Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Украина президентлик сайлови натижалари: МСК 32,57% бюллетенни кўриб чиқди

Украина президентлик сайлови натижалари: МСК 32,57% бюллетенни кўриб чиқди
26 Mayıs 2014 - 10:00 'да юкланди ва 682 марта ўқилди.

вввҲисоблаб чиқилган овозлар якунига кўра 26 май, душанба куни тонгдаги ҳолатга кўра Украина президентлигига номзод Пётр Пороршенко сайловчилар 54,09% овозини қўлга киритган, деб ёзади “finanso.net“. Ушбу натижа Марказий сайлов комиссияси томонидан тақдим қилинган. Ўз навбатида, “Батькивщина” партияси лидери Юлия Тимошенко учун сайловчиларнинг 13,13 фоизи овоз берган бўлса, радикал партия лидери Олег Ляшко 8,49 фоиз овоз тўплай олган.

Шу билан бирга МСК маълумотларига кўра, “Гражданская позиция” партияси лидери Анатолий Гриценко 5,52%, минтақалар партиясидан ўз номзодини қўйган Сергей Тигипко 5,09%, Харьков вилояти собиқ губернатори Михаил Добкин 3,32% овоз олган..
Аввалроқ, МСК якшанба куни соат 20:00 ҳолатига кўра 213 та сайлов участкасидан 189 тасида сайловчиларнинг иштироки 60,64%ни ташкил қилганини маълум қилганди. Бироқ, МСК да Луганск вилояти ва Киев ҳудудидаги сайлов участкаларидаги ҳолат бўйича маълумот йўқлиги айтилганди.

Қайд қилиш жоизки, миллий экзит-полл натижаларига кўра, Порошенко 55,9 фоиз овоз билан президентлик сайловларида пешқадамлик қилаётган бўлса, «Батькившчина» партияси етакчиси Юлия Тимошенко 12,9 фоиз билан иккинчи, Радикал партия вакили Олег Ляшко эса 8 фоиз овоз билан учинчи бўлган.

Тўрт телеканал экзит-поллари натижасига кўра, Порошенко 57,31 фоиз овоз билан сайловларнинг биринчи турида ғолиб чиққан, Тимошенко эса 12,39 фоиз овоз тўплаган, учинчи ўринни эса 8% овоз билан Олег Ляшко олган. «Савик Шустер Студии» телеканали эса алоҳида экзит-полл ўтказган бўлиб, унинг натижаларига кўра Порошенко 55,8 фоиз, Тимошенко эса 12,9 фоиз овоз тўплаган.

Луганск ва Донецк вилоятлари бўйича маълумотлар

Душанба, 26 май куни соат 07:00 ҳолатига кўра МСК вакиллари президентлик сайловларида Луганск вилоятида овозларнинг 17,63 фоизини, Донецк вилоятида эса 10,63 фоизини ҳисоблаб чиқилган. Ҳозирда Донбасс минтақасида Пётр Порошенконинг етакчилик қилаётгани айтилади. Иккала вилоятда ҳам Пётр Порошенко сайловчиларнинг 30%дан кўп овозини қўлга киритган. Унинг ортидан Сергей Тигипко бормоқда. Учинчи ўринда эса Луганск вилоятида Михаил Добкин, Донецкда Юлия Тимошенко бормоқда.

Президентлик сайловлари вақтида Донбассда кўпгина сайлов учачткалари жангарилар томонидан ёпиб қўйилганди. Натижада Донецк вилояти ҳудудида 22 та сайлов участкасидан атиги 8 таси ишлаган бўлса, Луганск вилоятида 12 тадан фақат 2 тасида овоз бериш амалга оширилган.

ЎХҲ ахборот бўлими

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар