Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Пайғамбарлар тарихи (30). Муҳаммад алайҳиссалом

Пайғамбарлар тарихи (30). Муҳаммад алайҳиссалом
03 Ağustos 2014 - 9:38 'да юкланди ва 779 марта ўқилди.

p.t.3Қуръони Каримнинг индирилиши, ёзилиши ва ёд олиниши

Қуръони Каримнинг исмларидан биттаси бўлган “Қуръон” сўзи “қироат этмак”, “ўқимоқ” маъносида келади. Қуръон Карим оламларнинг Робби бўлган Oллоҳу Таоло тарафидан инсонларни зулматдан ойдинлик, Аллоҳнинг тўғри йўлига чиқариш учун сўнгги Пайғамбар Ҳазрати Муҳаммад алайҳиссалом қалбига Жаброил алайҳиссалом воситасида ваҳий этилган Аллоҳнинг Каломидир.

Қуръони Карим Пайғамбаримиз алайҳиссаломга Рамазон ойида, Қадр кечасида ина бошлади ва 23 йилда тамомланди. Ибн Аббоснинг айтишига кўра, Пайғамбаримиз алайҳиссалом ўзига индирилган илк оятларни ёдламоқ учун тиришар, лабларини Жаброилнинг ўқишига мослаб, қимирлатар эди. Шунда ушбу оят нозил бўлди: “Уни (Қуръонни) тезроқ (ёдлаб) олиш учун тилингни у билан (Жаброил билан бирга) тебратиб турма! Уни (кўксингда) тўпламоқ (ёдлатмоқ), ўқитмоқ Бизнинг ишимиз. У ҳолда, биз уни сенга (Жаброил воситаси ила) ўқиганимизда, сен40 Муҳаммад алайҳиссалом унинг ўқилишини тингла! Сўнгра уни баён қилиб бериш ҳам Бизга оиддир”. (“Қиёмат”, 16-19).

Бу оятлардан кейин Пайғамбаримиз алайҳиссалом ваҳий инганида жим туриб тинглар ва Жаброил алайҳиссалом кетганидан сўнг, оятларни ундан қандай эшитган бўлса, шундай ёддан такрорларди.
Қуръони Каримнинг илк ҳофизи Пайғамбаримиз алайҳиссаломдир.Жаброил алайҳиссалом ҳар йил Рамазонда келиб, Пайғамбаримиз билан Қуръони Каримни муқобала этарди. Яъни у ўқиса, Пайғамбаримиз алайҳиссалом тинглар, Пайғамбаримиз алайҳиссалом ўқиса, Жаброил алайҳиссалом тингларди. Пайғамбаримиз алайҳиссалом вафот этган йили бу муқобала икки марта такрорланди. Пайғамбаримиз алайҳиссалом нозил бўлган оятларни ваҳий котибларига ёздирарди. Оятларни қайси суръага ва унинг қаерига қўйишни айтарди.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом “менга Жаброил алайҳиссалом келди. У “инналлоҳа яъмуру бил адли валиҳсани ва итои зил-қурба ва янҳа анил-фаҳшаи вал-мункари вал-бағи яиъзукум лааъллакум тазаккарун” оятини (“Наҳл”, 90) шу суръанинг (“Наҳл”, суръасининг) шу ерига (89 оят остига) қўйишимни буюрди”, деган эди.

Зайд бин Собит шундай дейди: “Мен ваҳийни Расулуллоҳнинг ҳузурида ёзардим. Ёзиб тугaтганимда, Расулуллоҳ менга “ёзганингни ўқи” дерди. Агар ёзганимда қолиб кетган бир нарса бўлса илова қилдирарди, ортиқча сўз бўлса чиқартирарди”.

Шундай қилиб, Қуръон Карим бошдан охиригача Пайғамбаримизнинг ҳузурида турли нарсаларга – хурмо доллари, ясси тошларга, курак суякларига ва ёзиш мумкин бўлган бошқа матохларга – ёзилиб битирилди.

Қуръони Каримнинг индирилиши Пайғамбаримиз алайҳиссалом вафотига яқин давргача давом этгани сабабли саҳифалар шаклида бир китоб ҳолига келмаган эди. Қуръони Каримнинг энг узун суръаси – “Бақара”, энг қисқа суръаси – “Кавсар” суръасидир.

Қуръони Карим оятларининг сонига суръа бошидаги “бисмиллоҳ” кирадими, йўқми деган баҳс оқибатида Қуръон Карим оятларининг аниқ сони хусусида ихтилоф бор. Ибн Аббосга кўра, Қуръони Карим оятларининг сони 6666 тадир.

Шайхулислом Ибн Камол ҳам бу рақамни тан олиб:

“Билмак истасанг агар сен адади оятни, Ҳаммаси олти минг олти юз олтмиш олти”, дегандир.

Мўъжиза

Пайғамбаримиз алайҳиссалом шундай буюрган эдилар: “ҳеч бир пайғамбар йўқ-ки, унга инсонларнинг иймон келтиришлари учун бирор мўъжиза берилмаган бўлсин.
Менгa берилган мўъжиза Аллоҳнинг менга ваҳий этган Қуръонидир”.

Аввалги пайғамбарларнинг мўъжизалари уларнинг вафоти билан бирга тамом бўлгандир. Пайғамбаримизга берилган мўъжиза Қуръони Карим эса қиёматга қадар давом этажакдир. Oллоҳу Таоло Қуръони карим ҳақида шундай буюради: “Айтки, онт бўлсин, инсонлар ва жинлар шу Қуръонга ўхшаган (бир нарса)ни вужудга келтириш учун бирлашиб, бир-бирларига ёрдамчи бўлсалар, бунга ўхшаганини келтиролмасдилар!” (“Исрo”, 88).

Абу Убайданинг билдиришига кўра, чўл арабларидан биттаси “фасдаъ бима туъмари ва аъриз аънил мушрикин!” (сен сенга амр қилинганини намоён қил, мушриклардан юз ўгир!) оятини (“Ҳижр”, 94) бир зотнинг ўқиганини эшитиб, дарҳол сажда қилди ва “мен унинг (оятнинг) фасоҳатидан сажда этдим” , деди.

Қуръони Каримга “Қуръон” исми берилиши Китобларнинг, балки бутун илмларнинг самараларини ўзида мужассамлаштиргани учундир. 42 Муҳаммад алайҳиссалом Зотан, Oллоҳу Таоло “Ва тафсила куллий шаин (Ҳар нарсанинг тафсилоти)” (“Юсуф”, 11), “Тибёнан ли куллий шаин (ҳар нарсанинг очиқ баёнидир) дея буюрган (“Наҳл”, 89)”. Пайғамбаримиз алайҳиссалом шундай деган: “менга “Таврот” ўрнига “Ас-Саъбий” берилди. “Заъбур” ўрнинга “Миун” берилди. “Инжил” ўрнига “Масоний” берилди.

Муфассаллар ҳам кўп берилди”. (Аҳмад бин Ҳонбал, 4/107).
Қуръони Каримнинг суралари оятларининг кўплигига қараб тўрт қисмга бўлинади:
1. Тувал
2. Миун
3. Масоний
4. Муфассал

“Бақара”, “Оли Имрон”, “Нисо”, “Моида”, “Анъом”, “Аъроф” ва “Юнус” суралари узун бўлганлари учун “Сабиут-тувал” (еттита узун) деб аталади.

1. Қуръони Каримнинг юздан кўп ва ёки юзга яқин ояти бўлган “Бароа”, “Наҳл”, “Ҳуд”, “Юсуф”, “Каҳф”, “Исро”, “Анбиё”, “Таҳо”, Мўминун , “Шуоро” ва “Саффот” суралар эса – Миун (юз оят) деб аталади.

“Мўминун”дан кейин келган юзтадан оз оятлик сураларга “Масоний” дейилади .

Кўпинча “Масоний” суралари ортидан келган, оралари “бисмиллоҳ” билан ажратилган қисқа суралари “муфассал” суралар дейилади. Ҳақиқат аҳлига кўра, Қуръони Карим бутун ҳақиқатларни тўплаган ладун илмининг ижмoли ва хулосасидир.

Асҳоби Киромдан Абдуллоҳ бин Маъсуд “илм истаган киши Қуръонни тадқиқ этсин, чунки аввалгиларнинг ҳам келажакларнинг ҳам илми Қуръон ичидадир”, деган.

Қурҳони Каримнинг мусҳаф ҳолига келтирилиб, кўпайтирилиши

Пайғамбаримиз Ҳазрати Муҳаммад алайҳиссалом вафотидан кейин бошланган Ямома урушида Қуръони Карим ҳофизларининг кўпчилиги ҳалок бўлди ва бу Қуръони Каримнинг бир жойга тўпланиб, мусҳаф қилинишига туртки бўлди.

Ваҳий котибларидан Зайд бин Собит шундай дейди:

“Ямома урушида кўпгина ҳофиз шаҳид тушди ва Абу Бакр менга одам юборди. Унинг ёнида Умар ҳам бор эди. Абу Бакр менга “Умар Ямома воқеаси ҳофизларнинг кўпининг ўлимига сабаб бўлди, Қуръоннинг зое бўлиб кетишидан қўрқаяпман, уни тўплашга амр этсанг яхши бўларди”, деди. Мен Умарга “Расулуллоҳ қилмаган ишни мен қандай қиламан”, дедим.
Умар “Валлоҳи, бу буюк бир хайир!”деди. У бу хусусда у қадар исрор этди-ки, ниҳоят, Oллоҳ унга менинг қалбимни очди ва Умарнинг кўришини уйғун топдим.
– Сен ёш, ақлли инсонсан. Сенга бизнинг ишонч ва эътимодимиз бор. Сен Расулуллоҳга ваҳий ёздинг. Энди сен Қуръондан ўзингда бўлган ва бошқаларда бўлган оятларни тўпла, уларни бир китобда жам қил, – деди Умар.

Валлоҳи, менга бир тоғни бошқа жойга кўчириш таклиф қилинсайди, Қуръонни жам қилишдан оғирроқ бўлмасди.
– Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг қилмаган ишини қандай қилмоқчисизлар?, – дедим.

Абу Бакр ҳам: “Валлоҳи, бу буюк хайирдир”, деди. Абу Бакр ва Умарнинг қалбини кўндирган Oллоҳ менинг ҳам қалбимни уларга очди ва бу ишга кўндирди. Мен Қуръоннинг япроқсиз, қобиғи шилинган хурмо долларига ёзилган парчаларини, ясси ва оқтошларга ёзилган оятларни ва ҳофизларнинг ёдлаган бўлакларини тўплай бошладим…”
Қуръоннинг бу шаклда тўпланган саҳифаларини Абу Бакр вафотига қадар ёнида сақлади, кейин Умар ҳам уни айни шаклда вафотигача ёнида сақлади. Ундан кейин Қуръонни Расулуллоҳнинг завжаларидан бири Ҳафса бинти Умар ёнида сақлади”. (Бухорий,”Саҳиҳ”, 5/98-99).

Ҳазрати Абу Бакр Қуръонни тўплаганидан кейин “унга бир исм беринглар”, деди. Баъзилари “Инжил” дейишди, қабул қилинмади. Баъзилари “Сифр” дейишди, бу исм ҳам яҳудийлар қўллагани учун мақбул бўлмади. Шунда Абдуллоҳ бин Маъсуд “ҳабашийларга оид бир китоб кўргандим, оти “мусҳаф” эди”, деди. Ва Қуръони Каримга “мусҳаф” номини беришди. Ҳазрати Али “Oллоҳ Абу Бакрга раҳмат этсин, инсонлар ичида энг катта ажрга ноил бўлган у эди. Қуръони Каримни икки жилд орасида тўплаган илк киши у эди”, деди. Футуҳoтга қўшилган ғозийлар орасида қироат ихтилофлари пайдо бўлиб, ҳар ким ўз талаффузини “тўғри” дея бошлаган замонлар келди. Ирминия ва Озарбайжон фатҳидан сўнгра Шомга қарши бошланган уруш пайтида Ҳузайфа бин Ямоний Ҳазрати Усмоннинг ҳузурига келди.

Ҳузайфани ислом лашкари аскарлари орасида Қуръон ўқишдаги ихтилофлар қаттиқ ташвишлантирганди. У ҳазрати Усмонга:
– Эй, мўминлар амири! Китоб устида худди яҳудий ва насронийлар каби ихтилофга тушмасдан бу умматга етиш!, – деди.
Ҳазрати Усмон ”мусҳафга ўтказиш учун саҳифаларни бизга йўлла. Кейин тўплаб сенга берамиз”, дея Ҳазрати
Ҳафсага хабар юборди. Кейин Зайд бин Собит, Абдуллоҳ бин Зубайр, Саид бин Оссга, Абдураҳмон бин Ҳорис бин Ҳишом саҳифаларни мусҳафларга ўтказдилар.
Ҳазрати Усмон улардан Қуръайшли бўлган учтасига “Қуръон имлосида Зайд бин Собит билан ихтилофга тушсангиз, уни Қуръайш шевасида ёзинглар. Чунки Қуръон Қуръайш шевасида ингандир”, деди.

Ҳаттотлар бу амрни бажардилар. Саҳифаларни мусҳофларга ўтказиб, асл матнни Ҳазрати Ҳафсага қайтиб беришди. Ёзилганлардан нусхаларни тўрт тарафга тарқатди. Ҳазрати Усмон бошқа матнларни ҳаммасини ёқишни буюрди. (Бухорий,”Саҳиҳ”, 6/97-98).

Ҳазрати Усмон Ҳазрати Ҳафсага берилган Қуръонни тўрт нусха қилиб ёздирганди. Улардан бирини Куфага, иккинчисини Басрага, учинчисини Шомга юборди. Тўртинчисини ёнида олиб қолди.
Кўпайтирилган китоб нусхаларининг 7 та бўлгани ҳақда ҳам ривоятлар бор.

Яъни Маккага, Яманга ва Баҳрайнга ҳам биттадан нусха юборилган эмиш.

Қуръони Карим Оллоҳ ҳимоясида

“Аниқ-ки, Зикрни (Қуръонни) Биз индирдик. Унинг ҳимоячиси ҳам, шубҳасиз, Биз“ (“Ҳижр”, 9), дея буюргандир Аллоҳу Таоло. “Унга – на олдидан, на да ортидан – (ҳеч бир) ботил яқинлаша олмайди. У бутун коинотнинг ҳамд этгани, ягона ҳукм ва ҳикмат соҳиби Аллоҳ тарафидан индирилгандир”. (“Фуссилат”, 42).

Пайғамбаримиз алайҳиссалом таблиғ этган дин ва шариат

Пайғамбаримиз Ҳазрати Муҳаммад алайҳиссаломнинг Oллоҳу Таолодан талоққий этиб, инсонларга етказилиши46 Муҳаммад алайҳиссалом топширилган дини ва шариати унинг бобоси Иброҳим алайҳиссаломнинг дини ва ўзига ваҳий этилган шариатдир. Дин сўзи луғатда: жазо, ислом, ибодат, тоат, инқиёд, тавҳид, миллат, шариат, вафо ва тақво, ҳисоб… каби турли маъноларни ташийди.

Шариат тилида Дин пайғамбарнинг Oллоҳ индирган буйруқларини қабул қилишга даъват этган илоҳий Қонундир.
Бу илоҳий Қонунга итоат қилингани учун дин дейилади. Шариат – Oллоҳнинг очиқ ва кенг йўли бўлгани ва қуллар боғлансин, дея қўйилган ҳукмлардан иборат бўлгани учун шариат дейилади. Oллоҳ наздида дин фақат ислом динидир. (“Ол-и Имрон”, 19).

Ислом динидан бошқа дин ахтарганнинг (дини) қабул қилинмаяжак ва у охиратда зиён кўражак. (“Ол-и Имрон”, 85).
Инсонларнинг илк боғланганлари ягона ва умумий дин Ислом дини бўлган. Бутун пайғамбарлар Ислом динининг таблиғи учун хизмат қилганлар.
Одам алайҳиссаломдан сўнгра Абул Башар дея танилган Нуҳ алайҳиссалом ҳам мусулмон эди. Пайғамбарларнинг отаси Иброҳим алайҳиссалом ҳам, унинг ўғиллари, набиралари ҳам мусулмон эдилар. Мусо алайҳиссаломнинг Исроилликларни ва Фиръавнни даъват этган дин ҳам Ислом дини эди. Исроилликларга пайғамбар ўлароқ юборилган Исо алайҳиссаломнинг ҳаворийлари ҳам унга,“Биз Oллоҳга инондик, (сенда Эй, Исо), шоҳид бўл-ки, биз муҳаққақ мусулмонларданмиз!” деган эди. (“Моида”, 111,”Ол-и Имрон”, 51-52).

Тавҳид дини

Ислом дини – тавҳид динидир. Бу динда Oллоҳга ва унинг бирлигига иймон этмак фарздир. Тавҳид Қуръони Каримда “Ла илаҳа иллаллоҳ” (Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ) калималари ила мухтасар шаклда ифода этилгандир.

Тавҳид Oллоҳу Таолонинг ЗОТИНИ зеҳнларда тасаввур ва таҳайюл этилиши мумкин бўлган ҳар қандай нарса ташқарисида ва устида тутиш демакдир.
Бу уч нарса билан ифодаланади:
1. Oллоҳу Таолонинг Робблигини билмак.
2. Oллоҳнинг Воҳидлигига, бирлигига иқрор бўлмоқ.
3. Oллоҳу Таолога ҳеч бир шерик қўшмаслик билан мумкиндир.

Зотан, Oллоҳу Таоло Одам (алайҳиссалом)нинг зурёдларини зарралар ҳолида чиқариб, (уларга ақл берди ва) уларни ўзларига шоҳид тутиб, “Мен сизнинг Роббингиз эмасманми?”, деб хитоб этди. Улар ҳам “балли, Сен бизнинг Роббимизсан” (“Аъроф”, 172) дейишганди.

Бу иқрор улар учун илк иймон эди. Шу боис, Одам ўғиллари доим бу салим фитрат билан дунёга келадилар.

Ким-ки, бундан (аҳддан) сўнгра куфрга тушса, муҳаққақ, у ўша фитрат иймонни ўзи ўзгартирган бўлади. Ким-ки, иймон ва тасдиқ этган бўлса, у ўша илк иқрори устида собит ва давом этган бўлади. (Абу Ҳанифа,”Фиқхи Акбар”, 14-15 саҳифалар).

“Аъроф” сурасининг 172-173 оятларида ифодалангани каби, Одам ўғилларининг ҳали дунёга келмасдан иқрорларининг олинишига сабаб – Қиёмат куни “бизнинг бундан хабаримиз йўқ эди” ёки “оталаримиз биздан олдин Oллоҳга ширк қўшди, биз уларнинг орқасидан келган48 Муҳаммад алайҳиссалом наслмиз. Энди у ботилни қурганларнинг ишлаган гуноҳи учун бизни ҳалок этасанми?”, демасликлари учун, дея кўрсатилгандир.

Муҳаммад Солиҳ тайёрлаб,
2009 йилда Истанбулда нашр этган
«Пайғамбарлар Тарихи» китобидан.

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар