Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Миллий ғурур ҳақида

Миллий ғурур ҳақида
28 Temmuz 2014 - 20:09 'да юкланди ва 1679 марта ўқилди.

Инсон фақат шахсан ўзи бажарган ишдан, шахсан ўзи яратган нарса билан ва шахсан ўзи адо этган вазифа билан ғурурланиши мумкин.

У ҳолда бир киши ўзининг Ўзбек булиб туғилганидан, Рус бўлиб туғилганидан ёки Инглиз бўлиб туғилганидан қандай ғурурланиши мумкин?
Ахир, Ўзбек бўлиб, Рус бўлиб ва ёки Инглиз бўлиб туғилишда бу инсонларнинг заррача хизмати йўқ-ку?

Муҳаммад Солиҳ

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

 Ушбу хабарга қолдирилган изоҳлар

( 2 Yorum )

  • Бир мухлис ;

    Америкаликлар миллат эканидан кандай гурурланишини биласизми? Президент халкка эмас миллатга караб нутк сузлайди хох у ок танли хох хабаш булсин америка фукаросими булди, чунки у билади дунёнинг кайси бурчагида булмасин америка уз фукаросини химоя килади кушин сафарбар килишдан хам тоймайди. Биз качон шундаи миллат буламиз, узбекми русми карисми фарки йук узбекистон фукароси деган миллат?

    29/07/2014 15:01
  • Бахром Абдурахимов ;

    Мен,Мухаммад Солих аканинг фикрига тўлиқ қўшилган ҳолда -“Инсон фақат шахсан ўзи бажарган “Инсоннинг ўзлигини, хақ-хуқуқи ва бурчини англаш учун адо этган Солих” ишдан, шахсан ўзи яратган “Яратганниннг буюк неъмати бўлган инсон учун фойдаси тегадиган савобли”нарса билан ва шахсан ўзи адо этган “Энг одамшунослик-инсонийлик дини бўлган Ислом динининг аркон фарзларини тўғри тушуниб талқин қилган ва тўғри адо этган”вазифа билан ғурурланиши мумкин.”-деб қўшимча қилган бўлар эдим Ха, бу дунёга ким бўлиб келиш, ёлғиз Яратганнинг измида! Агарда, шундай танлов берилганида эди, мен хеч ва хеч бугунги ўзбек бўлиб туғилишни истамаган , аксинча, ўта қатъиятли, пунктуал ва тили билан дили бир гарчанд бир оз шавқатсизроқ бўлсада, аммо жуда билимдон -немис боласи бўлиб туғилишни истаган бўлар эдим… Ким нима дейишидан қатъий назар бу менинг шахсий фикрим!…
    Сабабаки, мен қатор материаллар билан, адолатсизликка қарши адолат билан-нохақликка қарши -хақ йўли билан курашишни бир мисолда кўрсатиб келмоқдаман, ва бу адолатсизликлар менинг эмас, балки минглаб-ўн минглаб кишиларнинг бошига тушган муаммолардир, миллат муаммосидир, аммо қани бирор бир мантиқий фикр ва мулохаза юритадиган ўзбек “интеллекти” топилса ва ўз фикр ва мулохазаларини ўртага ташласа! Йўқ, фақат мантиқсизлик ўз исмини яширган қўрқоқ ва баттоллар ахмоқона тусмоллари билан “пўқ чивиндек” ғингиллаб асабга тегишяпти холос. Холбуки, мен ушбу адолат учун курашда тўлиқ ғалаба қозонганлигимни, Ўзбек суд-хуқуқ тизимининг қанчалар шармандакороналигини исботлаб берганлигимга, Олий суд ва Бош прокуратура “сукут-ризолик аломатидир” билан жавоб бериб турганлигидир. .
    Тўғри, инсонни қоралаб қора хукм ёзадиган ручка ва хохлаган инсонни панжара ортига тиқадиган қора калит уларнинг қўлидадир, аммо хаётнинг асли -маънавий хаётимиз ҳам бор, мен маънан Ўзбек суд-хуқуқ тизимини яланғочлаб ташладим ва бундан бошқалар ҳам ўрнак олишини ва ўрганишини хохлар эдим, зеро “ёлғиз отнинг чанги чиқмас-донғи чиқмас” -деб бежиз айтишмаганлар. Мен мана шуни, -“Инсоннинг ўзлигини, хақ-хуқуқи ва бурчини англаш учун адо этган Солих” иш ва “Яратганнинг буюк неъмати бўлган инсон учун фойдаси тегадиган савобли”нарса деб биламан. Адолатсизликка қарши хақиқий адолат кураши деб хисоблайман ва бу йўлда собитқадам тураман!…

    29/07/2014 07:40
Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort