Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Ироқ аёллари ИШИД талаб қилган “жинсий жиҳод”дан ҳазар қилишади

Ироқ аёллари ИШИД талаб қилган “жинсий жиҳод”дан ҳазар қилишади
19 Temmuz 2014 - 10:45 'да юкланди ва 619 марта ўқилди.

3

ИШИД зўравонлигидан Найнавга қочиб келган аёллар Эрбил масжидида озиқ-овқат кутишмоқда [Сафин / Хамед / АФП]

ИШИД ўзининг зўравонлик ва қўпол қоидалари билан Ироқ аёллари устидан назорат ўрнатмоқчи, дейди халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотлари ва Ироқ фуқаролари.

Ливанда яшовчи ироқликларнинг “Ал-Шорфа” нашрига айтишларича улар “Ироқ ва Шом Ислом Давлати” (ИШИД) томонидан Ироқ шимолидаги аёлларнинг “жинсий жиҳод” мақсадида жангариларга турмушга чиқишга мажбурланаётганидан ғазабда, деб хабар беради centralasiaonline.com нашри.

Жорий ой бошида Ироқнинг инсон ҳуқуқлари бўйича вазирлиги ИШИДнинг ироқ аёллари ҳуқуқларини топтагани билан боғлиқ бир қанча ҳолатларни қайт этганини маълум қилганди.

Бундай ҳуқуқбузарликлар сифатида бир қанча аёлларнинг “жинсий жиҳод тўғрисидаги фатво деб ҳам аталадиган ИШИД жангариларининг жинсий эҳтиёжларини қондиришга мажбур қилингани ҳамда вояга етмаган қизларнинг турмушга чиқишга мажбурланиши кабиларни санаб ўтиш мумкин”, – дейди вазирлик матбуот котиби Комил Амин.

Шу билан бирга, БМТ Бош котиби ўринбосари ва “БМТ-аёллар” тузилмасининг ижрочи директори Фумзила Мламбо-Нгука ҳам мазкур ойда ироқлик тўртта аёлнинг ИШИД жангарилари томонидан зўрланганлиги туфайли ўз жонига қасд қилганликларини маълум қилди.

“Содир бўлаётган ҳодисалар – шармандаликдир”, – дейди етти йилдан бери оиласи билан Ливанда яшаётган ва меҳмонхона хўжалиги бошқаруви соҳасида таҳсил олувчи 21 ёшли талаба Мона Маҳдий.

“Учинчи минг йилликда яшаётган эканмиз ИШИД эълон қилганидек ўн йил орқага қайта олмаймиз. ИШИД ва у атаётган халифалик дин номидан бизни бошқара олмайди, инсон ҳуқуқларига амал қилинмайдиган ёки ироқ аёлларини камситадиган ўз қоидаларига бўйсундира олмайди”, – дейди у.

Ғурурнинг топталиши ва тамойилларнинг бузилиши

ИШИДнинг Найнав ва Мосулдаги қизларга нисбатан муносабати “инсон ғурурининг топталиши ва тамойилларнинг бузилиши”дир, – деб ҳисоблайди унинг акаси, университет профессори Заин Маҳдий.

“Жинсий жиҳон ироқ анъаналарига бегонадир. Бу ошкора фоҳишаликдир”, – дейди у.
Маҳдий ироқ жамиятини ушбу “ахлоқсиз ва жирканч” ҳолатга қарши курашишга чорлайди.

“ИШИД исломга алоқаси бўлмаган, яъни эркак ҳурмат қилинмайдиган ва аёлнинг ҳуқуқлари кафолатланмаган халифалик қуришни истайди”, – дейди Маҳдий.

“Ироқликлар фуқаролик ҳуқуқлари топталадиган бундай халифалик остида яшай олишмайди”, – дейди Байрутдаги Фан ва технологиялар Америка университетида бизнесни бошқариш соҳасида таҳсил олувчи талаба қизлардан бири.

“Аёллар ҳақорат қилинадиган ва уларнинг шаъни оёқ ости қилинадиган бундай Ироққа биз қайтиб бормаймиз”, -дейди у.

ЎХҲ ахборот бўлими

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар