Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Сафо Урганжи: Турон мусофирлари (Муҳожирнинг ён дафтаридан) (2)

Сафо Урганжи: Турон мусофирлари (Муҳожирнинг ён дафтаридан) (2)
25 Temmuz 2014 - 9:35 'да юкланди ва 1723 марта ўқилди.

(Давоми. Асарнинг бошини ўқиш учун линкни босинг)

Иккинчи боб

Хоналар совуқлиги ва кўрпа-тўшак етишмаслиги боис, кўпчилик қийналиб тонг оттирди. Совуқ қотганидан ваража тутган Баҳром қалтираб чиқди. Шунинг учун бутун борлиғини нохуш бир ҳолат лоҳас этаётган эди. Ишизловчилар йиллар асносида кутилмаган вазиятларга кўникиб қолгандилар. Аммо инсон вужуди ҳарна чиниққан бўлганда ҳам, юклатилган дастурлардан ташқарида, қўшимча кўмакларсиз фаолият кўрсата олмаслигини назардан қочирмайдиган бўлсак, тонгни оттириш ҳеч бир кимса учун осон кечмаганди. Анчадан бери орттирилган тажрибалари, малакалари уларни асрарди. Бу каби кўникмалар Баҳромда шаклланмаган эди. Мустақиллик ишизловчиларни қийинчиликлар билан юзма-юз келтиргани сабаб, улар фавқулодда вазиятларда муаммоларни даф қилишга устаси фаранг бўлиб кетган эдилар. Совуққа қарши туришнинг биринчи усули – колбаса ва салага ўхшаш қуввати зўр, тайёр озиқ-овқатларни ғамлаш эди. Уларнинг ёнида ароқ, нон, қалампир, пиёз ва саримсоқнинг бўлмаслиги мумкин эмасди. Ҳар бир кимса бу неъматлардан еб-ичаркан, юзларига қизиллик иниб, гапи гапга қовушарди. Шундай пайтлардагина улар ўзларини эслаб қолардилар. Мусофирликларини унутиб, озроқ бўшаниб олардилар. Аммо ширакайф пайтларида ҳам, қўрқоқлик “шарофати” туфайли, ваҳшийлашишдан сақланардилар. Шу сабаб, ақлларини йўқотганларида ҳам, қозоқ ёки қирғиз қардошлар сингари муштлашишдан сақланардилар. Шижоатларини емирган қўрқув уларни ҳамиша ўз тасарруфида ушлаб турарди. Бу ҳолатнинг пасткашликлар содир этишдан сақлаб қолишини инобатга олсак, яхши таълим-тарбия кўрмаган миллатнинг ботир бўлганидан кўра, бўлмагани тузукроқ эканлигини англаймиз. Бугун қўлини ўз биродари қонига  бўяб, эртага бадном бўлгандан кўра калтак еган авло, эрта бир кун ғафлат ботқоғидан чиқиб, қудратга минганда, шарманда бўлишдан ўлим афзал эди…

…Тунда ҳовлидан хона ичига тушиб турган хира шуъла ёғдусида ҳар ким ўз гуруҳи билан еб-ичди. Бир-бири билан суҳбат қурди. Еган-ичганларининг тафти сўна бошлагач, улар жўжалар мисоли уюша бошладилар. Бу жисмларидаги тафту ҳароратни ушлаб туришнинг энг мақбул усули эди. Шунда руҳий поракандалик қора кўланкадек бостириб кела олмасди. Бирдамликнинг ҳузурбахш қуввати юракларга далда берарди.

Баҳром ёлғиз эди. Совуқнинг хуружидан илон каби увишиб, тунда бутун вужуди титраб чиқди. Ташқаридан на маънан, на моддий кўмак бўлмагач, у ёниб тугаётган шамдек сўниб борарди. Иложсизлик исканжага олиб, ҳар томондан сиқиб келгани боис, назоратни йўқотганди. Совуқнинг ҳамласи дунёсини дўзахга айлантириб, уни фикрлаш неъматидан мосуво этди. Еб-ичиб ўтирганларнинг у билан иши йўқ эди. Бу кимсалар унинг тортаётган азобларини сезганларида ҳам, ёрдам кўрсатишни истамасдилар. Ўзбекнинг унга ўхшаган минглаб шўрликларини ер юзининг исталган бурчагида учратиш мумкин бўлган кунларда, ҳар биттасига миллатдош ёки диндош сифатида қўл чўзмоқчи бўлганнинг аҳволи ўнгланмасди. Тарқоқлик асрлар бўйи бутун бошли бир миллатни тубанликларга еталаб келганди. Шунинг учун у ёрдам кутмагани баробарида, улардан хафа ҳам бўлмасди. Қонуниятга айланган заҳарли ақидаларни ўзгартиришдан кўра тоғни талқон қилиш осонроқлигини у яхши фаҳмларди. У, бир неча кундан буён, тузукроқ бир нима емаганди. Шу боис, юҳолик билан овқатланаётган ишизловчиларни кўргач, иштаҳаси ҳакалак ота бошлади. Томоғи ўз-ўзидан ютиниб, кекирдаги муттасил лиқиллашга тушди. Ошқозонига қуйилаётган сўлак карахт нафсини уйғотиб, уни қон ҳидини олган наҳангдек ваҳшийлаштирди. У ичидан тошиб келаётган қутқу олдида ўзини муносиб тутишга куч топа олмас, ички захираларидан бутунлай мосуво бўлган эди. Ейишга нарсаси бўлмагач, кавшанаётганларга суқланиб боқиш билан чегараланди. Унинг руҳияти қоронғи ўрмондаги хира тортиб бораётган уйнинг деразаларига ўхшарди. У ўзини зах ва совуқ бир ковакка кириб олиб, туш кўраётгандек  ҳис қиларди.

Ҳар тугул, улардан бирлари туриб, Баҳромнинг шерикларини излаш учун хонадан чиқди. Нариги хонага жойлашган икки тожик кимсани сўроқлаб топгач, уларни аҳволдан хабардор қилди.

– Бизлар икки кишимиз, шеригимиз йўқ! – дейишди улар.

Ёши кичигининг ҳарна бўлганда ҳам бир банданинг ўзга бир банда кўмагига муҳтож бўлганини англагани яхши бўлди.

– Бориб келай-чи, нима гап экан! – деди у.

– Нима кераги бор? Боя жанжал бошланганда, думини қисиб қочган кимсани айтяпти-да! – деди уни эшитишни хоҳламаган шериги.

– Майли-да, қочиб қолмаганида қўлидан нима келарди. Шериги йўқ экан. У ҳам Аллоҳнинг бир бандаси-да, ахир. Кўринишидан зиёли одамга ўхшайди. Бунақа ишларга энди рўпара бўляпти, чоғи.

– Майли, бориб хабар ол. Унинг ҳам ота-онаси бордир, ота-онаси ўтган бўлса, бола-чақаси бордир…

– Биродар, сизга нима бўлди? Бир нима десангиз-чи!

Тожикчалаб айтилган бу сўзларни, Баҳром тушида эшитаётгандек эди.

– Президент тирик экан, менга ҳеч ким қўл кўтара олмайди. Мен адвокат талаб қиламан! – деб юборганини билмай қолди у.

– Падарига минг лаънат! Ваҳимани йиғиштиринг, сиз Қозоғистонда бўлсангиз, у Ўзбекистонда бўлса. Совуқ қотгансиз, иситмангиз борга ўхшайди, мен билан юринг. Сумкангизни ўзим оламан…

Бу сафар йигитча тожикча талаффуз билан ўзбекчада гапирарди.

Баҳром инқиллаб зўрға ўрнидан қўзғалди. Ўзига бўйсунмаётган қўл-оёқлари бегона бировники сингари тийиқсиз эди. Унинг қалтироғи ҳалиям босилмаган, ўзини билмас, ақлу ҳуши жойидамасди. Буни томоша қилиб турганлар унинг ҳолатидан зиғирча ҳам таажжубга тушмадилар. Бу каби воқеа-ҳодисалар улар учун оддий бир ҳол эди. Улар бундан баттарларига ҳам кўникиб кетгандилар. Ўзлари билан ёстиққа бош қўйган одамнинг эрталаб тўшагида ўлиб қолганини кўрганларида ҳам, бир туклари қилт этмасди. Адолатсизлик, ватанда ватангадолик, уй-рўзғордан ўн йиллаб узоқларда яшаш уларни ўзгалар тақдирига беписанд, бағритош ва дийдаси қаттиқ кимсаларга айлантирганди. Улар ярим ёввойи кўчманчиларга айланиб бораётгандилар. Камситиш ва хорликларни кўравериб, уларнинг кўзлари пишиб кетганди. Юраклари эзилиб, жигарлари тўкилаверганидан, вужудлари кўринмас яра-чақаларга макон бўлганди. Танларида эзиладиган ва тўкиладиган жойлари қолмаганди…

Йўлсумкани елкасига осиб, уни суяб келган ёшроқ кимсанинг иши шеригига ёқмади.

– Фирдавс, уни бу ёққа бошлаб нима қилардинг! – деди у.

– Ака Сангин, бу бечоранинг иситмаси жуда баланд, қараб турмаса, ўлиб қолиши ҳеч гапмас! – деди у ҳам.

– Ваҳима қилма, ўлмаса ҳам, бу гапларингни эшитгач, албатта ўлади!

– Тожикчани қаердан билади?

– Бўпти, бўпти, ёнимга ётқиз, сиғамиз. Сиғмасак, сен билан ўрин алмашиб ҳам ётаверамиз, бир кеча минг кеча эмас.

Ҳозир кимдир ўзбекча сўзлаганда ҳам, Баҳром гапдан маъно айирадиган аҳволда эмасди.

Фирдавс дарҳол унга уч дона аспирин ичириб, қўярда-қўймай қорнини тўйдиришга тушди. Барчаси тушида кечаётгандек, у ўзини ёмон ҳис қиларди. Меҳрибонлик кўрсатаётганлар унинг назарида душман бўлиб туюлаётганди. Овқатланишдан бош тортгач, уни ўринга чўзилтириб, устига пўстинларни ёпдилар, икки ёғидан сиқиб ўртага олдилар. У тинмасдан қалтирарди. Танасига иссиқ теккач, бироздан сўнг ухлаб қолди.

Орадан икки соатлар ўтгач унинг кўзлари очилиб кетди. Бошини кўтариб, у ёқ-бу ёғига қарамоқчи бўлганди, қимирлашга ҳоли келмади. У икки ўртада сиқилиб қолганди. Бир амаллаб белини тиклаб, ёнбошлаб олди. Роса ҳолдан тойган, қимирлашга мадори йўқ эди. Нафасини ростлаб, ўзига келгач, ён-верига аланглади. Ишизловчилар икки тарафида бир-бирларига сиқилиб ётардилар. Нарироқда уч-тўртлари ароқ ичиб, суҳбатлашиб ўтирарди. У бу ерга қандай келиб қолганини билмасдан боши гаранг эди. Қандайдир ёвуз куч ўз чангалида узоқ ушлаб қолганини яққол ҳис этса-да, унинг нималигини тушунмасди. У бутун шуурини жамлашга уринар, бироқ алғов-далғов фикрларини бир ерга йиға олмасди. У дарёда оқиб кетаётган ғизоллардек чорасиз, ихтиёри ўз измида эмас, ўзини тимсоҳлар орасига тушган жонивордек ҳис этарди. Мияси қаттиқ ачишиб, кўзлари ёшланди. Кўз ёшларини кафти билан сидириб, сўнгра устидаги пўстинларни икки тарафга олиб ташлади. Совуқ баданига чиппа ёпишгач, терлаганини сезди. Бу ниманидир англатди, шекилли, пўстинларни қайта устига тортди, совуқ еб, қалтираганларини эслади. Музлатгичдек бирдан ишлаб кетган мияси бўлиб ўтган ҳодисаларни ёдига солиб юборди. Тасаввурлари чувалашиб кетди… Бу ерга қандай келиб қолганига ақли етмади. Хира нур ёруғида икки ёнидаги йигитларга бирин-сирин разм солди. Танигач, уларни ташлаб қочганини эслади. Хижолат тортиб, атрофга олазарак боқди. У ҳаддан зиёд чанқаган, ичишга сув қидирарди. Уят баттар ичини ёқди. Ўрнидан туриб, шерикларининг устига пўстинларни ташлади. Уч-тўрт қадам босмасдан, ароқ ичиб, суҳбат қуриб ўтирганларнинг ёнига етди. Кутулмаганда қалқиб, йиқилиб тушишига бир баҳя қолди. Уларнинг бири чаққонлик билан уни суяб қолмаганда, у ухлаб ётганларнинг устига ағдариларди.

Ҳовлига чиққач, кўзлари чироғи ёниб турган ошхонага тушди. Кириб, косани сувга тўлғазиб, бир кўтаришда ичди. Энтикиб, нафаси тиқилиб, ошқозони ҳалқумига келди. Турган жойида шамолдаги дарахтдек тебрана бошлади. Кўзларини чирт юмиб, қулоқларида пайдо бўлган шовқиннинг босилишини кутиб турди. Бироз ўзига келганда, рўпарасида турган кампирга кўзи тушди. Кампирнинг нигоҳлари унга ўқдек қадалиб турарди. Унинг баданини яшин ургандек, бутун борлиғи титраб кетди. У камдан-кам кимса кўриши мумкин бўлган нарсани – фаррошнинг кўзларини кўрганди. Кампир пастак эшикдан кириладиган кичик хонадаги тахта кароватда ўтирарди. Бу жойга ошхона орқали кириларди. Унинг қўлида вино тўла стакан, олдида газета устида паррак-паррак тўғралган хом пиёз, ҳар-ҳар еридан кемирилган бир қарич колбаса ва буханка нон бор эди. Осилган қовоқлари остидан боқаётган кўзлари йиринг каби кўм-кўк, назари совуқ ва ҳиссиз эди. Зах босган бино ҳавосини эслатувчи нигоҳи Баҳромнинг юрагига ғулғула солиб, ичига тушкинлик ҳисларини ҳайдаб кирди. Бўғзига сув тиқилган каби у бирпас нафасини ютолмасдан, ўқилонни ютган товуқдек тугилиб турди. Ўзини унутди, қаердалиги ёдидан чиқиб қолди. Барчаси оний лаҳзалар ичида рўй берди, лаҳзалар йиллар каби чўзилиб кетди. Кампирнинг ажин босган териси кекса саксовул танаси мисоли қовжираб ётар, ажин тушмаган жойи йўқ эди. Оғзидаги сарғайган сийрак тишлари, қалин қовоқлари мудҳиш ва ваҳимали кўринарди. У эртаклардаги одамхўр махлуққа ўхшарди. Аммо унинг бировга озор берганини ҳеч ким эшитмаганди. Ширакайфлигида депсиниб, йиқилаверганидан тўмтоқ бурнининг ёрилмаган-йиртилмаган жойи қолмаган, қора чизиқларга айланган чандиқлари бурнини бужмайган пошнага ўхшатиб қўйганди. Ваҳимадан Баҳром ҳайкал каби қотди. Кампир ундан нигоҳини узиб, вино ичишга тушди. Тишлари орасидан шошмасдан сизиб ичгач, калбасани бир чеккасидан тишлаб, узиб олди. Кампирнинг нигоҳларидан озод бўлган Баҳром, жон инган қўриқчидек шалвираб дарров ошхонадан чиқди. У този оғзидан қочган қуён каби бошини қайга тиқишни билмасди. Тўрт томонига алангларкан, деразадан ҳовлига қараб, ниманидир томоша қилаётган шотирларни кўриб қолди. Шотирларнинг хонасидан ҳовлининг нариги ёғига ўтиш учун эшик бор эди, буни мантиқан англаш мумкин эди. Бу нарса обдон ўйламаган одамнинг хаёлига келмасди. Аммо нарига ўтишнинг иложи йўқ эди. Бунга муваффақ бўлган кимсани эса фалокат кутарди. У ҳожатхона томон юраркан, кўзлари эшикка термулиб турган хўрозга тушди. Шунда шотирларнинг нимани томоша қилаётганларини англади. У орқасига қайрилиб қараганди, шотирлар қийқириб, чапак чалиб юбордилар. Бундан у ўзини ноқулай ҳис этиб, хижолат тортди. Шу пайт ҳожатхона эшиги очилиб, бир аёл чиқди. Хўроз сакраб уни тепишга тушди. Аёл бу хўрозни киш-кишлаб ҳайдамоқчи бўлганда у баттар қутурди. Аёлни таппа босмоқчи бўлгандек, унинг атрофида қанотларини паттиллатиб айлана бошлади. Аввалида аёлни уч-тўрт марта тепиб, сўнгра қичқириб юборди. У аёлнинг қўлларини яралаганди. Қонни кўрган бечора аёл қочиб қутулмоқчи бўлди, бироқ буни эплай олмади. Деворга тақалгач, икки қўли билан бошини ушлаб, чўнқайиб ўтириб олди. Хўроз унинг елкасига сакраб чиқиб, бошидаги рўмолидан тишлаб, уни товуқ сингари босди. Сўнгра дик этиб устидан тушиб, тағин қанотларини патиллатиб қичқирди. Шунда бутун ҳовлини қийқириқ босиб кетди. Аёл ирғиб туриб, чиққан хонасига қочиб кирди. Умри бино бўлиб бунақанги ҳайратангиз ҳодисани кўрмаган Баҳром ҳожатга киришни унутиб, орқасига қайтди…

У кирганда ароқ ичиб ўтирганлар ичаклари узулгудек бўлиб кулаётган эдилар. Соат тунги уч бўлганига қарамасдан, кўпчилик уйғониб кетганди. Улар ётган жойларидан деразага термулиб, гердайиб юрган хўрозни томоша қилардилар. Бу ҳолатлари ишизловчиларнинг авваллари ҳам бир неча бор бу ҳодисанинг гувоҳи бўлганларидан дарак берарди. Баҳром уларнинг оёқлари учидан эҳтиёткорлик билан ўтиб, пастга чўккалади. Фирдавс билан Сангин бир-бирларига қисилиб олгандилар. Уларнинг қимирламасдан ётганини кўрган одам, донг қотиб ухлаяпти, деб ўйларди. Баҳром ҳам бошида шундай деб ўйлади. Аммо бундай бўлиб чиқмади.

– Фирдавс, уйғоқмисан? Бомдод ҳам яқинлашгандир? – деди том босиб қолган одамдек инқиллаган Сангин. Фирдавс унга Нақшбанднинг рубоийси билан жавоб қайтарди:

– Ёраб! Бикшо бар дилам аз парда даре,

Бе миннати махлуқ расон моҳазаре.

Дар боқии умр ончунон дор маро,

Каз ман нарасад ба ҳеч кас дарди саре.

Бу билан у бомдод яқинлашганда бу жойларда нима ҳам ўзгарарди, демоқчи бўлаётганди.

Ўзбекчасини биладиган Баҳром, уни қўллаб-қувватлади:

– Ёраб! Қалбимнинг дарпардасин оч,

Махлуқ миннатисиз етказ моҳазар.

Бир умр кимсага этмагил муҳтож,

Бир умр кимсага этма дардисар.

 

– Ёраб! Ту дарахти умри мо пас макун,

Моро аз шароби нестий маст макун.

Ёраб! Зи карам жумла жавонмардонро,

Дил тангу паришон, тиҳий даст макун.

 

У тугатиши билан Баҳром яна ўзбекчасини улаб кетди.

 

– Ёраб! Сен умримиз дарахтини паст қилма,

Бизни йўқлик шаробидан маст қилма.

Ёраб! Карам қил, барча жавонмардларни

Дилтангу паришон, қуруқ даст қилма!

Пўстинига бурканиб ётган Фирдавс бошини юқорироқ чиқариб:

 

– Аз хуни дилам ду чашми пурнам беҳтар,

Ваз айшу нашот – меҳнату ғам беҳтар.

Як лаҳза ҳузури дил, бадаргоҳи Худой,

Аз салтанати тамоми олам беҳтар, – деди.

 

– Юракдаги қонимдан кўздаги нам яхшироқ,

Ҳам бу айшу ишратдан меҳнату ғам яхшироқ.

Ҳузури дил ила турмоқ Яратган даргоҳида,

Бори бу оламнинг салтанатидин ҳам  яхшироқ,

 

дея Баҳром ҳам имконни қўлдан бой бермади.

Беихтиёр завқланган Фирдавс қаддини тиклади:

 

– Ёраб! Чи кунам ба ҳеч дар бозам нест,

Дар шарми гунаҳ, забон гуфторам нест.

Сар то сари офоқ баҳечам нахаранд,

Ёраб! Чи матоъам, ки харидорам нест.

 

Баҳром бу гал ҳам бўш келмай, яна рубоийни ўзбекчалаб такрор этди:

 

– Ёраб! На қилай, ахир, дару дорим йўқ,

Гуноҳим кўплигидан тил, гуфторим йўқ.

Бошдин оёқ дунёда йўқ сариқ чақа қадрим,

Ёраб! Не матоҳманки, харидорим йўқ.

 

– Эй фазли ту дастгири ман, дастамгир!

Сер омадаам зи хейштан дастамгир!

То чанд кунам тавбаву то кай шиканам,

Эй тавбадиҳу, тавбашикан, дастамгир! 

 

– Эй фазли қўллаб турган, кел, қўлимдан тут!

Тўйиб кетдим ўзимдан, кел, қўлимдан тут!

То қачон тавба қилиб, яна аҳдим бузгум?!

Эй, аҳд олиб, буздирган, кел, қўлимдан тут!

Баҳром ўзбекчасини ўқиб тугатиши билан ичиб ўтирганлар қарсак чалиб юбордилар. Уларга бир-бирларининг пинжига тиқилиб ётган ишизловчилар ҳам қўшилдилар. Гулдурос қарсаклар зарбидан хона ичида маҳобатли овоз пайдо бўлди. Шотирларнинг тинчи бузилди. Хўроз найрангидан маст шотирлар бирпасда хонага етиб келдилар.

Шунда ичиб ўтирган гуруҳ орасидаги ёши олтмишдан ошган киши дуога қўл очди.

– Омин, Тангри авлиёларимизга насиб этган илм ва маърифатдан барчамизни баҳраманд этсин! – деди у. – Буюк зотлар дуоси, ҳурмати ва шарофатидан ота Туронимизни тинч, ҳаётимизни фаровон, фарзандларимизни илмли ва салоҳиятли зурриётлардан айласин. Бизлар кўрган дарбадарликларни ва юртдан ташқарида тортган иссиқ-совуқ заҳмини улар тортмасинлар. Ҳар банда ватанида ватангадо, юртида ҳақ-ҳуқуқларидан жудо бўлмасин, Аллоҳу акбар!

(Асарнинг давомини ўқиш учун линкни босинг)

 

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube