Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Тошкент метроси бекатларига реклама мониторлари қайта ўрнатилади

Тошкент метроси бекатларига реклама мониторлари қайта ўрнатилади
04 Temmuz 2014 - 10:13 'да юкланди ва 567 марта ўқилди.

metroda reklama“Реклама берувчилардан видеоролик жойлаш бўйича буюртмалар келиб тушишига қараб, Тошкент метрополитени бекатларига мониторлар ўрнатиш масаласи кўриб чиқилади”, – деб ёзади «Тошкент метрополитени» давлат унитар корхонаси маълумотига таяниб маҳаллий ОАВ.

2014 йилнинг 27 май куни Тошкент метрополитени вагонларида тижорий рекламалар пайдо бўлгани ҳақида хабар берган эдик. Ўшанда “Ўзбекистон” йўналишидан “Чилонзор” йўналишига ўтишда мевали соклар ва маъданли ичимликларни реклама қилувчи баннерлар пайдо бўлганди. Энди метро бекатларига реклама роликлари ва мусиқий клиплар намойиш этиладиган мониторлар ҳам қайтиши мумкин.

Пойтахт метроси маъмурияти маълум қилишича, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 11 апрелдаги қарори билан метрополитен объектларида нафақат ижтимоий мазмундаги, балки тижорий рекламалар ҳам жойлана бошлаган.

ЎХҲ ахборот бўлими

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар