Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Юрган одамгина манзилга етади

Юрган одамгина манзилга етади
27 Mayıs 2014 - 4:18 'да юкланди ва 847 марта ўқилди.

Бугун интернет саҳифаларида ник остига яшириниб воҳай ўлдим деб зорланаëтганлар ўзгариш йўлида бир қадам ташлашга қўрқадилар. “Бундан ҳам ëмон бўлса нима қиламиз” деб ўйлашади ва ўтиришаверади ох воҳ қилиб.

Жек Лондоннинг “Уч қалб” асарида ҳаракатсиз турган одамни ютадиган даҳшатли қум саҳросининг тасвири бор. Ўзбекистон режими ҳам шундай саҳро . Одамлар ҳаракатсиз бўлгани сайин кўпроқ ерга кирмоқда.

Кеча тиззаларигача кирган бўлсалар¸ бугун белларигача¸ валлаҳи аълам эртага бўйинларигача жимгина ерга киришга тайëрлар. Эх¸ Конфуций¸ Конфуций сени ўқиган сайин кўп нарсани тушуна бошлайман.

“Энг мухими бир жойда турмаслик¸ илк қадамни ташлашга журъат топиш.” дея ëзганингда нақадар ҳақ эдинг сен. Мен Қорақум ва Қизилқум ëқасидаги Хоразмда улғайдим.

Қумда йўлдан адашишнинг бадали ўлим эканини ҳар бир хоразмлик билади. Лекин ҳадаф аниқ бўлса қумда ҳам саҳрода ҳам узоқ манзилга етиш мумкин.

Xудди инглиз мақоли каби ” A journey of a thousand miles begins with a single step” Минг майл масофа ҳам илк қадамдан бошланади деб таржима қилсак бу мақолни.

Яна не дейин. Нега жим бу халқ. Ноғорани урмагунча овози чиқмайди десак тўғри эмас. Уриш сўкиш¸ камситиш бўлса шунчалик бўлар.

Бундан атиги 23 йил бурун бу миллатнинг ўзгариш иштиëқи Болтиқбўйи эллари билан беллашган эдику. 1989 йилнинг август ойида тақдир тақозоси билан Урганчдаги Спартак стадионида илк мустақил митинг ташкилотчиларидан бири эдим.

” Эрк ва мустақиллик ” деган шиор остидаги бу митингда нутқ сўзламоғим керак эди. Аммо ташкилий ишлар билан бўлиб нутқ ëзишга улгурмадим. Рассом ўлароқ нутқ ëзишга нўноқ эдим. Бу нутқни дўстимиз¸ хозирда таниқли исломшунос олим Абдурашид Зоҳидов ëзиб берганлигини миннатдорлик билан эслайман. Нутқ “ЮРАЙЛИК” деб аталган эди. Бу нутқ нима ҳақда экани аниқ эсимда йўқ¸ лекин сўнгги жумла эсимда.

Бу сўз “юрайлик “деган сўз эди. Биз бу сўз қанотида майдонларни тўлдирдик. Фарғона водийси¸ Тошкент ва Қашқадарë майдонларида юришлар бошланди.

Миллат юра бошлаган эди. Аммо сал ўтмай ҳаракат сардорлари ТВ га чиқиб “юришни тўхтатинглар” деб амр қилишди. Балки тактик жиҳатдан тўғри бўлган бу қарорнинг стратегик ҳато бўлганига сўнгги 23 йил гувоҳлик беради. Юрмай қўйган одамни ер ютгани каби бизни ҳам ер ютди. Мана 23 йилдирки каримовлар устимизни тепкилашади. Балким етар. Балким ўрнимиздан ғоз туриб илк қадамни қўярмиз. Балки биз ҳам юриб йўқотган йўлимизни топиб олармиз.

Борми шундай истак ?

Viam supervadet vadens (Ғайратбекка жавоб ўрнида)

Юрган одамгина манзилга етади. «Дорогу осилит идущий»

Бугун интернет саҳифаларида ник остига яшириниб воҳай ўлдим деб зорланаëтганлар ўзгариш йўлида бир қадам ташлашга қўрқадилар.

"Бундан ҳам ëмон бўлса нима қиламиз" деб ўйлашади ва ўтиришаверади ох воҳ қилиб.

Жек Лондоннинг "Уч қалб" асарида ҳаракатсиз турган одамни ютадиган даҳшатли қум саҳросининг тасвири бор.

Ўзбекистон режими ҳам шундай саҳро . Одамлар ҳаракатсиз бўлгани сайин кўпроқ ерга кирмоқда.

Кеча тиззаларигача кирган бўлсалар¸ бугун белларигача¸ валлаҳи аълам эртага бўйинларигача жимгина ерга киришга тайëрлар.

Эх¸ Конфуций¸ Конфуций сени ўқиган сайин кўп нарсани тушуна бошлайман.

"Энг мухими бир жойда турмаслик¸ илк қадамни ташлашга журъат топиш." дея ëзганингда нақадар ҳақ эдинг сен.

Мен Қорақум ва Қизилқум ëқасидаги Хоразмда улғайдим.

Қумда йўлдан адашишнинг бадали ўлим эканини ҳар бир хоразмлик билади.

Лекин ҳадаф аниқ бўлса қумда ҳам саҳрода ҳам узоқ манзилга етиш мумкин.

Ҳудди инглиз мақоли каби " A journey of a thousand miles begins with a single step"

Минг майл масофа ҳам илк қадамдан бошланади деб таржима қилсак бу мақолни.

Яна не дейин.

Нега жим бу халқ. Ноғорани урмагунча овози чиқмайди десак тўғри эмас. Уриш сўкиш¸ камситиш бўлса шунчалик бўлар.

Бундан атиги 23 йил бурун бу миллатнинг ўзгариш иштиëқи Болтиқбўйи эллари билан беллашган эдику.

1989 йилнинг август ойида тақдир тақозоси билан Урганчдаги Спартак стадионида илк мустақил митинг ташкилотчиларидан бири эдим.

" Эрк ва мустақиллик " деган шиор остидаги бу митингда нутқ сўзламоғим керак эди.

Аммо ташкилий ишлар билан бўлиб нутқ ëзишга улгурмадим. Рассом ўлароқ нутқ ëзишга нўноқ эдим.

Бу нутқни дўстимиз¸ хозирда таниқли исломшунос олим Абдурашид Зоҳидов ëзиб берганлигини миннатдорлик билан эслайман.

Нутқ "ЮРАЙЛИК" деб аталган эди. Бу нутқ нима ҳақда экани аниқ эсимда йўқ¸ лекин сўнгги жумла эсимда.

Бу сўз "юрайлик "деган сўз эди.

Биз бу сўз қанотида майдонларни тўлдирдик. Фарғона водийси¸ Тошкент ва Қашқадарë майдонларида юришлар бошланди.

Миллат юра бошлаган эди.

Аммо сал ўтмай ҳаракат сардорлари ТВ га чиқиб "юришни тўхтатинглар" деб амр қилишди.

Балки тактик жиҳатдан тўғри бўлган бу қарорнинг стратегик ҳато бўлганига сўнгги 23 йил гувоҳлик беради.

Юрмай қўйган одамни ер ютгани каби бизни ҳам ер ютди. Мана 23 йилдирки каримовлар устимизни тепкилашади. Балким етар.

Балким ўрнимиздан ғоз туриб илк қадамни қўярмиз. Балки биз ҳам юриб йўқотган йўлимизни топиб олармиз.

Борми шундай истак ?
Шуҳрат Бобожон
www.facebook.com
Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Ушбу хабарга қолдирилган изоҳлар

( 2 Yorum )

• Qasoskor ;

Masalan men Solihchiman.Solihchiligim bilan mag’rurlanaman.Men Solihday vatanparvar siyosatchi(vatanini sevgan odamgagina liderlik yarashadi)ni nafaqat O’zbekistonda Markaziy Osiyo(Tutkiston)da ham yo’q hisobi.INSHOLLOH o’zbek xalqini mustaqillikka olib chiqdimi,albatta OZODlik (bir hovucn zolim Karimov zulmidan)ka ham olib chiqishiga ishonaman.OLLOHimdan Muhammad Solihga madat berishini so’rb qolaman…

28/05/2014 08:39
• Bakhodir Nematovich ;

Muhammad Solih ni bugun tanqid qilayotgan eski Birlikchi va Erkchilar agar Solih o’sha paytda iqtidorga kelganida uning atrofida girdukapalak bo’lib aylanuvchi birinchi yugurdaklar bo’lishiga sira shubha qilmayman. Ular o’zlarini yuqori mansablarga erisha olishmaganliklarining asosiy sababchisi deb hisoblaydigan millat manfaati uchun olovqalb kurashchi bo’lgan shaxsni hech kechira olishmaydi. Milliy ozodligimiz yo’lida Solihchalik ko’p azob tortgan muholifatchilar barmoq bilan sanagulik. Solihning kurash taktukasi va har bir insonga xos ba’zi xato va kamchiliklari millatimiznung tarixida nomi zarhal harflar bilan yoziladigan dovyurak liderga nisbatan behurmatlik qilishga asos bo’la olmaydi. Kurash hali davom etadi, oliy hakam bo’lmish VAQT kim haq, kim nohaqligini albatta isbotlaydi. Meni bu yozganimni o’qib Solihchiga chiqarmoqchi bo’luvchilarga oldindan men Solihning dunyoqarashlari va mustaqillik uchun kurash metodlarini ko’pini qo’llamasligimni bildirmoqchiman. Hozircha hurmatli zot Muhammad Solihga boshlari toshdan bo’lishini tilayman!

27/05/2014 04:29
Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар