Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

“Тайванчик” гуруҳи аъзоларига АҚШда суд ҳукми чиқарилади

“Тайванчик” гуруҳи аъзоларига АҚШда суд ҳукми чиқарилади
30 Nisan 2014 - 17:17 'да юкланди ва 598 марта ўқилди.

'SoulLess' Moscow PremiereАҚШ расмийлари берган маълумотга кўра Олимжон Тўхтаохунов, Тринчер ва Анатолий Голубчиклар бошчилик қиладиган гуруҳ ноқонуний қимор ўйинлари ва оффшор тузилмалар орқали пул ювиш билан шуғулланишган, деб ёзади РИА Новости ахборот агентлиги.

30 апрель куни жиноий гуруҳ ташкил қилиш иши бўйича Олимжон Тўхтаохуновга (“Тайванчик” номи билан танилган) шерик эканлиги айтиладиган Россия Федерациясида туғилган Вадим Тринч устидан Нью-Йорк федерал суди ҳукми чиқади.

Маълумотларга кўра Олимжон Тўхтаохунов, Тринчер ва Анатолий Голубчик ноқонуний қимор ўйинлари ва оффшор тузилмалар орқали пул ювиш билан шуғулланишган. АҚШ прокуратурасининг тасдиқлашича 2006 йилдан 2012 йилгача Кипрдаги ҳисоб рақамлар орқали 100 млн. доллар атрофидаги ноқонуний пуллар легаллаштирилган. Уларнинг 50 миллиони АҚШга ўтказилган ва кўчмас мулк соҳасига ва инвестиция фондларига йўналтирилган.

Гуруҳ аъзолари эканликда гумон қилинаётган 30 шахсга нисбатан айблов эълон қилинган. Уларнинг ичида Вадим Тинчернинг ўғиллари– Илья ва Евгений ҳам бор. Улар ўз айбларига иқрор бўлишган. Тўхтаохуновга нисбатан эса унинг Россия Федерацияси ҳудудида эканлиги сабабли айблов сиртдан эълон қилинган.

Ҳозирда Голубчикка нисбатан ҳукм чиқарилган. Унинг аслида 2 йилдан кўпроқ муддатга қамалиш ҳавфи мавжудлигига қарамасдан 5 йилга озодликдан маҳрум қилинган.
“Голубчик – Россиядаги уюшган жиноятчилик тармоғи билан алоқадор халқаро жиноий гуруҳ бошлиғи эди”, – дейилади иш материалларида.

Евгений Тринчерга нисбатан ҳукмнинг 1 май куни эълон қилиниши кутилмоқда. Ҳимоячилар Тринчернинг ижобий тарафларини судга тақдим қилиб унга нисбатан шартли жазо ёки ахлоқ тузатиш ишлари берилишини талаб қилганлар. Илья Тринчерга нисбатан ҳам бир ярим йиллик қамоқ хавфи бор. Бироқ ҳимоячилар унинг кўп миллионли жарима тўлашга тайёрлигини инобатга олиб унга нисбатан шартли жазо чиқарилишини сўрашган. Ҳукм 8 май куни эълон қилиниши кутилмоқда.

Ишнинг бошқа аъзолари олдинроқ жазога тортилган. Хусусан, Николас Хиршга нисбатан икки йилга шартли жазо ва 300 соатлик мажбурий жамоат ишларида қатнашиш ҳукми чиқарилган. Гуруҳнинг яна бир аъзоси Дминтрий Дружинскийга нисбатан эса уч ойлик қамоқ жазоси белгиланган.

ЎХҲ ахборот бўлими

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар