Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Петербургда ўзбек муҳожирлари отиб кетилди (видео)

Петербургда ўзбек муҳожирлари отиб кетилди (видео)
01 Temmuz 2014 - 14:14 'да юкланди ва 597 марта ўқилди.

8Видео лавҳаларда қотилнинг қўлидаги спорт сумкаси билан маршрут таксисига яқинлашиб келаётгани акс этган.

Иккита Ўзбекистон фуқаросининг ошкора отиб кетилиши Россиянинг шимолий пойтахти аҳолисини ларзага солди. Асосийси содир бўлган ҳодиса қўшни бинога ўрнатилган видеокамерага тасвирга олинган. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари маълумотларига кўра, 34 ёшли рецидивист Алексей Несмачный иккита ўзбек муҳожири билан юзага келган жанжал оқибатида улардан бирини ўлдирган, иккинчисини эса яралаган.

LifeNews эгалигидаги видео лавҳаларда қотилнинг спорт сумкаси билан маршрут таксига яқинлашиши ва ичкарига кириши, кейин эса маршрут автосидан тушиб унинг орқа томонига қараб юргани акс этган. Ҳодиса маршрут таксисининг ичида содир бўлади.

Отишмадан сўнг рецидивист жиноят жойини тарк этади. Шундан сўнг маршрут такси ичидан иккита эркак чопиб чиқади, уларнинг ортидан учинчи, яраланган шахс чиқади. У ҳам қочишга ҳаракат қилади, бироқ буни уддалай олиши бироз қийин кечади. У бироз вақт чўккалаб ўтириб қолади, кейин қийинчилик билан ўрнидан туради ва воқеа жойидан узоқлашади.

Отишма натижасида иккита Ўзбекистон фуқароси жароҳатланган, биттаси воқеа жойида ҳаётдан кўз юмган. Марҳум ва жабрланувчи “Третий парк” шаҳар транспорт компанияси ишчилари бўлиб ишлашган. Отишма маршрут таксининг охирги бекатида, Большевистское кўчасидаги №6 уй яқинида содир бўлган.

Ҳозирда қотил қўлга олинган. У 34 ёшдаги Алексей Несмачный экани аниқланган. Ушбу шахс олдин ҳам Россия Жиноят кодексининг иккита моддаси – соғлиққа ўртача ва оғир даражада зиён етказиш моддалари билан судланган. Бундан ташқари, 2006 йилдан бошлаб “Қотиллик” моддаси билан айбланиб федерал қидирувга берилган. Қотил ўз қилмиши сабабини бир неча кун аввал ўзбек муҳожирларидан бири унинг маъшуқасини ҳақорат қилганлиги билан изоҳлаган.


ЎХҲ ахборот бўлими

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар