Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

АҚШда Путиннинг жиноятлари ҳақида китоб чиқади

АҚШда Путиннинг жиноятлари ҳақида китоб чиқади
30 Haziran 2014 - 9:32 'да юкланди ва 510 марта ўқилди.

puitn jinoyatlari haqida kitobАҚШдаги Simon & Schuster нашриёт уйи рус президенти Владимир Путиннинг уюшган жиноий гуруҳлар билан алоқадорлиги ҳақидаги шубҳалар юзасидан олиб борилган тадқиқотлар ҳақидаги китобни нашрдан чиқаради. Бу ҳақда Азаттык уналгысы хабар тарқатди.

Simon & Schuster нашриёт уйининг маълум қилишича, америкалик олима Карен Давишанинг “Путин клептократияси: Россиянинг эгаси ким?” деб номланган китоби 16 сентябрь куни дунё юзини кўради.

Аслида ушбу китобни Британиянинг Кембриж университети нашрдан чиқаришни режалаштирган эди.  Бироқ, Россиянинг нашриётни “ҳақорат” учун судга бериш ҳақидаги таҳдидларидан сўнг, типография ўз мақсадидан қайтган эди.

Профессор Карен Давиша Владимир Путин ва сафдошлари томонидан 1990-йилларнинг бошларида кўплаб ноқонуний молиявий ишлар амалга оширилгани ҳақида батафсил ўрганиш учун 5 йил вақт сарфлаган.

ЎХҲ ахборот бўлими

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар