Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Ўз элини қўйиб, ўзга элга юз тутган аëллар

Ўз элини қўйиб, ўзга элга юз тутган аëллар
27 Haziran 2014 - 17:08 'да юкланди ва 1628 марта ўқилди.

Ўтган душанбада ҳамкасбим Замира¸ “нима қилиб бўлса ҳам Ўзбекистондан чиқиб кетиш” учун корейсга эрга тегаëтган ва тегиш ҳавасида бўлган қизларнинг улкан армияси ҳақида баҳс қилди.

Аснода ўз қизини корейцга пул эвазига бериб мошин минмоқчи ëки ҳажга бормоқчи бўлган ўзбек эркаклари яъни шоп мўйлов Матқовуллар тасвири ўртага чиқди.
Тасаввур қилинг¸ 2014 йил. Тошкентдаги “Кор Эр” қўшма корхонасининг ялтироқ офиси. Ўзбекни корейсга қўшаман деб астойдил ахд қилиб, совчилик фирмаси очган мулозима тинимсиз келаëтган мижозларга беписандлик билан кўзойнак устидан қарайди.
Айтайлик Сурхондарë (Қашқадарë¸ Фарғона водийси ëки Хоразм) дан келган шоп мўйловли Матқовул қизини қўлидан етаклаб келиб бу ялтироқ офис остонасини ҳатлаб баланд овозда чапанича гапиради.
“Корейцга эрга берадуғон фирма шуми¸ э ойнанай шу қизимга ҳам бир корейц эр топсонгчи. Биз ҳам мундоқ эл қатори мошин минайик¸икки қават уй қураийик¸ ҳажга бориб элнинг олдига ўтайик”..
Ҳуллас ош еб қўлини махсисига артадиган Матқовулнинг орзулари кўп..
Бу энди бугуннинг манзараси. Яхшими ëмонми деган саволни муҳкама қилмаймиз.
Бундан 6 йил бурун мана бу мақола чиққанда кўпчилик буни бўрттирилган деб ўйлаган эди.
Ўзбек қизлари немисга эрга тегишни исташмоқда
Берлин марказидаги Гезунтбрунен (шифоли булоқ) мавзедаги интернет кафеда ўтирирарканман қулоғимга ўзбекча овоз эшитилди.
Танишга ўхшади овозинг сенинг…
Мендан сал нарида 40 ëшлардаги бир ўзбек опаҳон ëнида бўйи етган қизи билан компютер ойнагига интиқлик билан тикилиб ўтиришар эди.
– Мама я уже устала, бошқа қидиргим келмаяпти. – Онаси бўлса унга далда беради.
– Қизим яна бир қидириб кўргин, зора санга лойиқ топармон-тупармон бир немис куëв чиқиб қолса.
Она билан қиз интернетдан немис эр излашар эди. Немис эр дагани ҳам анқонинг уруғи шекилли ҳа деганда топилавермади.
Ҳаммага бир ëр учраса менга ағëр учради…
– Қизим ўша Ганс дегани тузук эди. Гапимга қулоқ солиб ўшанга тегиб кетавермадингда.
– Опа ман сизга этвомману. У қари. Кейин бирор бир тайин иш жойи ҳам йўқ экан. Он социале сидит. Я его не хочу. –
Она бечора қизига гап уқтиради.
– Ҳечам Ганс қари эмас. Бор йўғи 55 да. Эркак одам тупроқдан бўлган. Сув қуйсанг яшнайверади. Самий главний он немец. Тушундингми, ғалча?
Мени истар кишининг сухбатин кўнглим писанд этмас…
Интернет кафедаги суҳбат мавзуси менга таниш.Немис эр излаб Тошкентдан Германияга қараб йўлга чиққан она қизларни бундан олдин ҳам учратган эдим. Бир куни яқин бир танишим қўнғироқ қилиб қолди:
– Ўзбекистондан икки киши кевотди. Ўшаларни кутволсанг…
Берлин вокзалида танишим айтган икки кишини кутволдим. Булар Юнусободлик Лазокат опа деган аëл ва унинг қизи Дилфуза экан. Салом аликдан кейин, улар олиб келган зил замбил чамадонларни кўтариб, машинамни парк қилган жойга шошилдим. (Агар шошмасам нақ 70 қўқон жаримага тушардим). Машинани кўриб Дилфуза бурнини жийирди.
– Вой намунча исқирт бунингиз, – Онаси бўлса қизига танбех берди.
-Унақа демагин ҳар ҳолда иномаркаю бу.
Мени эътироз билдиришга вақтим ҳам ҳоҳишим ҳам йўқ эди. (Умуман Дилфузани гапи тўғри. 1989 йил чиққан AUDI тўкилай тўкилай деб турар эди.)
Йўлда уларни муддаосини билволдим. Дилфузани бундан олти ой олдин ипподромда савдо қиладиган қўйлиқда турадиган бир йигитга эрга беришган экан. Уч ой яшаб, уйга қайтиб кепти қиз бояқиш.
– Илойим оғзидан қони келсин, у яшшамугурни. – Лазокат опа собиқ куëвини қарғар эди. Ҳуллас бир эрга тегиб чиққан қизгина яна эрга теккиси келибди, аммо бу сафар немисга.
Мен севаман сен севасанми?
Дилфуза интернетда ўтириб Ҳайнрик дегани билан маслаҳатни маҳсига тиқибди. Ҳайнрик дегани таклифнома жўнатибди.
Лазокат опа бўлса қизини нотаниш эркакникига ëлғиз юборишдан қўрқиб ўзи ҳам бирга келишга қарор қилибди.
– Ҳайнрик чипта билетини пулини тўладими? – деб сўрайман Лазокат опадан.
– Йўқ у немиску. Ҳисоб китобли ҳалқ. Дилпузни кўрсин, ëқтирсин, загсдан ўтсин, ана ундан кейин чипта пулини кампенсатсия қиларкан.
Лазокат опа гапини тугатаркан қизи тарафга қараб кўзини қисиб ҳиринглаб кулди.
Қиз уялгандай бўлиб қошини чимирди.
– Опа, перестан.
Немис чиқди ўрмондан…
Ҳайнрик дегани Берлиндан 80 км узоқдаги Штраусберг деган қишлоқда яшар экан. (Бир колхозда)
– Шу сизлар S ban (электричка) билан етволсангиз. Нима дейсиз деб каловландим. (бензин нарҳини андиша қилиб)
– Вой Олимхон укагинам. Нима девоссиз. Ялаб юлқаб боққан қизимни поезга солиб обориб куëвни қўлига тутқазарканманми. Ука бизда ҳам қолиб кетмас…..)
Картани олиб Штраусбергга борадиган яқин йўлни қидирдим. Ҳайнрик деган немис ўрмон ичидаги қишлоқда яшар экан.
Ишқилиб пропкага тушмасак бўлди.
Ëрим кетаман дейди, кеткизгали қўймайман
Ҳайнрикка телефон қилдик. Телефонда саксония лаҳжасида ғўлдираган бир овоз келди. Ҳуллас Ҳайнрик бизни Ратҳауз (селсовет) олдида соат 4 да кутадиган бўлди. Берлиндан Штарусберггача 40 минутлик йўл. Соат эса 2.
– Куëв тўрани иши бор экан.4 да бўшар экан.
Бир четга чиқиб тамадди қилдик. Лазокат опани сумкасидан қази, патир ва совуб қолган сомсалар чиқди.
– Вой эсим қурсин, Шафаат опамлар (мани аммам) сизга манавуни берворувдилар.
Лазокат опа қўлимга зарчава солинган пакетни тутқазди. (зарчава ошни сариқ қиладиган зиравор).
Туя ҳаммомни орзу қилибди
Ниҳоят Ратҳаузни олдида Ҳайнрик (немис куëв) билан учрашдик. Ҳайнрик дегани бўйи икки метр, юзига сепкил тошган бир галварс экан. Ўрмонда ўрмончи бўлиб ишлар экан. Қўлтиғини таги терлайди шекилли. Сасиб ëтибди. Ëш 46 да. Ўтган йили хотини билан ажрашибди. (Хотини қутулганига шукр қилаëтгандир.)
Дилфуза Ҳайнрикка қараб инглизча бир икки оғиз гап қилди. Лазокат опа бўлса бўлғуси куëвни русча калималар билан сийлади. Ҳайнрик деган галварс немисчани саксон шевасидан бўлак бирор тил билмас эди.
Тилмочлик вазифаси ҳам камина зиммасига тушди.
Тўғриси Дилфузадек ëқимтой, олий маълумотли қизни шу галварс Ҳайнрикка тегишини ҳеч истамас эдим.
ПМЖ !!! қандай ширин сўз бу
– Ука бошши оғритманг. Бизга ПМЖ керак ПМЖ.
Лазокат опа манга қараб қўлини сарак сарак қилди.
ПМЖ дегани Германияда доимий яшаш ҳуқуқи. Агар немис эркакка тегсанг ана шу ҳуқуқ соҳиби бўласан.
Немис эркаклари ҳақида Лазокат опа тасаввури:
– Немис эркак рашк қилмайди. Ҳатто келин бола қиз чиқмасаям ҳафаям бўлмийди.
– Немис эркаги чидамли бўлади. Хотинпарвар бўлади.
“Мани бир элчихонада ишлайдиган дугонам олдин покистонлик билан юрди. Озгина эрга теккандай бўлди. Ҳатто ундан бола ҳам орттирди. Параллелний бир немис билан ҳам ош қатиқ бўлди. Охирида барибир немисга тегди. Так что ўзбек аëли учун немисдан яҳшиси йўқ.”
“Ўзбекчи ўзбек?” деб сўраб балога қолдим Лазокат опадан
“Ҳа ордона қолсин ўзбек эркаклари. Ҳаммаси аммамни бузоғи. На оила боқишга ярайди, на бошқа ишга. Узуккун чойхонада. Мани эрим Украинага пул топаман деб кетганича 4 йилдан бери дараги йўқ. Куëвим эса қизим билан қўшилишга ҳам кучи етмади. Ҳезалакми нима бало…..”
Гапни уëғини эшитмасдан она болани немис қишлоғида қолдириб Берлинга қайтдим.
Пул учун OPEN
Берлинга оқшом пайти кириб бордим. Шаҳарга кираверишда бир уй-машина олдида бир фоҳиша қиз тизасини яланғоч қилиб турар эди. Уй-машина устида OPEN деган ëзув ëниқ турар эди. Машинани секинлатиб қизга савол бердим:
– Сан қайси миллат билан қўшилишни истайсан?
– Чўнтагида пули борини истайман. Миллатининг фарқи йўқ.
Олимжон.
Пона Узнинг Берлиндаги мухбири.2008 йил.

Шуҳрат Бобожон

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

 Ушбу хабарга қолдирилган изоҳлар

( 7 Yorum )

  • Рахмат ;

    Минг ланат шундай ифлосларга, 1993йлгача будай ифлослик булмаганди, ланати қуртбоши шунақа фахиш тарбия курганда исқирт, аёларимз фохиша эркакларимиз кетмон қурол шмшир ушлаш урнига спурги ушласа, рост айтади Бону рухий касал Темурий авлоди деб. Яна шу кетишда кетсак нима булар экан халқимиз, Хоразимда ака синглиси ва уйнашини чавақлаб ташлади ғурури чидамайдида хақиқий мард бола экан, қани энди хамамиз хам шу акадай булиб тинмай чавақласак, фахишга юрадигон узбек қизи қоладими, туркман қизи йуқ, тожик қазоқ қизини курмайсаней фақат узимизни узбек қулпинайлар. Инагда афсус қилиб кетаман узбек булиб дунёга келганимдан, то давлатимиз рахбари диндор инсон келмас экан бундан хуже булади, хали ИАК налок тулайсан чета фохша бб юрганлар дейдими кузим етмайди.

    28/06/2014 23:46
  • Abdullo ;

    Iymonli odam bunday vaziyatda nima qiladi? Muallif qo’shmachilik qilganini yozibdi. Ha nimayam qilardi boshqa agar bu rost bo’lsa (80km lik yo’l 40 minut bo’ladimi yana tirband shaxardan chiqishda, manzilgacha to’xtatmay 160km/soat da borilganmi?) achchiq gaplarim uchun uzur, iltimos xalq dardiga darmon bo’ladigan maqola yozinglar. Maqolalaringiz yosh avlodimizga yo’l yo’riq bo’lsin. Albatta bu qavmni boshiga shu xalqni sevuvchi va faqat Allohga itoat qiluvchi bir hazrati inson kelishini so’raymiz.

    28/06/2014 11:23
  • Анвар Сайдуллаев ;

    Қизларимиз ношукур бўлиб боришмоқда. Пул деса ўзини сотишдан ҳам қайтишмайди. Қаёққа қараб боряпмиз ўзи? Хўрозқанд чет элники деса ётиб олиб ялашади. Мен хам чет элда бўлганман, ўша Кореаликлар ўзбекларни хўрозқандини ётиб олиб ялашган…

    27/06/2014 21:04
  • Муканна ;

    узи урисларни устидан кулардим, хамманг Наташа, Алёна буп кетгансан деб…….90чи йилларда урис киз-аёллари АКШ, Европа, Туркияга кетишарди, фохишалик килиш учун…….нахот биздаям шунчали даражага бориб колишдими, шунчалик очарчилик, йукчилик кузатиляптимие??? руза кунида гапирмокчи эмасдиму, лекин, худодан коркмай койишди бизни узбекистонлик “мусулмонлар”……худони назари колиб булди биздан…….суф сенларга деворган)))))

    27/06/2014 19:07
    • Ahmad ;

      Tahallusingizni òzgartirsangiz yaxshimid!? Muqannani kim bòlganini bilmaysiz shekilli.
      agar haqiqatda bilmasangiz:
      “XXVII MUQANNANING HURUJI VA UNING
      TOBELARI OQ QIYIMLIQLAR”-maqolasini netdan topib òqing.
      İnsaalloh foydadan holi emas.

      29/06/2014 02:53
      • Муканна ;

        эътирозиз уринли, лекин у хам аждодимиз булгану, ватан учун курашган, янги идеологияга карши турган……..тугри, исломни ёйиш учун келган арабларга каршилик курсатган……лекин, барибир уни кахрамон аждодларимиз каторига кушаман)))

        04/07/2014 22:04
        • Ahmad ;

          Ajdodimiz deb men aytmagan bólardim, men ajdod sanamayman, sizga maskahatim, faxrlanishga arziydagan buyuk kishilar ajdodlarimiz orasida shu qadar kópki, arab ham, ajam ham, ğarb ham, sharq ham hasad qilishiyu havas qilishi tabiiydir, shulardan birini tanlang.

          07/07/2014 06:12
Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort