Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Девсаман

Девсаман
03 Mayıs 2014 - 11:17 'да юкланди ва 1551 марта ўқилди.

 

1992 йили таниқли антрополог олима профессор Ингаборг Балдауф билан Шовотдаги Улли пир деб аталадиган Юсуф Ҳамадоний қабри атрофидаги зиëратгоҳга бордик. Зиëратгох атрофида катта бизнес авжида.

Ақлдан озганларни олдин савалаб кейин чуқолоқда сақлаб даволайдиган табиблар¸ўтмиш ва келажак ҳақида башорат қилиш баробарида МММ билетларини сотаëтган фолбинлар. Одам вужудига кириб олган ажинани алдаб чиқараман деб қўлида тап ушлаган пўрхонлар.

Ақлдан озган ва озмаган зиëратчилар. Фотиҳа сурасини ўқиб пул олаëтган серсоқол муллалар. Эрини ўйнашидан ажратиб олмоқчи бўлган ëки ўғил фарзанд тилаган аëллар. Қумалоқ билан¸ карта билан фол очадиган шулерлар. Оддий киссавур ва морс сотувчилар. Буларни бари этнограф олим учун ҳам рассом учун ҳам бирдек қизиқ эди.

Ўша ерда биз шоир Баҳром Рўзимуҳаммад билан ҳам учрашдик. Баҳром асли шовотлик. Баҳром бизга девсаман ҳикоясини айтиб берди. Хомиладор аëллар ўлганида¸ қорнидаги бола мозорда девсаман шаклида туғилар экан.

Улар гўрлар орасида тўрт оëқлаб юрар ва увиллаб келган кетганни қўрқитар экан. Шовотлик Очилбой деган йигит девсаманни кўриб ақлдан озиб Улли пир чуқолоғида ëтганини ўз кўзимиз билан кўрдик.

Улли пир манзараларидан илхомланиб мен кейинги йили Германиянинг Росток ҳамда Варнемунде шаҳарларида “Девсаман” деган кўргазма қилдим. Девсаман акс этган бир неча расмларни немислар сотиб олди.

Ўшалардан бири Болтиқ денгизи катта юк кемаси капитани бу расмни ўз штаб каютасига осиб қўйди. Сал ўтиб Баҳром ҳам Девсаман туркумида шеърлар ëзибди. Бу мисралардан Шовотдаги Юсуф Ҳамадоний қабристони атрофидаги ғала ғовур саслари келади:

“Тишлари инжудай оппоқ пари қор ила нечун ўйнашдинг сен ёқангда товланган парча шафақ шуъласида қарайсан олисларга бир сим титроғида бир япроқ титроғида узасан ўзингга ёққан меваларни сийнаси мармар ёсуман табассуми аро чопқиллаб ўтасан эшикларни бекитарлар девлар кирмасин дея пардалар ғижимланган дарбозага тушган нақш оловиддин шамчироғиники агарда йиғламоқчи бўлсанг туш кўрасан бир зум анқо тухумини музга уриб синдирганларида нозвой шаббодаси учириб кетар синиқларни тош майсага орқа қилиб томир ёзган бўлади тун тусига қоришган нинани излаётган ким эски қудуққа боқсанг қадимги битикларнинг ҳовури шундоқ кўтарилар искандар шохи кўмагида ушлаганинг кўм-кўк қурбақаларми ким бировни излайди биров эса ер ва самода йўқ таралло қилиб юрган шайтонни тутадилар чўнтагидан ҳужжат ахтарадилар жин ўзининг жин эканини тан олмайди қўрқади. Тишлари инжудай оппоқ пари нечун сен ўйнашдинг қор ила лолазор ила анҳор ила баҳор ила булбул чаҳ-чаҳига ижозат берки хаёлингга кирсин қувмоқчи бўлсанг, мени юрагингга қув, муҳаббатмас мунда қўрқув муқимдир хаёлингда яшай лаблари болингда яшай.

СУВ МИНОРАСИ

Нурни ушламоқ истарсан, тутмоқ истарсан, жунун водийсига хат таширлар қушлар ҳам кўзингдан сочилган шуъла ақлимни барбод қилди, барча нурлар қочдилар камалакка дўндилар, ўқ ёй бўлур қўлингда жоним нишон камонга тунми бу бошқа тус йўқ ё сочми чулғансин, жисмим ноз билан ишва билан бир кўтарилар бир тушар, бир мавжланар йилтироқ ашёлар ўғирларми хаёлимни оққан каби бўламан, балки дарёдирман учган каби бўламан, ойдирман балки эшитмай гапираётган сен эканингни сездим, оловни нега ёнгани қўймайсан, шамол кўйлакларинг шитиридадир, япроқ тилида нимани сўраяпсан мендан имлоларни пайпаслаб ўқимоқдаман фараз қилки, кўзинг жодуси ила куйган бағрим каби бармоқларим ёнмоқда, чўғ бўлмоқда, бирин кетин. адашдим. Сув минорасига қараб турибман, Камалак ўлкасига капалак бўлиб учайми, томчи зарби янглиғ товуш мени уйғотгали келди, уйқу аро уйғонганимни ҳеч кимса бирма бир босиб

ОВОЗ

Шамол, боланг қудуққа йиқилди кетига тезак тиқилди тез кел олиб момоқалдироғингни

ҚУМ МУШУГИ ҲАҚИДА ЭРТАК

Қум мушуги мовий осмон ила танҳо қолди қаради кўкка айни бир жиддийлик оғушида агарда у минг йил аввал бунда туғилганида борми уммон остида димиқиб жон таслим қилган бўларди агарда у милён йил аввал туғилганида динозавр урҳосидан қўрқарди қаттиқ саксовул гуллари ила хаёлини безаган махлуқ юлдузларга боқиб кумуш йўлакни пастга туширди учди булутлар оша ғуж-ғуж нурлар оша ойнинг қаро доғлари оша бир шувуллаш бир шовуллаш сезимларини юрагидан жунларига ўтирарак само туйнукларида ёввойилик қадар ётликни кўрди ҳуркди кирмади нурлар-да шафақлар-да совуқлар-да унга қарши йўналмакда эдилар баҳайбат тошга бошини урди порлоқ кенгликларни кўрди унда ўт-чечаклар шабнам забонида чулдирамоқда эдилар бир япроқ иккинчи япроққа дер эмишки менда яратилмаган махлуқларнинг рўйхатлари бор ўқи иккинчи япроқ ўзида ҳаворанг кирпини акс эттираётган эди дарёнинг уруғини музтоғ уруғини жар уруғини сарагини саракка пучагини пучакка ажратмоқда эдилар овоз ранг билан ўрин алмашаётган эди илон дарвеш ҳирқасини кийиб кўрмоқчи бўлаётганди панжарага ўхшаш ашёлардан ясалган учоқ гувиллаб учмоқда эди мис чойнак пиқиллаб қайнаётиб қорни шишган жонвордек йиқилди қолди у шундай ўйладики инига кирганида ташқарида қолган Жимлик найрангларини тушида кўрмоқдадир балки хайрият Ер товушини эшитди Она қум мушуги миёвлаётган каби товушни

ЖИЙДА ШОХИДАГИ ПАРИЛАР

Қоронғи кеча эди Оқшом теваракни яширган эди Нон жийда ёнидан ўтиб бораётган эдим ёқимли шивирларни эшитдим қарадим тепага бир жийда шохларини кўрдим эшитдим кўрдим эшитдим баданимни юзлаб асаларилар талаган каби бўлди асаларилар бир ширин чақмоқда эдилар тубсиз осмонда томир ёйди чақмоқ қарасам кўзлари мовий балки яшил балки бол ранггида парилар ўтирибди шохларда сочлари тилло балки зумрад туси ила ёнмиш туш кўрдимми ё дебман овозлари кумуш бир гал тош ичидан оққан шундай булоқни кўрган эдимки шу эсимга тушди бир ширин ширин эсладим кулдим йиғладим ичимда тинч оҳ Қоронғи кеча эди Оқшом теваракни яширган эди Нон жийда ёнидан ўтиб бораётган эдим тепага боқдим ҳар тарафда ҳар япроқда қон қон қон тунни чайқатиб бир оҳиста чайқатиб кулмакда эди ийда париларнинг қўли қирмизи сочи тилло овози кумуш ранглар бошимни бир айлантирдилар эй одам деди бир пари нечун умринг йиғига чулғанмиш яшаш истарсен яшаб билмассен кулсанг биз каби бир озод кул ҳар қадамингда тош турибди панжаралар аро борлиққа боқарсан танинг мозор жимлигига муштоқ ўлсанггина қутуласан мундан бўса билганинг заққумдан аччиқ кел бери сен жин каби кел Қоронғи кеча эди Оқшом теваракни яширган эди Нон жийда ёнидан ўтиб бораётган эдим тепага боқдим дум-думалоқ ёқутлар рақсини кўрдим тепага боқдим ёқутлар орасида шар сингари олтинларни кўрдим тоғларни кўрдим сўқмоқларни кўрдим ёлларини титратиб хирқираётган арслонларни кўрдим қаҳ қаҳага тойиниб йиқилдим мен турдим сояларим яна йиқилди бир кафт устида юриб бораётган каби бўлдим Нон жийда ёнидан ўтиб бораётган эдим Оқшом теваракни яширган эди Қоронғи кеча эди жийда кеча оқшом оқ шом шам”….

Изоҳ: Бу воқеа ҳақиқатан ҳам ҳаётда рўй берган. Қуронбой тракторчи айнан Оқшом воқеасини ҳикоя қилган эди. Айтишича, жийда устида ўтирган париларни кўриб, қаттиқ қўрққан. Қўрққанидан кўрганларини, эшитганларини унутган эмиш.

Мен хаёлан шуларни тикладим. Шеъримни Қуронбой тракторчига бағишлайман.

Шуҳрат Бобожон

www.facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

 Ушбу хабарга қолдирилган изоҳлар

( 1 Yorum )

  • abdulla ;

    нималарни йозган бу одам алжирашми бу нима демокчи узи

    04/05/2014 04:54
Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube