Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

МУҲАММАД СОЛИҲ: “Динимизнинг обрўсини туширадиган ҳаракатлар – фитнадир” (аудио)

МУҲАММАД СОЛИҲ: “Динимизнинг обрўсини туширадиган ҳаракатлар – фитнадир” (аудио)
05 Temmuz 2014 - 13:29 'да юкланди ва 1333 марта ўқилди.

MSЎтган ой бошларида Ироқ ҳудудида шиддат билан юз берган воқеалар дунё жамотчилигида ташвиш уйғотди. Айниқса ўзларини “Ироқ ва Шом Ислом Давлати” (“Ад давлат ал Исламия фил Ирақ ва Шом”) (ИШИД) деб атовчи жангари гуруҳнинг жуда қисқа муддат ичида Ироқ давлати шимолий ҳудудларининг жуда катта қисмини эгаллаб олиши ва минглаб мусулмонларни қатл қилиши 80 мингдан ортиқ аъзога эга ушбу гуруҳнинг қанчалик таҳлика манбаи эканлигини кўрсатиб берди.

Жорий йил Рамазон ойининг биринчи кунида эса ИШИД вакили Абу Муҳаммад ал-Адноний ташкилотнинг ўз назоратидаги ҳудудларда “Ислом халифалиги” тузилишини ва Абу Бақра ал-Боғдодийнинг халифа деб эълон қилинишини билдирди. Исломий халифаликка даъво қилаётган ушбу ташкилотнинг бундай қарори Ғарб олами билан бир қаторда бутун Ислом аҳли ўртасида ҳам турли хил мунозаралар ва саволларни келтириб чиқарди.

Мазкур мавзу доирасида Туркияда кўзга кўринган олимларидан бири Жуббали Ахмад томонидан берилган изоҳ ва шархлар муҳрланган видеолавҳани 6 июнь куни сайтимизда эълон қилган эдик. Видеолавҳада Жуббали Ахмад Ироқ ва Сурияда юзага келган ИШИД таҳликасининг олдиндан Ҳадиси Шарифларда хабар берилган буюк бир фитна эканлигини исботлаб беради. Жуббали Ахмад ИШИД нинг Маҳдий лашкари эканлигини иддао қилганларга Ҳадисдан мисоллар келтириб: “ИШИД Исломни ёмон кўрсатиш учун махсус тузилган ва сохта қора байроқ кўтарган террор ташкилотидир”, – дея жавоб қайтарди.

Ушбу видеолавҳа кўпчилик мусулмонларда кучли қизиқиш уйғотди ва таҳририятимизга ИШИД ҳаракати фаолиятига доир бир қанча фикр-мулоҳазалар ва саволлардан иборат мактублар келиб тушди. Мактубларнинг аксариятида Ўзбекистон Халқ Ҳаракати раҳбари Муҳаммад Солиҳдан ИШИД ҳаракати борасида ўз муносабатини билдириш илтимос қилинган.

Хусусан, ўзини Абдулло деб таништирган муштарий – “Таҳририятдан бир илтимосим бор эди. Шу масалага Муҳаммад Солиҳ аканинг фикрлари қандай. Олдиндан рахмат”, – дея мурожаат қилади. Ўзини Рудолф Рамос деб таништирган муштарий эса – “Муҳаммад Солиҳ ака, мен Сизни динни яни исломни биладиган ва дин бўйича мукаммал билимга эга инсон сифатида биламан. Хуллас яқин орада Ироқ ва Шом диёрларида булаётган вояеалардан хабарингиз бор яъни Халифалик тўғрисида. Шу мавзу бўйича ҳам сиёсатшунос ва ҳам диншунос сифатида фикрингизни билмоқчи эдим”, – деб ёзади ўз мурожаатида.

Шуларнинг инобатга олиб, Ўзбекистон Халқ Ҳаракати раҳбари Муҳаммад Солиҳ ИШИД ташкилоти ва унинг Ислом халифалигини тузиш борасидаги иддаолари бўйича ўз мулоҳазаларини қуйидагича ифода қилди:

Биринчидан, бу кимсалар “Каъбани йиқамиз, чунки инсонлар у ерда Оллоҳга эмас, тошга топинаяпдилар”, – дея таҳдид қилмоқдалар.

Улар назарда тутаётган тош “Ҳожар-ул-асвад”( арабчадан сўзма-сўз “қора тош”) дир. Агар Каъба (ёки тош) бут бўлганда эди, уни Пайғамбаримиз (с.а.в.) йиққан бўларди. Бу тош Пайғамбаримиз замонида ҳам, ундан олдинги пайғамбарлар даврида ҳам бор эди. Ривоятларда бу тошнинг Одам Алайҳиссалом замонидан бери мавжудлигини ёзади. Аммо асрлар давомида Каъбани зиёрат қилган мусулмонлар тошга топингани йўқ, балки Оллоҳга топинганлар. Бугун ҳам Каъбага борганлар Оллоҳга топинмоқдалар. Бу нуқтада Ҳазрати Умарнинг ўша тошга хитобан “сен бир тошсан”, деганини ҳам эслаб ўтсак ёмон бўлмайди.

Иккинчидан, бу “халифат” эълон қилаётган кимсалар бугунга кадар фақат МУСУЛМОНЛАРни ўлдирдилар ва ўлдиришда давом этмоқдалар. Уларнинг фикрига қарши чиққан ҳар ким кофир эмиш! Ақидага қаранг! Мусулмонга мусулмон қони ҳаром эканини билмаган жоҳиллар қурган давлати халифат була оладими?

Учинчидан, одамнинг бошини кесиб, уни футбол тўпи ўрнида тепиб ўйнаётган ахлоқсиз кимсаларнинг қурадиган давлати қандай мусулмон давлати бўлиши мумкин?

Бу гуруҳнинг раҳбари ўзини Пайғамбар уруғидан эканига даъво қилмоқда. Аммо унинг мусулмонларни ўлдиришга ва Каъбани вайрон қилишга фатво бергани унинг Пайғамбаримиз (с.а.в.)га ақроболик иддаосига қаттиқ шубҳа уйғотади. Пайғамбаримиз (с.а.в.) инсоннинг ижтимоий келиб чиқишига эмас, унинг қилган тақвосига, амалига қараб у ҳақда баҳо беришни бизга васият килганлар.

ИШИД нинг бугунги фаолияти динимиз Исломнинг обрўсини туширишга ва унга нисбатан фақат нафрат уйғотишга хизмат қилмокда, демак бу ҳаракат фитнадан бошқа нарса эмас.

Тўртинчидан, бу гуруҳнинг ичида “жиҳод фарз” деб йулга чиққан софдил, самимий мусулмон ёшлар ҳам бор. Оллоҳ уларнинг қалб кўзларини тезрок очиб, бу янглиш йўлдан қайтарсин иншаОллоҳ.

Зеро, Оллоҳга қарши ҳар бир ҳаракатини “Оллоҳу Акбар!” калимаси билан безашга уринаётган бу кимсаларнинг зоҳирий “муваффақиятлари” биз мусулмонларга юборилган бир имтиҳондир. Бу фожиали воқеаларнинг катта фитна эканини ҳар бир иймон ва виждон соҳиби кўриб турибди.

Саҳифа таҳририяти

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

 Ушбу хабарга қолдирилган изоҳлар

( 8 Yorum )

  • Meroj ;

    Солих жаноблари айнан кунглимиздагини айтибдилар. Муканна биродар тахаллусингизни узгартиринг ,,ок румоллилар,, нималар килганлигини ва окибатларини уйлайманки билсангиз керак? Уша Хошимни каерига хавас килдингиз билмадим

    17/07/2014 12:15
  • Ahmad ;

    Qamalish haqida, u kishining qóllaridan aslida yirdam berish kelmaydi, agar imkoniyatlari bólganda albatta yordam bergan bólardilar, u narsada ayblay olmaymiz. Alloh har ikkilarinida maqsadlariga muvaffaq qilsin. ikkilarini ham hurmat qilaman, sizga kelsak, keling, tahallusingizni ózfartiring, bir musulmonga hech yarashmabdi, sizga Manguberdini tavsiya qilaman, yengilsada dushmanini qalbini larzaga solib ma’nan ğalaba qilgan, “sendayin bir necha askarim bólganda edi, butun dunyoni mağlub qilgan bólardim” dedirgan kishi. Hurmat bilan Ahmad(hurmatda qolishni istayman)

    09/07/2014 12:52
  • Sadriddin ;

    Men yozgan sharxni nega chiqarmayapsila

    07/07/2014 22:07
  • Холис ;

    Солиҳ ака,ўзингиз яхши биласиз, аммо биздан эслатиб қўйиш.
    Савол берувчилар атайин фитна чиқариш учун ҳам савол беришади. Хусусан,масжид имомларига ҳам бундай фитна саволлар берилади.
    Масалан,сизга
    “Ироқдаги халифаликка муносабатингиз,ЎИҲ, ИЖИ,Ҳизбут Таҳрир… ва ҳоказоларга қандай қарайсиз?” каби фитна саволлар йўллайди. Агар уларга озгина ҳайрихоҳлик кўринишида муносабат билдирсангиз, “Ана, ЎХҲ лидери террористларга ҳайрихоҳ экан”, деб оламга айюҳаннос солишади.
    Юқоридаги савол эгаси сиздан М.Содиқ М.Юсуф ҳақида сўрабти.
    Агар ўша шайхни мақтасангиз,хукуматни шайхга нисбатан иш очиши бир қадам енгиллайди. Уни ёмонласангиз ва сизга келажакда хукумат тепасига келишлик насиб қилиб қолса,шайхни сизга нисбатан халққа ёмонлаб беришликни талаб қилишади. Суриялик олим Р. Бутий хотимасини эсланг.

    Эътиборингиз учун ташаккур

    07/07/2014 10:40
    • Ahmad ;

      astağfirulloh

      07/07/2014 11:50
      • Ahmad ;

        “holis”dan noholis fikr

        07/07/2014 12:44
    • Муканна ;

      haq gapni aytdingiz……..menimcha, bu juda katta sir emas, muhtaram shayx haqida orqavarotdan qanday gaplar borligini…….lekin bir narsani aytib o`tmoqchiman, juda katta e`tirozlar bildirilsa ham……..muhtaram shayximizni qo`lidan hech nima kelmayapti, menimcha, shuncha nohaq qamalayotgan dindorlarimiz soniga qarab…..u kishini vazifalari nimalardan iborat?? menimcha savol shunday berilishi kerak edi………
      P.S. Ahmad janoblari taxallusimga e`tibor bermaslar degan umiddaman…..

      09/07/2014 09:38
  • Ahmad ;

    Assalamu alaykum Muhammad Solih janoblari, men sizdan ayni javobni kutgandim alhamduLillah, Sizga meni yana bir savolim bor; bugungi kunda Ózbekistonda faoliyat olib borayotgan Muhammad Sodiq M. Yusuf Hazratlarining hizmatlari va yônalishlariga qanday qaraysiz? Fikringizni bilmoqchi edim. Biror bir holatning oldini olish maqsadida omma oldida javob berishni hohlamasangiz, elektron qutimga javob yóllasangiz kóp mamnun bólar edim, oldindan, kóp tashakkur!(javobingizni kutaman).

    07/07/2014 05:41