Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Қоронғиликнинг демографияга таъсири

Қоронғиликнинг демографияга таъсири
25 Haziran 2014 - 10:57 'да юкланди ва 1093 марта ўқилди.

Кейинги ойда икки-уч марта қишлоғимга бориб келишимга тўғри келди. Битта нарса диққатимни тортди: калтагина кўчамда болачаларнинг қий-чуви кўпайибди.

То қора шомгача кўчани бошларига кўтариб, шовқин-сурон-ла ўйнаб ётишибди.
Бу ёқда кейинги уч-тўрт йил ичи мамлакатимизда аҳоли сони ўсиши тезлашди. Сабабини ўзимча топгандай бўлдим: ўтган шу тўрт-беш йилдан бери айниқса қишлоқларда тез-тез чироқ ўчиб турибди! Шу пайтгача оилалар кечки овқатни еб туриб ҳам, сўнг то чарчаб ухлаб қолгунча ҳам дилбузар кўришарди, чироқсиз қолгач, энди қоронғида бир-бирларини ҳам кўра бошлашди, шекилли.
Чироқ ўчиши бирдан менга ёқиб қолди. Зўр!
Дилбузар эртаю кеч бераётган, одамларни “кўча маданияти”га бошлайдиган, Амриқонинг маза-матрасиз киноларини халқимиз кўрмаяпти ё кам кўряпти. Бошқача йўл билан халқимизни дилбузардан узиб бўлмасди. Қолаверса, ёлғон-яшиқ, ваҳима хабарлардан ҳам “хабарсиз” қоляпти!
Мана кўрасизлар, чироқсизлик бизда фақат яхши натижа беради! Аҳоли сонимиз беш ой ичида 1 милёнга ўсганининг ўзи энг катта ютуқ!
Мен агар электир хўжайини бўлганимда, бир баҳона топиб, шаҳарларимизда ҳам, ҳамманинг ишдан қайтишига, чироқларни ўчириб қўйган бўлардим.
Лекин бу орзу газга тегишли эмас…

Энди, жиддий гапирадиган бўлсак, гап шу: Мусулмон ўлкаларда аҳоли кўпаймаслигидан ва мафкурасини сингдиришдан энг биринчи галда Ғарб манфаатдор. Шунинг учун бир ёқдан ҳар хил уйдирма баҳоналар билан урушлар очиб мусулмонларни қириб камайтираётган бўлса, иккинчи ёқдан туғилишнинг олдини оладиган ҳар хил дори ва асбобларини текинга бериб камайтириб ётибди.

Иккинчидан, мафкурасини ёядиган филмларни ҳам текинга дубляж қилиб, текинга эфирга беряпти. Чироқсизлик эса, Ғарбнинг бу иккала ниятини ҳам чиппакка чиқаряпти. Яъни,туғилиш кўпайишига ва мафкурасининг ўтмай қолишига сабаб бўляпти.

Буни билгач, Ғарб: демак бу ўлкага дори ё асбобга қўшиб, текинга чироқ ҳам беришимиз керак экан, деб қолармикан, деб умид қилинувди…

Аммо  биз мўминмиз, моддий ризқни ҳам, маънавий ризқни ҳам Яратган Зотнинг ўзи беришига имон келтирганмиз (албатта, ҳаракат биздан бўлади!). Ризқи бу ёғи Қурияда, у ёғи Канадада бўлса, бугун ёшларимиз ўша ёқларга бориб териб юрганининг ўзи имонимизнинг ҳақлигини тасдиқлайди.

Айни чоқда, сифат ўзгариши ҳам бўляпти. Дунё кўраётган ўзбек ўзгармай қолмайди, иншаоллоҳ.

Муҳаммад Нуруллоҳ Рауфхон

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

 Ушбу хабарга қолдирилган изоҳлар

( 1 Yorum )

  • Бир мухлис ;

    Гарб мамлакатларда динни куйиб туринг хатто табиат конун коидаларига зид равишда эркак эркакка уйланиб, аел аелга турмушга чиккандан кейин тугилиш кандай булсин? Лекин, хамма бало шу лекиндан бошланади: Сони бору саноги йук яъни ризк оллохдан диб болани купайтириб ташлаш хам бироз ноуринрокмиди? Тугри ризк оллохдан, шу билан бирга 5, 6 та бола билан уралашиб колган аел эр россиядами козокдами биронта бевани этагини тутиб колиб кетмаслигига ким кафил. ?

    25/06/2014 13:03
Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort