Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Туркий тилда сўзлашувчи давлатлардан умумий кимлик йўлида собит лойиҳалар

Туркий тилда сўзлашувчи давлатлардан умумий кимлик йўлида собит лойиҳалар
01 Haziran 2014 - 22:05 'да юкланди ва 588 марта ўқилди.

turk diliТуркий тилда сўзлашувчи давлатлар томонидан умумий миллий кимлик йўлида собит лойиҳалар ишлаб чиқилмоқда. Тайёрланаётган умумий тарих дарслиги ёш авлоднинг билим олишига, минтақавий диаспора марказлари эса муҳим мавзуларда жамоат фикрини шакллантиришга хизмат қилади.

Тарихнинг энг қадимий маданиятларидан бирига соҳиб бўлган турклар ўз тарихларида Аврўпадан Ҳиндистонгача, Тинч уммонидан Мисргача бўлган кенг ҳудудларда буюк империялар ва давлатлар қурган.
Турк давлатлари бугун ҳам ўзларининг умумий тарихи ва маданияти асосида умумий лойиҳалар борасида атрофида бирлашишмоқда.

Шу йилнинг 4 июнида Бодрумда президент Абдуллоҳ Гул мезбонлигида туркий тилда сўзлашувчи давлатлар Саммити йиғилиши бўлиб ўтади. Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон ва Қирғизистон аъзо бўлган Саммитга бу йил Туркманистон ҳам қўшилади. Шу жумладан Ўзбекистоннинг ҳам тез орада Саммитда жой олиши кутилмоқда.

Биринчи навбатда Вашингтон, Берлин ва Парижда ташкил қилиниши режалаштирилаётган минтақавий диаспора марказлари ёрдамида шу минтақаларда яшаётган туркий халқлар жамланади. Бундан мақсад умумий ҳаракатни ифодаловчи Арманистон каби муҳим мавзуларда жамоатчилик фикрини шакллантиришдан иборат.

Шу билан бирга турк диаспорасига алоқадор одамлар сони ҳисобини юритиш ҳам режалаштирилмоқда. Турк кенгаши бош котиби Ҳалил Акинжи бутун дунёда яшовчи туркий халқлар сонига эътибор қаратар экан, кутилган натижага эришиш учун қилинадиган ишларнинг аҳамиятига алоҳида урғу беради. Дипломатик муҳбирлар уюшмаси аъзолари билан учрашган Акинжи турк диаспорасининг сонига мос таъсирга эга эмаслигини айтади.
“Ўзаро бирлашиб ҳаракат қилган тақдирдагина сонимиз ҳам ортади, умумий манфаатларимиз ҳам ҳимояланади” – дея таъкидлайди Акинжи.

Умумий тарих дарслигини яратиш лойиҳаси эса ёшларга умумий маданият ва ўтмиш ҳақидаги билимларни беришни мақсад қилади. Ушбу дарслик келаси йилдан бошлаб туркий тилли сўзлашувчи давлатлардаги бошланғич ва ўрта таълим муассасаларида ўқув дастурига киритилади.

Хавфсизлик масалалари ҳам Бодрум Саммитининг энг муҳим мавзуларидан бири бўлиши кутилмоқда.

Яна бир муҳим лойиҳа туризм соҳаси билан боғлиқ. Умумий жўғрофиянинг бир парчаси бўлган тарихий буюк ипак йўли номи остида бир сайёҳлик йўналиши яратиш ва уни ҳам минтақа ҳам дунё учун жозибали туризм йўналишига айлантиришдан иборат.

Turkiston.TV

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар