Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Мустақиллик декларациясидан 24 йил ўтиб мустақиллик яна таҳдид остидами?

Мустақиллик декларациясидан 24 йил ўтиб мустақиллик яна таҳдид остидами?
20 Haziran 2014 - 17:21 'да юкланди ва 813 марта ўқилди.

mustaqillik deklaratsiyasi kuni 24 yil oldinБу саволни Озодликнинг Қурултой эшиттиришида муҳокама қилдик. Қримнинг аннекция қилиниши ва Украина шарқида Россия қўллаб-қувватлаган айирмачиларнинг тўс-тўполони фонида МДҲга оид давлатлар, хусусан Ўзбекистонда ҳам мустақиллик ва ҳудудий яҳлитликни сақлаб қолиш ҳақида турли фикрлар янграй бошлади.

Россия ахборот маконида яшаëтган Ўзбекистон аҳолиси ўртасида “Россияга қўшилиш жозибаси” ҳақидаги гап-сўзлар урчигани кузатилади.

Озодликнинг Қурултой дастури иштирокчиларига кўра¸ бу кайфият 1990 йилнинг 20 июнида Ўзбекистон ССР Олий Кенгаши тарафидан қабул қилинган тарихий ҳужжат — биринчи Мустақиллик Декларацияси руҳига зиддир.

Бундан 24 йил олдин Ўзбекистон парламенти “Биз, Ўзбекистон халқи” сўзлари билан бошланган тарихий ҳужжат — биринчи Мустақиллик декларациясини қабул қилган эди.

1990 йил 20 июнда қабул қилинган Ўзбекистон Мустақиллик Декларацияси ўша пайтда Олий кенгаш депутати бўлган Ҳалима Худойбердиева ўзи раҳбарлик қилган “Саодат” журналида эълон қилган эди.

Бу декларация қабул қилиниши арафасидаги вазиятни яхши билган ва ўша вақтда собиқ Ўзбекистон ССР Компартиясининг иккинчи котиби бўлиб ишлаган Владимир Анишчев дастуримизда иштирок этиб¸ бу декларацияга ўз вақтида қарши бўлганинини изҳор қилди.

Анишчев иддаосига кўра¸ ўзбекистонликлар бугун СССРдан ажраганидан аттанг қилмоқда.

Анишчевнинг эслашича¸ Ўзбекистон раҳбари Ислом Каримов ўша пайтда СССР тарафдори бўлган.

1990 йили Марказий телевидение мухбири билан суҳбатда Ислом Каримов “Бизга мустақиллик керак эмас¸ биз иккита қоп ичидаги республикамиз¸ ҳолимиз танг бўлади”, деган эди.

Қурултойда иштирок қилган ўзбекистонлик шоирлар Шукрилло ва Маҳмуд Йўлдошевлар Анишчев иддаоларини рад қилиб¸ “ўзбек халқи бундан 24 йил олдин бўлгани каби бугун ҳам мустақилликни қадрлайди”, деган фикрни айтишди.

Қурултой эшиттиришини тўла тарзда мана бу ерда тинглаш мумкин.


Манба: ozodlik.org

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

 Ушбу хабарга қолдирилган изоҳлар

( 4 Yorum )

  • Ekxpert ;

    Uzbekiston Davlati, kogozda nomigagina mustakil buldi, ammo ozod bulmadi. Xamon Rossiyani tarkibida kolmokda. Axir Karimovni 1989-yil 23-iyunda Moskvadagi xukumat, Uzbekiston Kompartiyasini 1-sekratari kilib tayinlaganku. Karimov Rossiyani aytganini bajonu-dil deb bajaradi. Uzbekistonda xamon asosiy baland lavozimlarni urinbosarlari , Rus millatiga mansub kishilardur. Karimov Uzbekistondagi Moskvani vakillarini juda ezozlaydi.

    22/06/2014 02:34
  • a.f.s.u.s ;

    ха бу инсони уйида ишладим, Москвада колцевой дарогага яқин жойида дачаси бор, уша дачасини қайта евро ремонт ясаб бердик, Владимир Анишчев яхши инсон эди >ука< деб бизни яхши курар эди. Жуда куп ёрдам берди пропискага жиян қизи хамишм ёрдам берди, бизни рози қилди ортиқчаси блан. Уч йил олдин қишни куни далада қолдик Вайковский четида исиқ сув труба устида 4кун очиқ хавода ётдик чунтак бум буш ойлика 20кун бор беришига, шунда Анишчевга телефон қилдим вазиятни тшунтириб пул сурадим, қайдасан дедида етиб келди бизни машинасида Тушинада 3хонали уйи бум буш экан шу ерга қуйдида мени олиб ДИКСИКА магазиндан жуда куп озиқ овқат олдида мол гуштини хадан зиёд олди, кейн болар олдига қайтиб келиб шуни еб яшаб туринглар деди йиғлаб юборай дедим шунда. Лекин у олий совета ишлаганман деб айти ю лекин 2чи секратар эдим демаган эди шунга хайрон булиб турибман?

    21/06/2014 02:50
  • a.f.s.u.s ;

    da

    21/06/2014 02:24
  • Равшана ;

    janim awip ketedi muslimdarg’a… Andijanda qirg’inda qazaq TVda sozimiz qopalg’oy, sonda Ozbekdin gitleri degen kursetuv bergende sol sate oyladim, zrya CCCP tarap keti tarap ketmegende solay qalqdi qirip tastamas edime…

    21/06/2014 02:16
Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар