Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Зарарли нарса фойда берармиди?

Зарарли нарса фойда берармиди?
19 Haziran 2014 - 10:10 'да юкланди ва 1223 марта ўқилди.

11zararli narsa foyda bermaydiҲозирги пайтда бутун дунё ичкилик балосига мубтало бўлган. Базм-давраларда, тўй-гаштакларда қўлларидаги шароб тўла қадаҳни бир-бирларининг соғлиғи учун кўтараётганлар ёнғин ичига кириб салқинламоқчи бўлган кимсаларга ўхшамайдими?

Ўрта асрларнинг улуғ тасаввуф олими Зуннун Мисрий: «Маст одамни даволаётган табибдан жоҳилроқ инсонни кўрмадим. Ахир у маст-ку, унинг мастлигига даво битта: кўзини очиб тавба қилиш», деган. Шароб ишқибозларига ваъз-насиҳат кор қилмай қўйгани учун, яхшиси уларга тушунарлироқ илмий далилларни келтира қолайлик:

2007 йилда Буюк Британия ҳукумати жуда ташвишли маълумотларни эълон қилди. Унда айтилишича, алкохолли (спиртли) ичимликлардан кўриладиган зарар йилига 20 миллиард фунт-стерлингдан ошар экан. Ичкилик сабаб бўладиган карахтлик ва турли касалликлар натижасида бир йилда 17 миллион иш куни йўқотилиб, иш берувчилар салкам 6,5 миллиард фунт-стерлинг зарар кўришади. Мамлакат солиқ тўловчиларининг 1,7 миллиард фунт-стерлинг маблағи йилига ана шу бемаъни ишга сарф бўлиб кетади.

Одамлар ароқ ва вино кабиларнинг соғлиқ учун қанчалик хавфли эканидан хабардор қилинган. Соғлиқни сақлаш хизмати маълумотларига кўра, мастлик натижасида Англияда йилига 1 миллион 200 минг зўрлаш ҳодисаси содир бўлади. Касалхонага тушган ҳар ўн кишидан бири ичкилик туфайли азият чекади. Дам олиш кунлари, ярим кеча, тонгга яқин бу кўрсаткич еттитадан ўнтагача кўпаяди. 1 миллион 300 минг мактаб ўқувчиси майхўр ота-оналаридан зулм кўради.

Буюк Британияда ичкиликбозлик йилига 22 минг кишининг ўлимига, 150 минг кишининг хасталикдан ёки кўнгилсиз воқеадан касалхонага тушишига сабаб бўлмоқда. Шунингдек, ҳар йили 1 миллион 200 мингтача зўрлаш, номусга тажовуз қилиш ҳолатлари қайд қилинади. Сиёсатчилар, бу соҳанинг мутахассислари бу ҳолатга қарши киритган таклиф алкоголли ичимликлар билан савдо қилувчи савдо шохобчалари иш вақтини узайтириш, уларнинг кун бўйи очиқ туришини таъминлашдан иборат бўлди.

Америкалик тадқиқотчи олим доктор Эдвард Хилл спиртли ичимликларнинг асаб тўқималарига, бош мия фаолиятига зарарли таъсири шу кунгача эълон қилинган маълумотлардан аслида икки баравар ортиқ эканини аниқлади. Унинг фикрича, ичувчи ёшларда миянинг бошқарув фаолияти сустлашиб, эслаб қолиш ва фикр юритиш қобилияти ичмайдиган ёшларга нисбатан 10-20 фоиз заиф бўлади. Америкалик майхўрларнинг аксарияти ичишни 12 ёшидан бошлайди. Кузатишлар уларнинг дарс ўзлаштириш қобилияти тенгдошларига нисбатан жуда паст эканини кўрсатди. Доктор Эдвард Хиллнинг айтишича, ичкилик сабабидан пайдо бўлган руҳий хасталиклар туфайли Ғарбда ўз жонига қасд қилишлар тобора кўпаймоқда.

Ичкиликнинг ҳаромлигини бугунги кунда илм-фан ҳам исбот этмоқда. Франсуз шифокори Дэмме 28 йил мобайнида ўнта оилани кузатган. Бу оилаларда ота ҳам, она ҳам ичкиликка мубтало бўлганлардан эди. Мазкур хонадонларда дунёга келган 57 та боладан 25 таси ёшига етмасданоқ нобуд бўлган. 17 таси руҳий жиҳатдан хаста бўлган, 5 нафарининг бош миясида сув йиғилган, фақат ўнтасигина рисоладагидай ўсган.

Машҳур доктор Алфина Деброч ҳаёт ва ароқ ҳақидаги мулоҳазаларида бундай ёзади: «Спиртли ичимликларни кўп истеъмол қиладиган миллатларда ўлим кўпайиб, туғилиш камайиб кетади. Ароқнинг мудҳиш оқибати миллат фаолиятини сусайтиради, жиноятларни авж олдиради, ижтимоий иллатлар урчиб кетади. Сархушлик оқибатида кўплаб фалокатлар рўй беради. Касалманд, мажруҳ-майиб болалар туғилади, уларнинг ўлими тезлашади. Ҳар бир инсон миллатини сақлаб қолишни ўйласа, ичкилик деб аталувчи заҳри қотилга қарши ўт очмоғи лозим».

Биргина Россияда 2007 йилнинг беш ойида қалбаки ароқдан заҳарланиб, 10 000 киши ҳалок бўлди.

Рус шифокори И. В. Стрелчукнинг ёзишича, ароққа мубтало бўлган алкашларда кўкрак қисиши (стенокардия), юрак мушагининг емирилиши (инфаркт) ёки юракнинг фалажланиши каби бахтсиз ҳодисалар кўп юз беради.

Олим В. Кутснинг ҳисоб-китобига қараганда, ичилган юз грамм спиртли ичимлик спортчини икки ҳафтага ишдан чиқаради.

Тадқиқотчи Ашаффенбург шундай дейди: «Ароқхўр оиласида наслий ногиронликдан ташқари кўплаб фалокатлар рўй беради. Унинг боласи ифлослик ва қашшоқликда ўсади, маст отанинг қилмишларига беихтиёр гувоҳ бўлади, жанжалларни, уриш-сўкишларни кўради. Шундай шароитда ўсган боладан нима кутиш мумкин?»

Бугунги тиббиёт ароқ ҳақида бундай дейди: «Спиртли ичимликлар одам танасининг барча ҳужайра ва тўқималарига заҳарли таъсир кўрсатади ва энг аввало, сурункали гастрит, ошқозон яраси касалликларини юзага келтиради».

Доктор Т. П. Симпсон маълумотларига кўра, 1000 нафар тентак бола текшириб кўрилганида 500 тасининг отаси, 70 тасининг онаси, яна шунчасининг ҳам отаси ва ҳам онаси алкоголли ичимлик истеъмол қилиши аниқланди. Тутқаноқ касаллигига дучор бўлган юзта боланинг 60 тасида ота-онаси ароқхўр бўлган.

Леонид Орловский тадқиқотларидан маълум бўлишича, Россияда спиртли ичимлик ичувчиларнинг 16-17 фоизида иш унумдорлиги пасайиб кетган, 20 фоизида оилавий қўйди-чиқди бўлган. Жами жиноятларнинг 85 фоизи, безориликларнинг 90 фоизи, қотилликнинг 70 фоизи, кўча жиноятларининг 47 фоизи, уйдаги фалокатларнинг 22 фоизи, ишхоналардаги бахтсиз ҳодисаларнинг 45 фоизи мастликда содир бўлган.

Қадимги Рим ҳукмдори Юпитер чўлоқ фарзанд кўрган. У бунинг сабабини суриштирганида донишмандлар бир овоздан: «Фарзандингни кайф остида орттиргансан», дейишди. Шу-шу римликлар орасида ўттиз ёшгача ичиш қатъиян ман этилди. Чунки донолар шу ёшгача соғлом фарзанд туғилади, деб ҳисоблашган. Шу важдан кўп жойларда никоҳ куни келин ва куёвга спиртли ичимлик берилмайди.

Академик Иван Павловнинг шогирди М. Петрова тажриба учун итларга 15-20 граммдан алкоголни сутга аралаштириб бериб юрган. Асаби кучли итлар 40 дақиқадан сўнг маст бўлиб, эртасига ўзларини соппа-соғ сезишган. Асаби кучсиз итлар эса уч кунгача ўзлаарини хаста ҳис қилишган. Бу итлар тезда алкоголга ўрганиб қолган, қанча берилса ичаверган. Асаби кучли Жой лақабли ит сут билан 15 грамм алкогол ичганидан сўнг бир соат чамаси ғалати бўлиб юрган, кейин қайт қила бошлаган, кун бўйи овқат емаган.

Шундай қилиб ичкиликка қарши бош мия ғалаёни етти кун давом этган. Саккиз кундан кейин Жойга яна икки марта ўша миқдорда алкогол ичиришган. Ит яна олти кун касал бўлиб ётган. Шундан сўнг у алкогол аралашган сутни бутунлай ичмай қўйган. Қизиғи шундаки, итнинг қорни очса-да, кейинчалик алкогол қўшилмаган сутдан ҳам ҳазар қиладиган бўлиб қолган. («Khilafa.com Journal» сайти).

* * *

Мусулмонлар учун бундай кенг кўламли фожиа билан боғлиқ муаммолар деярли бегона. Биз бу ҳаром ичимликлар соғлиққа ёки ҳушёрликка зарар етказгани учунгина ичкиликдан тийилмаймиз. Бизга Аллоҳнинг бу ёмон, гуноҳ ишдан қайтаргани кифоя. Аллоҳ таоло бандаларининг берилган имкониятлардан тўлиқ фойдаланиб, тўғри ҳаёт кечиришини истайди. Ғарбда юзага келган муаммоларни ўрганар эканмиз, Аллоҳ таолонинг қатъий тақиқлари инсоният учун қанчалар фойдали эканига ишончимиз комил бўлаверади.

Манба: info.islom.uz

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort