Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Тошкент метрополитенида тижорат рекламалари яна пайдо бўлди

Тошкент метрополитенида тижорат рекламалари яна пайдо бўлди
27 Mayıs 2014 - 8:47 'да юкланди ва 680 марта ўқилди.

6Ўзбекистонда хавфсизлик чоралари кундан-кунга кучайтирилаётган бир пайтда Тошкент метрополитенига тижорат рекламалари яна қайтиб келмоқда. Сўнги бир неча кун ичида “Ўзбекистон” йўналишидан “Чилонзор” йўналишига ўтишда мевали соклар ва маъданли ичимликларни реклама қилувчи баннерлар пайдо бўлди.

Маълумки бундан уч йил олдин метрополитен раҳбариятининг “юқоридан” келган буёруқ асосидаги қарори билан барча вагонлар, бекатлар ва ўтиш йўлакларидаги рекламалар олиб ташланганди. Тошкент шаҳар ИИБ нинг Тошкент метрополитенини қўриқлаш бўйича батальони командири подполковник Руслан Эрназаров метрополитендаги рекламалар йўловчиларнинг диққат эътиборини чалғитиб қўйишини таъкидлаганди. Бу эса, ўз навбатида йўловчиларнинг хавфсизлиги таъминланишига салбий таъсир кўрсатади, деганди мулозим.

7Шундан сўнг Тошкент метрополитенидаги барча вагонлар, бекатлар ва ўтиш йўлаклари хавфсизликка даъват қилувчи баннерлар билан тўлдириб ташланганди. Айни пайтда, деярли бир йил давомида Ўзбекистон телеканаллари орқали метрополитенда унитиб қолдирилган буюмлар кўзга ташланганда нималар қилиш кераклиги ҳақида турли қисқача видео роликлар намойиши йўлга қўйилганди. Бундан ташқари, Ўзбекистон ИИВ махсус бўлинмалари, МХХ ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида метрополитенга ўрнатилган портловчи моддаларни зарарсизлантириш бўйича турли қўшма ўқув машғулотлари ўтказиш йўлга қўйилганди.

Бироқ барча кўрилган чора-тадбирларга қарамасдан, бугунги кунда метрополитендан йиғиштириб олинган тижорат мақсадидаги рекламалар яна қайтиб кела бошлади. Бу эса, баъзи кузатувчиларнинг фикрича, метрополитен рекламалари ортидан келадиган йирик даромад билан боғлиқ бўлиши мумкин.

ЎХҲ ахборот бўлими

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

 Ушбу хабарга қолдирилган изоҳлар

( 1 Yorum )

  • Бир мухлис ;

    Метро машинисти 700 минг ойлик олса балки шу рекламадан тушган пулга маош ошарди. Охирги 3 ойда 12 машинист ишдан бушаган. Хар кимни олиб бумаса бу ишга.

    27/05/2014 09:32
Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар