Шундай қурилган давлат.

Порани кияр, ерлар,

Тўғрини телба дерлар.

Президент бўлсам агар,

Элга қилардим хабар:

Иш жoйи бўлса киши,

Бўлмасин ғам ташвиши.

Энг кичик ойлик тушум,

Етсин оила учун.

Давлатда ишлаган кас,

Тўралик қилса хавас,

Халққа қўпол қилса сас,

Пора олса-берса бас,

Ишдан кетар шу ондан,

Жарима тўлар ёндан.

Сўнг нерда қилса билсин,

Иши очиқ суд бўлсин.

Жaмият бўлсин тоза,

Иймонли халқ-андоза.

Ўғриликлар бўлсин йўқ,

Халқимиз яшасин тўқ,

Деб берap эдим фармон,

Розимисиз эй Турон?

6

-Азон уйқу ўчирар,

Дея хоким қичқирар.

Ўчиринг микрафонни,

Тонгда қийнайди жoнни.

-Нега йўқ бунда ароқ,

Дўқ урар кайфи тароқ,

Бўлайлик замонабоп,

Дейди бошқа бир арбоб.

-Камайсин намозxонлар,

Кўпайсин тор иштонлар.

Тутмасин қизлар рўмол,

Калтароқ кийсин аёл,

Сийналарини очсин,

Уялган ўзи қочсин,

Дерлар таълимгох боши,

Махаллабош, юртбоши.

Ҳap мачит хисобда бор,

Мелиса турар тайёр,

Ўралур жyма бўлса,

Хайитда одам тўлса.

Имомлар бўлсин огох,

Қамалмасинлар ногох,

Юртбошини мақтамай,

Хутбада рахмат демай.

Келмасин бунга ёшлар,

Бу ёмон йўлга бошлар.

Қуръон ўқиса кимдир,

Бўлади Хизбу-Тахрир.

Бўлар гиёхванд, нодон,

Ё ёндан чиқар патрон.

Мехри тушган Қуръонга,

Ибодатга имонга,

Чиқмас абад зиндондан,

Умид қилмасин жoндан.

Демократ бўлган ҳам,

Халққа хeш бўлган одам

Борки шундай кун кутар,

Охир қамоқлар ютар.

Қолган қочар чет элга,

Умрин совурар елга.

Шундай бу Ўзбекистон,

Халқда дард тўла армон.

Президент бўлсам агар,

Элга этаман хабар:

Очилсин барча қамоқ,

Нохақ кетган бўлсин оқ.

Четдан мухолиф келсин,

Эл эркин озод бўлсин.

Мактаб мачитлар обод,

Халққа бўлсин қўш қанот.

Одоб ахлоқ таратсин,

Соғ жaмият яратсин.

Барча фирқа тинч-тотув,

Қилиб очиқ тортишув,

Биродардай қўлда қўл,

Топиб элга тўғри йўл,

Равноқ топсин бу макон,

Розимизсиз эй Турон?

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube