Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Ўзбекистонда президент қарори билан 300 га яқин бино бузиб ташланади

Ўзбекистонда президент қарори билан 300 га яқин бино бузиб ташланади
16 Temmuz 2014 - 11:13 'да юкланди ва 618 марта ўқилди.

562014-йил 3-июлда Ўзбекистон Президентининг “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг давлат мулки объектларидан фойдаланиши бўйича қўшимча чоралар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Мазкур қарорга кўра давлат мулкидан мақсадга мувофиқ равишда фойдаланишни таъминлаш ва давлатга тегишли фойдаланилмайдиган ва қуриб битказилмаган обектлардан фойдаланиш мақсадида 299 та иншоот бузиб ташланади.

Бузиб ташланиши керак бўлган объектлар рўйхати қарорга илова қилинган бўлиб унга кўра, Қорақалпоғистон Республикасидаги 52 та, Андижон вилоятида 28 та, Бухоро ва Жиззахда 9 тадан, Қашқадарёда 28 та, Навоийда 26 та, Наманганда 16 та, Самарқандда 6 та, Сурхондарёда 58 та, Сирдарёда 6 та, Фарғонада 29 та ва Хоразм вилоятида 32 та обект бузиб ташланади.

Бузиладиган иншоотлар рўйхатига даволаш муассасалари, дўконлар, туғруқхоналар, ҳаммомлар, болалар боғчалари, мактаблар бинолари ҳам киритилган.

Хусусан, Қорақалпоғистоннинг Амударё туманидаги ўқув ишлаб чиқариш комбинати собиқ биноси, Беруний туманидаги касб-ҳунар коллежининг собиқ биноси ва шу тумандаги 44-сонли мактабгача таълим муассасасининг собиқ биноси, Андижон вилоятининг Қўрғонтепа туманидаги 13-сонли мактаб собиқ биноси, Шаҳрихон туманидаги 42-сонли мактабгшача таълим муассасасининг собиқ биноси, Бухоро вилоятидаги “Гулдаста” ва “Махтумқули” номли мактабгача таълим муассасаларининг собиқ бинолари ва бошқалар рўйхатдан жой олган.

Мазкур иншоотларнинг бузиб ташланаётганига сабаб уларнинг ҳозирда фойдаланилмаётгани ёки охиригача қуриб битказилмасдан қолиб кетганлиги айтилади.

Қарорнинг ижросини таъминлаш Бош вазир Шавкат Мирзиёев зиммасига юклатилган.

ЎХҲ ахборот бўлими

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар