Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Украиналик полковник: “Қирим воқеаларидан кейин ким бизга дўст, ким душман эканлигини билдик”

Украиналик полковник: “Қирим воқеаларидан кейин ким бизга дўст, ким душман эканлигини билдик”
30 Mart 2014 - 16:48 'да юкланди ва 633 марта ўқилди.

UKlik polkovnikУкраина ҳарбий-сиёсий тадқиқотлар Маркази раҳбари, россия-украина урушини ёритиб борувчи ахборот тармоғига бошчилик қилувчи заҳирадаги полковник Дмитрий Тымчук Vesti.Аz ахборот агентлиги учун махсус интервью берди.

Vesti.Аz муҳбири берган “Украинанинг ҳарбий-сиёсий ҳолатини қандай баҳолайсиз? Украинада Россия босқинига қарши тура оладиган армия борми?”, – деган саволига жавоб бераркан Тымчук қуйидагиларни таъкидлайди:

– Вазият албатта жуда оғир. Уч ҳафта олдин биз россия армиясининг кириб келишига умуман қаршилик қила олмадик. Одатда биз шарқий йўналишда йирик ҳарбий бўлинмаларга эга бўлмаганмиз. Шимолий-шарқда эса аҳвол ундан-да ёмон. Янукович даврида ҳатто кам сонли бўлинмалар ҳам тарқатиб юборилган ёки бошқа минтақаларга кўчирилган. Шу сабабли ҳам биргина ҳарбий бўлинмани ҳисобга олмаганда Донецк, Луганск ва Харьков вилоятлари аслида мудофаасиз қолганди. Бироқ, сўнги уч ҳафта мобайнида Украина мудофаа вазирлиги қисман сафарбарлик ҳисобига қуруқликдаги қўшинларнинг бир қисмини уруш вақтидаги даражага кўтара олди. Жами 20000 та одам сафарбар қилинди. Мамлакат жануби мустаҳкамланди ва шу билан бирга шарқий минтақаларга ҳам қўшин киритишга муваффақ бўлинди. Сўнги йилларда Украинада ҳарбий тайёргарлик деярли йўқлиги сабаб уларнинг жанговарлик салоҳияти жиддий шубҳа уйғотиши табиий албатта. Бошқа томондан эса, ҳозирги қўшин ўзининг юқори маънавий-психологик даражаси билан ажралиб туради. Ҳозирда бизда кучли ватанпарварлик тўлқини ёйилган ва мудофаа бўлимларига келган одамлар қўлларига қурол олиб ватанни, унинг ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилишга тайёр. Бу албатта, жуда муҳимдир.

Биз Россиянинг Украина шарқига тўлиқ қўшин тушириши ва россия армиясининг мамлакатимиз ҳудуди ичкарисига кириб келиши эҳтимолдан анча йироқ деб ҳисоблаймиз. Яъни, иккита доимий армиянинг фронт чизиғида ўзаро қаршилашиш эҳтимоли жуда камдир. Бизнингча, турли хил айирмачи ҳаракатларнинг ҳокимият органларини эгаллаб олишлари ва референдум талаб қилишлари билан боғлиқ сценарий такрорланади. Кейинчалик гўёки “референдумларнинг шаффофлигини ва ватандошлари хавфсизлигини таъминлаш” мақсадида россия ҳарбий бўлинмалари киритилади. Тўғрироғи, ҳеч қандай фронт чизиғига эга бўлмаган “Қирим сценарийси” яна такрорланади, россиялик ҳарбийлар чегараларимиздан сизиб шаҳарларимизда пайдо бўлишади.

Биз россия ҳарбийларинг гўёки “референдумлар”ни ҳимоя қилиш мақсадида Украина шарқида пайдо бўлишлари мумкин деб ўйлаймиз. Жанубда эса айирмачилар фақат беқарор вазиятни юзага келтиришади ва бунда уларга албатта Қирим ва Приднестровьедан келган диверсантлар кўмаклашади.

Шунингдек полковник Қиримдаги украиналик ҳарбийларнинг қурол-аслаҳага ва ҳарбий техникага эга бўла туриб ишғолчиларга ҳеч қандай қаршилик кўрсатмаганликлари ҳамда орқага чекинганликлари борасида ҳам ўз фикрини билдирди.

– Албатта бу бир томондан тушунарсиз бир ҳолат. Бошқа томондан эса, Қирим – бу Украинанинг бошқа вилоятларидан бири эмас. Қиримда ўзларини “ўз-ўзини мудофаа қилувчилар” деб атаган кучлар – аслида қуролланган аҳоли эди. Украина ҳарбийлари англашдики, агар мамлакатда ҳарбий ҳолат эълон қилинмасдан туриб ўт очилса улар жиноий жавобгарликка тортилади. Армиянинг аҳолига нисбатан қандайдир ваколатларга эга бўлиши учун ҳарбий ёки фавқулотда ҳолат эълон чилиниши лозим. Бироқ, Қиримда “яшил кийимли одамлар” – ажратувчи белгиларга эга бўлмаган россиялик ҳарбийларнинг пайдо бўлиши билан вазият янада чигаллашди. Ўша вақтда Путин Қиримда россия ҳарбийлари йўқ деб таъкидлаганди. Аслида у ерда Россия қора денгиз флотининг 10000 та ҳарбийси бор эди. Қўпол қилиб айтганда, Қиримдаги ўша “яшил кийимдаги одамлар”нинг ярми Россия қора денгиз флоти ҳарбийлар эди. Бу эса, уларнинг Украина ҳудудида қонуний юрганликларини билдиради. Агар бирорта ҳарбий тўқнашув бўлганда ва россия ҳарбийлари ёки Қирим аҳолисидан кимдир қурбон бўлганида, бу Москва учун россиялик аскарларни ва “тинч аҳоли”ни ўлдиришмоқда дейишига асос бўлган бўларди. Бу эса кенг қамровли россия-украина уруши учун сценарий бўлиб хизмат қиларди.

Дастлабки босқичда биз Россиянинг қон тўкилиши учун украиналик ҳарбийларни ўт очишларига эришиш мақсадида фитна уюштиришга ҳаракат қилганига гувоҳ бўлдик. Ҳозир ҳар қандай ҳолатда ўт очмасликка буйруқ бериш орқали Киевнинг тўғри ёки нотўғри қилганлиги ҳақида гапирмоқчи эмасман. Ўша вақтда, 27 февралда Қирим Парламенти эгаллаб олинганидаёқ тезкор ҳаракат қилинганида қуролли шахслар йўқ қилинган бўларди. Ўйлайманки, Қиримни сақлаб қолиш мумкин бўларди. Бироқ, бу пайтда Киевдаги қандай ҳолат ҳукм сурганлигини ҳам эсдан чиқармаслик керак. Киевда ҳокимият эндигина алмашганди, мутлақо янги одамлар ҳокимиятга келганди, Мудофаа вазирлиги раҳбарияти эса ҳатто Янукович тарафида эди. Айтмоқчиманки, Киевнинг ҳаракатсизлигига изоҳ берадиган бир қанча омиллар мавжуд эди.

Суҳбат давомида Дмитрий Тымчук кўпгина Украина ҳарбий кемалри экипажларининг Россияга қасамиёд қилишганларини ва ўзлари билан ҳарбий кемаларни ҳам олиб кетишганлари ҳақида ҳам тўхталиб ўтди.

– Биз ҳарбийларни уч хил гуруҳга ажратишимиз мумкин:
Биринчиси – Россияга қасамиёд қилишганлар, булар сотқинлардир.

Иккинчи гуруҳ – Украинага қилган қасамиёдига содиқ қолганлар бўлиб улар ҳозирда Қиримдан Украина тарафга ўтишмоқда.

Учинчи гуруҳ – энг кўп сонли гуруҳ бўлиб улар Украинанинг ҳеч нарса қилмаслигини тушунишди, бироқ улар сотқинлик қилишни хоҳлашмайди. Шунинг учун ҳам улар ишдан бўшаш ҳақидаги аризаларини ёзиб Украина мудофаа вазирлиги билан шартномаларини бекор қилишди ва уйларига тарқалишди.

Ҳарбий кемалар борасида Россиянинг ёндашуви бироз фарқли. Россияликлар учун украина ҳарбий кемаларини қўлга киритиш, тўғрироғи қароқчилик йўли билан эгаллаб олиш ва уларда россия байроқларини ўрнатишлари керак эди. У ерда мақсад аниқ эди – ушбу кемалар Украинага ўтиб кетмаслиги учун айнан эгаллаб олиш. Биз ушбу кемаларни Россия қора денгиз флотида қўлланилади деб ўйламаймиз. Бу ерда Россиянинг мақсади кемаларни Украинага бермаслик ҳолос. Ҳатто флотда ҳам россияликлар, тўғрироғи қароқчилар украина ҳарбий кемаларига чиқиб олишиб қурол қўллашган, бироқ бизнинг денгизчиларимиз уларга қарши ўт очишмаган. Уларни бейсбол таёқлари билан уришган, ҳақорат қилишган, лекин улар барибир ўт очишмаган. Экипажни қирғоққа туширишиб – Россияга қасамиёд қилишлари ва хизматни давом эттиришлари ёки кемаларсиз кетишларини айтиб уларга шарт қўйишган.

Дмитрий Тымчук россия ОАВда айтилаётган Януковичнинг Россия кўмагида Украинага юриш қилиши ва ўзига ҳокимиятни қайтариб олиши билан боғлиқ гап сўзларга ҳам ўз муносабатини билдирди.

– Украинанинг шарқий минтақаларида ҳозирда айирмачилар “Янукович – бизнинг президент” каби шиорларни кўтариб ҳайқиришмоқда. Мен буни Кремль топшириғи деб биламан, чунки Москва ўзининг Украина ҳудудларини аннексия қилишидаги кейинги амалиётларида ўзини гўёки қонуний ҳокимиятни қайта тиклаётгандек қилиб кўрсатмоқчи. Бунинг учун эса маҳаллий аҳолининг қўллаб-қуватлови керак. Шу сабабли ҳам ҳозирда у ерда айирмачилар Янукович портрети билан чопиб юришибди.

Бироқ, барчага маълумки, биринчидан шарқий минтақаларда Янукович унчалик қўллаб-қувватланмаган. Иккинчидан, мамлакатни ташлаб қочган Януковични Олий бош қўмондон деб атаб бўлмайди. Шундай экан Россиянинг Януковични легитим президент ўлароқ намоён қилаётгани бу унинг иши. Халқаро ҳамжамият, ҳатто Москванинг энг яқин иттифоқчиси – Белорусия президенти Александр Лукашенко Януковичнинг легитимлигини тан олмаслигини билдирди. Путин эса халқаро ҳамжамиятнинг муносабатига парво ҳам қилмасдан умуман куракда турмайдиган ўз ўйинини ўйнашда давом этмоқда.

Суҳбат якунида муҳбирнинг МДҲ давлатларининг Қирим ишғилига нисбатан муносабати билан боғлиқ саволига жавоб сифатида Тымчук қуйидагиларни таъкидлади:

“Биринчи навбатда, мен Украина суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини барча даражаларда қўллаб қувватлаган Озарбайжонга нисбатан ўзимнинг чуқур миннатдорлигимни билдирмоқчиман. Озарбайжон ҳатто қардош давлатлардан ҳам яқинроқ эканлигини амалда кўрсатди, оғир дамларда ташлаб қўймади. Мана шу вазиятда биз кимнинг дўст эканлигини, кимнинг эса унчалик ҳам яқин эмаслигини ва яна кимнингдир душманлигини кўрдик.

Қирим аннексиясини тан олган Арманистон, Белоруссия ва собиқ СССРнинг бошқа республикаларига келсак – бу Кремлнинг чўнтак блоки бўлган ОДКБ аъзоларидир. Баъзида улардан бошқа нарсани ҳам кутишни ҳожати йўқ.

Албатта, Украина ҳукумати ҳозирча ўзининг қаттиқ позициясини намоён қилмади, нарсаларни ўз номи билан атамасдан Россия билан савдони давом эттирмоқда. Бироқ, Украина аннексиясини қўллаб-қувватлаганлар билан батамом дўстлик чегараларини аниқлаштириб олиниши керак. Бу осон бўлмайди, лекин бир марталик оғриқли узилиш доимий равишда орқадан ҳанжар зарбасини кутиб яшашдан кўра яхшироқ”.

ЎХҲ ахборот бўлими

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

 Ушбу хабарга қолдирилган изоҳлар

( 1 Yorum )

  • Expert ;

    Rusiya hukumati hech kachon Ukrain yoli Tatar millatiga dust bulmagan, Rusiya mumkin bulsa Ukrainaga uzining Rossiya parast Yanukuvichga uhshash odamni kuysam deydi. Rossiya uzining Imperalistik ruhidan hech kachon voz kechmaydi. Rossiya butun dunyoga hukumronlik kilsam deydi. Shuningdek Rossiya Uzbekistondi ham kuldan boy berishdi istamaydi. Rossiya Imperiyasi, RIM Imperiyasi kabi asta-sekin emirilib bormokda.

    30/03/2014 20:35
Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар