Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Сажда қил эй инсон…

Сажда қил эй инсон…
05 Haziran 2014 - 13:52 'да юкланди ва 1738 марта ўқилди.

sajda-qil-ey-inson

Ҳар бир тўлган нарса, аниқ, озаяди,
Кўкка учган қуш барибир пасаяди.
Шундоқ экан, инсон учмай алдовларга,
Фикр қилсин ҳаётдаги синовларга.

Кунлар бир кун яхши бўлса, бир кун ёмон,
Баъзан ошлар бўлса, баъзан ғашлар замон.
Бу дунёга ҳеч ким устун бўлган эмас,
Аҳвол доим бирдек давом қилган эмас.

Яшасада осмонўпар қасрларда,
Маза қилиб тонгда, тушда, асрларда,
Одам жони ҳиқилдоққа етар экан,
Алдов ичра юрганин ҳис этар экан.

Эй одамзод, билмайсанки, эртагача,
Яшайсан ё кунинг битар ушбу кеча.
Қанча келин куёвига шайладилар,
Ёрин кўрмай кафанига бойладилар.

Қанча бола қиқирлаши бўлмай унут,
Ажал келиб, тойчоқ эмас, минди тобут.
Касал бўлмай ўлиб қолган одам қанча,
Паймонаси тўлиб ўлган одам қанча.

Шундай экан, ўлар вақтинг ўйла сен ҳам,
Гўрга ёлғиз келар вақтинг ўйла сен ҳам,
Сен ҳам ўшал енгсиз тўнни кияжаксан,
Сўзламасдан ушбуларни деяжаксан:

“Мени суйган яқинларим тез турдилар,
Ювмоқ учун ғассолни тез келтирдилар:
– Биродарлар, устами бу ўз ишига,
Талаб бордир зукко, билгир, зўр кишига.

Бири келиб ечинтирди шунда тамом,
Менда на ҳис, на қувват бор, на-да калом.
Индамасдан тахталарга ётқиздилар,
Шилдиратиб устимдан сув оқиздилар.

Шундай қилиб мени ғусл қилдирдилар,
Уч бор ювиб, тараб, кафан кийдирдилар,
Бир кийимки, на ёқаси, на енги бор,
Барча уни кияжакдир чору ночор..”.

Буни шундай тарзда айтдим, ибрат олгил,
Ҳаётингга қара, ҳолинг нечук, билгил.
Ҳали барча ишни яхши қилсанг бўлар,
Ҳақ нидосин қулоғингга илсанг бўлар,

Шошил, дўстим, оч дилингни чақириққа,
Ҳайқириқ-ла жавоб бергил ҳайқириққа.
Ахир сени чақирмоқда кунда беш бор,
“Намозга кел”, “Нажотга кел”, дея Саттор.

Тўхта, етар, шунча қулоқ солмаганинг,
Буюк Раббинг чақириғин олмаганинг.
Ичдан титраб ўзингни от Раббинг томон,
Кечиргайдир қилган бўлсанг неки ёмон.

У шундайин Раҳмли бир Зотдир билсанг,
Денгиз каби ювар тоғдай гуноҳ қилсанг.
Ҳаёт нима? Ўтиб кетар “ҳув” дегунча,
Азоби ҳам, лаззати ҳам, бил, ўткинчи.

Кел энди, тур, ўтказ қолган умрингни сен,
Ибодат-ла, қиёматга тўша бўлсин,
Раббинг сендан кўп ибодат сўргани йўқ,
Бор ҳаётинг сажда қил, деб тургани йўқ,

Гарчи берган неъматларнинг биттасига,
Бутун умр сажда қилиш етмас сира.
Шунча оний лаззат олдинг, этмай шукур,
Кел,сажданинг лаззатин ҳам бир тотиб кўр..
Бадан билан руҳ лаззатин фарқин шунда,
Сезажаксан бошинг ерга теккан онда..

Интернет ижтимоий тармоғидан олинди

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube