Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Ўзбекистон ўз ватандошини Русияга ноқонуний берди

Ўзбекистон ўз ватандошини Русияга ноқонуний берди
15 Mayıs 2014 - 22:31 'да юкланди ва 1875 марта ўқилди.

 

ahmedovЎзини ҳимоя қилиш мақсадида. тажовузкор ўрисни ўлдирган Жаҳонгир Аҳмедов Россияга берилди.

Жаҳонгир Ахмедов Домодедoво аэропортида дарҳол қамоққа олинди. Унга нисбатан “ўлимга сабаб бўлган оғир тан жароҳати етказиш” айби юкланди.
Тубандаги мақола бу воқеадан бир кун олдин  ёзилганди.

Россиялик 22 ёшли “Спартак” фанатининг ўлими ва бунда Ўзбекистонлик муҳожирнинг айбланиши билан боғлиқ хабар 15 май куни интернет нашрларида энг кўп чоп қилинган хабарлардан бири бўлди. Бунинг яна бир эътиборли жиҳати, ушбу қотиллик ортидан миллий низоларнинг келиб чиқиш эҳтимоли нафақат Россиядаги меҳнат муҳожирларини, ўз навбатида, Москва вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларини ҳам сергак торттирди.

Хусусан, ИТАР-ТАСС ахборот агентлиги Пушкин шаҳрида яшаган Леонид Сафьянникнинг ўлими юзасидан очилган жиноий ишни Москва вилоят прокуратураси алоҳида назоратга олганлиги ҳақида ёзди. Пушкин тумани раҳбарияти эса этник низолар келиб чиқишининг олдини олиш мақсадида эҳтиёт чоралари кўрилишини маълум қилди.

Этник низолар чиқиш эҳтимоли – бу масаланинг бир томони. Бошқа томондан эса, содир бўлган жиноят ҳақида интернет нашрларидан берилаётган хабарларнинг аксариятидаги маълумотларга ишониладиган бўлса, гўёки ахлоқий нормалар асосида Ўзбекистонлик муҳожирнинг тақдири ҳал қилиб бўлинган.

Берилаётган хабарлар кетма-кетлиги асосида воқеалар ривожи кузатилиб борилса содир бўлган жиноий иш бўйича Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари тарафидан бирор бир ҳаракат кузатилмайди. Нашрларда ёзилаётганидек, “Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларининг айбланувчини ушлаб беришга ва экстрадитция қилишга ваъда беришлари” билан боғлиқ маълумотлар эса мантиқий ҳақиқатдан анча йироқдир. Бу ерда давлатлараро халқаро битим, келишув деган нарсалар бор.

Бундан ҳам ошиб тушгани, айбланувчи гўёки ўз ихтиёри билан Россияга қайтишга рози бўлганмиш. Содир бўлган жиноий иш аҳамияти жиҳатидан Россиянинг бутун бошли бир вилояти даражасида алоҳида назоратга олиниб кўриб чиқилаётган бир вақтда айбланувчининг истаган пайтида ўз юртига келиб, истаган пайтида Россияга чиқиб кетишини ва ўзбек томонининг бу ҳолатни жим кузатиб туриши мантиққа зид албатта.

Бироқ, қўлимизда шунга ўхшаган ҳар хил нашрларнинг ёки уларда ишлайдиган муҳбирларнинг манба деб аташаётган шахсий таниш-билишлари орқали олинган маълумотлардан бошқа нарса йўқ. Бу ерда бир нарса аниқки – ўзбек муҳожири содир қилган жиноятини тан олган. Воқеаларнинг асл моҳияти ва тартиби ҳамда бундан кейин нималар бўлиши мумкинлиги айнан мана шу нуқта атрофида шакллантирилиши лозим.

1. Жиноятнинг қисқача тафсилоти

ИТАР-ТАСС ахборот агентлиги тарқатган хабарда ёзилишича 13 май куни Леонид Сафьянников Пушкин темир йўл станцияси яқинидаги бозор олдида машинасини қўймоқчи бўлади. Шу вақти бозордан чиқиб келган “тўртта” йигит унга халақит қилишади. Ўртада келиб чиққан жанжалда йигитлардан бири ҳайдовчининг бошига зарба беради ва ҳайдовчи ерга йиқилиб ҳушидан кетади.

Шундан сўнг, айбланувчилар Леонид гўё аварияга учраганини ўхшатиш ниятида унинг БМВ русумли машинасини устунга бориб уришган. Буни шу ерда ўрнатилган видеокамералар ёзуви тасдиқлайди. Кейин ўзбекистонликнинг ўзи Леонидни таксида шифохонага олиб борган. Бироқ, орадан бир неча соат ўтиб “Спартак” ишқибози бўлган Леонид шифохонада вафот этган.

Суд тиббий экспертиза хулосасига кўра ўлим ҳолати мия чаноғига етказилган жароҳат оқибатида энса суягининг синиши ва бош миянинг лат ейиши натижасида юз берган.

Суриштирув жараёнида 22 ёшли Леониднинг ўлимига сабаб бўлган шахснинг 25 ёшли Ўзбекистон фуқароси Жаҳонгир Аҳмедов эканлиги аниқланган.

Мавзу бўйича Озодлик радиоси тарқатган хабарга кўра эса Ўзбекистон фуқароси Жаҳонгир Аҳмедовга нисбатан Россия Федерацияси Жиноят Кодексининг 111-моддаси 4-қисми (ўлимга сабаб бўлган оғир тан жароҳати етказиш), 166-моддаси 1-қисми (ўғирлаш ниятисиз автомобилни эгаллаб олиш) ва 167-моддаси 1-қисми (бировнинг мулкига шикаст етказиш) асосида ситрдан жиноий иш очилган.

Кейинчалик Интерфакс ахборот агентлиги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардаги ўз “манба”сидан олинган маълумотга таяниб футбол ишқибозини ўлдириб қўйганликда сиртдан айблов эълон қилинган Жаҳонгир Аҳмедовнинг чоршанба 14 май куни Москванинг Домодедово аэропортидан Фарғонага учиб кетгани ҳақида хабар тарқатди.

2. Ахмедовнинг Россияга экстрадиция қилиниши тўғрисидаги Ўзбекистон “ваъдаси”

Воқеалар ривожининг навбатдаги қисмида яна Интерфакс ахборот агентлиги ўз “манба”сига таяниб 23 ёшли Леониднинг ўлими бўйича айблов эълон қилинган Ахмедовнинг Россияга экстрадиция қилинишига Ўзбекистон тарафининг ваъда берганини маълум қилди. Агар олдинги хабарларда берилган маълумотга эътибор қилинса бу ерда гап Ўзбекистон фуқаросининг бошқа давлатга экстрадиция қилиниши ҳақида бормоқда.

Ўзбекистоннинг МДҲ давлатлари доирасидаги экстрадиция, яъни жиноятчини ушлаб бериш бўйича ишлари 1993 йил 22 январда Минскда имзоланган “Фуқаролик, оила ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам тўғрисида Конвенция” асосида амалга оширилади.

Мазкур Конвенциянинг 57-моддаси жиноятда айбланувчи шахсни топшириш талабини рад қилиш асосларини белгилайди. Келтирилган асослар рўйхатида биринчи ўринда – топшириш талаб қилинаётган шахс сўралаётган давлат фуқароси бўлган тақдирда талабнинг рад қилиниши таъкидланади.

Бу экстрадиция билан боғлиқ ҳар қандай битимда ўрнатиладиган энг муҳим тамойил ҳисобланади. Агар жиноятда айбланаётган Ж. Ахмедов ҳақиқатан Ўзбекистон фуқароси бўладиган бўлса Ўзбекистон Бош прокуратураси уни Россияга экстрадиция қилишга ҳақли эмас.

Демак, юқорида айтилаётган Ўзбекистон ваъдаси билан боғлиқ маълумотлар ҳеч қандай ҳуқуқий асосга эга эмас. Бироз вақт ўтиб Россия ОАВда яқин қариндошларининг талаби билан Ж. Ахмедовнинг ўз ихтиёри билан Россияга қайтиши ҳақидаги хабарлар пайдо бўлди. Шу ўринда таъкидлаш жоизки, агар Россия томони жиноятда айбланаётган шахсни ушлаш тўғрисида Ўзбекистонга расмий илтимоснома жўнатган бўлса айбланувчини ҳибсга олиш бўйича чоралар кўрилади. Бу эса унинг эркин тарзда мамлакатни тарк этишига йўл қўймайди.

Бундан хулоса қилиш мумкинки, жиноят ишларида ҳеч нарса ўзбошимчалик билан ҳал қилинмайди. ОАВ да тарқалаётган хабарлар эса содир бўлган жиноят туфайли ғазабга келган марҳумнинг яқинлари ва “Спартак” ишқибозларининг кейинги ҳаракатларига таъсир қилиши мумкин холос.

3. Ахмедовни қандай жазо кутмоқда

Жиноят очилганидан кейин албатта жазо белгилаш билан тугайди, хоҳ суд ҳукми сиртдан чиқарилсин хоҳ бевосита суд залида. Юқорида таъкидланганидек, Озодлик радиоси тарқатган хабарда Ж. Аҳмедовга нисбатан Россия Федерацияси Жиноят Кодексининг 111-моддаси 4-қисми (ўлимга сабаб бўлган оғир тан жароҳати етказиш), 166-моддаси 1-қисми (ўғирлаш ниятисиз автомобилни эгаллаб олиш) ва 167-моддаси 1-қисми (бировнинг мулкига шикаст етказиш) асосида ситрдан жиноий иш очилган.

Агар Россия Федерацияси жиноят кодексига назар ташлайдиган бўлсак, биргина 111-модданинг ўзи жазо муддатини икки йилгача қисқартириш имкони билан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиш учун асос бўлади.

Албатта бу ерда жиноятни оғирлаштирувчи ва енгиллаштирувчи ҳолатлар жазо муддатига таъсир қилади. Айниқса, Ахмедовнинг ҳолатидаги жиноятни эҳтиётсизлик ортидан содир қилиши, унинг қасддан содир қилинмагани, бундан ташқари жабрланувчига ёрдам кўрсатиш мақсадида уни шифохонага олиб боргани билан боғлиқ ҳолатлар жаўони енгиллатишга хизмат қилиши мумкин. Бироқ, унга нисбатан бир нечта модда айбловлар қўйилаётгани инобатга олинса бу жазо муддатига унчалик катта ўзгариш киритмайди.

Ахмедовнинг Ўзбекистон фуқароси сифатида Россияга экстрадиция қилинмаслиги шартидан келиб чиқадиган бўлсак, тергов материаллари Ўзбекистонга юборилади ва процесс Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан давом эттирилиши лозим. Бу ҳолатда, Ўзбекистонда олиб борилган тергов жараёни натижаларига кўра Ахмедовга нисбатан ҳукм жиноят ишлари бўйича Россиянинг Пушкин тумани суди томонидан фақат сиртдан чиқарилиши мумкин. Кейинчалик бу ҳукм ижросини таъминлаш учун Ўзбекистон Бош прокуратурасига илтимоснома юборилиши учун асос бўлади.

Бироқ, шу ўринда эътибор талаб қиладиган яна бир жиҳат борки, Ўзбекистон қонунчилиги айни жиноят бўйича бир хил жазо муддатини белгиламайди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси жиноят кодекси 104-моддаси “д” бандига кўра қасддан баданга оғир шикаст етказиш жабрланувчининг ўлишига сабаб бўлса саккиз йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган. Бу эса икки давлат жиноят қонунчилигидаги нормалар коллизиясини юзага келтиради. Лекин бошқа давлат суд ҳукмини тан олиш ва унинг ижросини таъминлаш билан боғлиқ ишларда умум тан олинган тамойил шундан иборатки – айбланувчига белгиланган жазо муддати, ҳар қандай ҳолатда айни жиноятга нисбатан ўзи фуқароси бўлган давлат қонунчилигидаги белгиланган жазо муддатидан ошиб кетмаган ҳолдагина ижро учун тан олиниши мумкин.

Бундан келиб чиқадики, Ўзбекистон суд органлари томонидан Россия судининг Ахмедовга нисбатан чиқарган ҳукмидаги жазо муддатининг фақат миллий қонунчилик йўл қўядиган қисмигина ижро учун тан олинади.

4. Ахмедовнинг Россияга топширилиш шарти

Юқорида таъкидланганидек, ҳуқуқий ёрдам тўғрисидаги Минск Конвенцияси Ахмедовнинг Ўзбекистон фуқароси бўлган тақдирида Россияга экстрадиция қилинишига йўл қўймайди. Лекин, мазкур Конвенциянинг 78-1-моддаси “Вақтинчалик қамоққа олиш чораси қўлланилган ёки озодликдан маҳрум қилиш шаклида жазо ўтаётган шахснинг вақтинча топширилиши” билан боғлиқ нормаларни белгилайди.

Айнан мазкур модда асосидагина Ахмедов Россия ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан олиб борилаётган тергов жараёнига аниқлик киритиш ва кўрсатма бериш мақсадида вақтинчалик Россияга топширилиши мумкин. Бу ҳолатда ҳам унинг белгиланган муддат ичида ортга қайтарилиши учун икки давлат Бош прокуратуралари келишиб олишлари лозим бўлади.

Кўриниб турганидек, Ахмедовнинг Ўзбекистон фуқароси эканлиги тасдиқланадиган бўлса, айбланувчи тайинланган жазо муддатини ўзбек қамоқхоналарида ўташига тўғри келади.

Замир Малик

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

 Ушбу хабарга қолдирилган изоҳлар

( 4 Yorum )

  • Бир мухлис ;

    Утган йил дискотекада киз талашиб бир чечен бошка рус болани уриб улдирганди. Шартли билан суд залидан чикариб юборилди чунки у спортсмен руссияга медаллар об кеган. Узбек камалиб кетса кетвурсин куча супурувчилар хали куп дийди урислар. Узбекларга эса бари бир. Забыли спросить у баранов. Дийишади булди. Коммент тугри езилган чоп этасиз диган умиддаман.

    17/05/2014 15:41
  • Shokir ;

    Karimovni yo’q qilish maqsadida xalq ko’tarilishi kerak. Sizlar xalq harakatisizlar, xalqni ko’tarishingiz kerak!!!

    16/05/2014 15:07
  • узбек ;

    онасини с й каримдиям,мелисалардиям

    16/05/2014 11:02
  • a.f.s.u.z ;

    Қанчадан қанча муслимни улдириб ташлаяпди руслар, хеч қайсиси топилмайди.
    Агар узга милат ултириб қуйса албата биров курган булади ёки камерага тшуп қолади. Папайга барибир қанча узбек қамалса шунча қувонади ярамас қурқоқ узи ушлаб обориб беришдан тоймайди. Энди узмизи химоя қилиш хам жиноят хисобланса узбек фуқоросини нима кере бор.

    16/05/2014 09:07
Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort