Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Туркий халқлар бирлиги-хаёлми ё ҳақиқат?

Туркий халқлар бирлиги-хаёлми ё ҳақиқат?
05 Haziran 2014 - 14:46 'да юкланди ва 537 марта ўқилди.

turkiy xalqlar birligiТуркиянинг Бодрум шаҳрида Туркий тилда сўзлашувчи давлатлар раҳбарларининг икки кунли саммити ниҳоясига етган.

Туркия Президенти Абдуллоҳ Гул мезбонлик қилган олиймақом учрашувда Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон ва Озарбайжон раҳбарлари иштирок этишган. Президентлар аниқ лойиҳалар доирасида сиёсий ва иқтисодий интеграцияни кучайтиришга келишганлар. Учрашувда шунингдек, муштарак тарих китоби ва умумтурк алифбосини яратиш масалалари ҳам муҳокама этилган.

Бу Турк Дунёси Ҳамкорлик Кенгашининг тўртинчи саммитидир. Ўзбекистон Кенгашга аъзо бўлмаган ва туркий давлатлар иштирокидаги тузилмаларда иштирок этмайди. Президент Каримов Турк дунёси раҳбарларининг саммитларини эътибордан четда қолдириб келади.

“Рамзий” бирлик

Турк Дунёси Ҳамкорлик Кенгашига аъзо бўлган Қозоғистон ўтган ой Россия бошчилигидаги Овросиё Иттифоқига аъзо бўлган, Қирғизистон эса Божхона Иттифоқига қўшилиши арафасида. Ҳар икки давлат Россиянинг Қримни қўшиб олишини маъқуллашган.

Россия газига қарам бўлган Туркия эса Қрим татарларининг қонуний ҳақларини таъминлашга чақириб келади. Аммо Қрим масаласидаги фарқлилик президентларнинг Бодрумдаги саммитда туркий халқлар бирлиги ҳақида гапиришларига халақит бермаган.

Бир-биридан фарқли ташқи сиёсат олиб бораётган ва иқтисодий иттифоқлар ичида бўлган давлатлар ўртасида бирлик бўлиши мумкинми?.

Ҳозирда Истанбулда яшаётган таниқли шоир ва сиёсатчи Муҳаммад Солиҳнинг Би-би-сига айтишича, Турк дунёси раҳбарларининг учрашувлари қанчалик рамзий бўлмасин, уларнинг аҳамиятини инкор қилиб бўлмайди.

Манба: bbc.co.uk

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар