Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Ийд Рамазон муборак

Ийд Рамазон муборак
27 Temmuz 2014 - 12:12 'да юкланди ва 1169 марта ўқилди.

1Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим

Ўзбекистон ва юртимиз ташқарисидаги азиз мусулмон биродарлар, опа-сингиллар!

Барчани ушбу қутлуғ айём билан самимий, чин юракдан табриклаймиз.

Ўтган Рамазон ойида қилган ибодатларимизни Аллоҳ қабул қилсин, покиза ва гуноҳлардан фориғ бўлиб чиққан бўлишимизни насиб айласин. Аллоҳу Таъоло муқаддас Ватанимиз Ўзбекистонда динимизга ривож ва зулм остида қолган барча мусулмонларга нусрат ва нажот беришини дуо қилиб қоламиз.

Ҳар бирингизни хонадонингизда яхшилик ва тўкинчилик аримасин, барчани ўйлаган эзгу мақсадларига етказсин. Ушбу муборак айёмнинг шукуҳи ва файз-барокати хонадонларимизни асло тарк этмасин!

Ийд Рамазон муборак бўлсин, азизлар!

ЎХҲ Муассислар Мажлиси,

27 июль 2014 йил.

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар