Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Пайғамбарлар тарихи (34). Муҳаммад алайҳиссалом

Пайғамбарлар тарихи (34). Муҳаммад алайҳиссалом
07 Ağustos 2014 - 8:55 'да юкланди ва 868 марта ўқилди.

p.t.3Пайғамбаримизнинг уммийлиги

Қуръони Каримда очиқча билдирилгани каби, Пайғамбаримиз алайҳиссалом ўқиш-ёзишни билмас эди (“Аъроф”,157- 158). Қуръони Каримда шундай оят ҳам бор: У (Аллоҳ) омийлар (яъни аҳли китоб бўлмаган илмсиз кишилар) орасидан, уларга (Қуръон) оятларини тиловат қиладиган, уларни (ширк ва жаҳолатдан) поклайдиган ҳамда уларга Китоб-Қуръон ва Ҳикмат-Ҳадисни ўргатадиган бир пайғамбарни юборган зотдир. Шак-шубҳасиз улар (ўзларига пайғамбар келишдан) илгари очиқ залолатда эдилар. (“Жумъа”, 2). Муҳаммад алайҳиссалом Пайғамбаримиз алайҳиссалом туғилгандан қирқ ёшга қадар Қуръайш мушрикларининг кўзи ўнгида яшади, ҳаётида ҳеч бир яширин нуқта йўқ эди.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом унга савол беришса, бу хусусда ваҳий келмаган бўлса “билмайман” деб жавоб берар ёки ваҳий келгунча жим турар, ўзидан бир нарса айтмасди. “Соҳибингиз (тўғри йўлдан) чиқмади, ботилга ҳам инонмади. У ўз раъй (ва истаг) идан гапирмас, (Қуръон унга Аллоҳ тарафидан) юборилган ваҳийдан бошқа нарса эмасдир”. (Нажм, 2-4).
Пайғамбаримиз алайҳиссалом ўз-ўзидан била олмаяжаги ҳақиқатлар Аллоҳ тарафидан ваҳий билан билдирган Қуръон Каримда Нуҳ тўфони тафсилотидан кейин шундай ифодаланади:
1. “Булар ғайб хабарларидан, сенга билдираяпмиз. Буларни бундан аввал не сен билардинг, на да қавминг биларди. У ҳолда сен ҳам (Нуҳ каби) сабр эт. Оқибат, ҳеч шубҳасиз, тақвога эришганларнингдир” (Ҳуд, 49). Ҳазрати Марям билан Исо ва Яҳё алайҳиссаломнинг туғилишлари ҳақидаги қиссадан сўнгра:
2. “Булар сенга ваҳий этаётганимиз ғайб хабарларидандир. Марямни (тарбиямизга) қайси биримиз оларканмиз, деб (сувга) қалам ташлаётганларида сен (уларнинг) ёнида эмасдинг. Улар бу хусусда тортишганида ҳам ёнларида эмасдинг” (Ол-и Имрон, 44). Юсуф алайҳиссалом қиссасидан сўнгра:
3. “Бу (қисса) сенга ваҳий ила билидирилган ғайб хабарларидандир. (Зотан) улар ҳийла қилиб, ишлаяжаклари ишни режалаштирганда сен уларнинг ёнида эмасдинг” (Юсуф, 102). Мусо алайҳиссаломнинг қиссасидан кейин шу оятлар келади Қуръони Каримда:
4. “Мусога у амрни ваҳий этганимиз замон, сен Ғарб тарафида эмасдинг, кўрганлардан ҳам эмасдинг. Биз жуда кўп насллар яратдик, уларнинг умрлари узун бўлди. Сен 84 Муҳаммад алайҳиссалом
Мaдиён аҳолиси ичида истиқомат этиб, оятларимизни улардан ўрганганинг ҳам йўқ. Фақат (ўтмиш хабарларини) сенга юборган Бизмиз! Мусога нидо этганимиз пайтда ҳам сен Тур (тоғи)да эмас эдинг. Фақат сен Роббингдан бир раҳмат ўлароқ юборилдинг. Токи, сендан аввал инзор этувчи (огоҳлантирувчи) бир пайғамбар келмаган қавмга сен инзор эт! Балки улар яхши ўйлаб, ўгит қабул этарлар”. (Қасас, 44-46).
Маолларини ёзганимиз бу оятлар Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ҳеч кимдан ҳеч нарса ўрганмаганини, бутун билганларининг илоҳий ваҳийга таянганини кўрсатмоқда.
Пайғамбаримиз алайҳиссалом ўзидан юзлаб йиллар кейин кашф этилажак баъзи илмий ҳақиқатларни ҳам ваҳий ила билдиргандир.
Масалан:
1. Қуёш ва Ой каби самовий сайёраларнинг ҳар бири маълум бир меҳварда айланиб турганини. (“Ёсин”, 40).
2. Қуёшнинг ўз қароргоҳига қараб юрганини. (“Ёсин”, 38).
3. Кўкларга мувозанат қонунининг қўйилганлигини. (“Раҳмон”, 7).
4. Самонинг илк ҳолининг газ бўлганлигини. (“Фуссилат”, 11).
5. Ер куррасининг айланиб туришини. (“Фуссилат”, 11).
6. Ҳар жонзотнинг сувдан яратилгани ва сув билан жонли қилинганини. (“Намл”, 82).
7. Одам алайҳиссалом зурриётлари заррaлар ҳoлида экан, уларга Аллоҳу Таоло тарафидан идрок ва шуур берилиб, илоҳий рубубиятнинг иқрор эттирилиши. (Аъроф, 172-173).
8. Баъзи меваларнинг уруғлари шамол воситасида учирилиб, урчитилишини (Ҳижр, 22). Муҳаммад алайҳиссалом
9. Бол ариларида кузатилган фавқулодда мўъжизавий ҳаракатлар уларга Аллоҳ тарафидан илҳом йўли ила қилдирилаётганини (Наҳл, 68- 69).
10. Ерда юрган, осмонда учган жонзотларнинг ҳам инсонга ўхшаган бир уммат бўлгани (Анъом, 38).
11. Руҳнинг моҳиятини англашга инсон илмининг етарсиз қолажагини (Исро, 85).
12. Инсонларнинг бутун ҳаракатлари истинсоҳ этилаётгани, филмга олинаётганини (Жосия, 29).
13. Жонсиз, тилсиз ҳисобланган нарсаларнинг инсонлар осон англамайдиган тилда Аллоҳни тасбиҳ этишларини (Исро, 44).
14. Орасига қўйилган парда билан икки денгиз сувларининг бир-бирига қўшилмай туришини (Намл, 61).
15. Уч минг йил аввал денгизда бўғилиб ўлган Фиръавн жасадининг қуруқликда, юксак бир ерга улоқтирилиб, ундан кейин келганларга ибрат бўлсин учун сақланишини (Юнус, 92).
16. Бир султон (учиш воситаси ила) билан кўкларнинг чегараларидан ўтиш мумкинлигини (Раҳмон, 33).
17. Осмонда ҳам ердаги каби мавжудотларнинг борлиги, Аллоҳ истаган он уларни ердагилар билан бир жойга тўплаш мумкинлигини (Шуаро, 29).
18. Илм ва фан дунёсида эндигина кашф қилинган самонинг кенгайиб бораётгани ҳақиқати (“Ваз- Зoрият”,47) ва бошқа кўпгина ҳақиқатларни Аллоҳу Таоло билдирмаса эди, Пайғамбаримиз алайҳиссалом уларни 14 аср олдин билиши ва бизга билдириши мумкин эмас эди.

Мушрикларнинг Пайғамбаримиз алайҳиссаломга ғалати таклифлари

Макка мушрикларидан беш киши – Валид бин Муғира, Осс бин Воил, Асвад бин Мутталиб, Асвад бин Абди Ёғус, Ҳорс бин Ҳанзала Пайғамбаримиз алайҳиссаломга ғалати 86 Муҳаммад алайҳиссалом бир таклиф билан келдилар: “Агар бизнинг сенга иймон келтиришимизни истасанг, сен ичида Лот ва Уззага топинмаслик, илоҳларимизга ҳақорат каби бизга ёқмаган нарсалар бўлмаган бир китоб келтир. Ўлгандан сўнг тирилмоқ, охират, мукофот ва жазо каби имконсиз ҳисоблаганимиз нарсалар бўлмаган бир Қуръон келтир. Агар Аллоҳ сенга бундай Қуръон индирмаса, сен уни ўзинг тўқи.
Ва шу қўлингдаги таҳдид оятларини табшир оятига, табшир оятини таҳдид оятига, ҳаромни ҳалолга, ҳалолни эса ҳаромга айлантир.Азоб ояти ўрнига раҳмат оятини қўй. Илоҳларга топинишни танқид қилган оятларни китобдан чиқар, ана шундан кейин сенга ишонайлик, эргашайлик” , дедилар.

Бу воқеадан кейин Аллоҳу Таоло шу оятларни индирди:
“Оятларимиз уларга очиқ далил ўлароқ ўқилганда (ўлгандан сўнг) бизга рўбарў бўлишга умид қилмаганлар “сен ёки бизга бундан бошқа Қуръон келтиргин ёки уни ўзгартир”, дедилар. Сен де-ки: “Уни ўзимча ўзгартирмак -зинҳор бўлмаяжак иш. Мен менга ваҳий қилингандан бошқа нарсага тобе бўлмасман. Роббимга исён этажак бўлсам, буюк Кун азобидан қўрқаман. Де-ки: “Аллоҳ истасайди, менга бу Қуръоннни индирмасди. Мен ҳам сизга уни ўқимасдим. Аллоҳ уни менинг тилим билан сизга билдирмасди ҳам! Мен ундан (Қуръондан) аввал сизларнинг орангизда бир умр яшадим. Сиз ҳали ҳам ақлингизни йиғиб олмадингизми?” (“Юнус”, 15- 16)”.
Бир куни Пайғамбаримиз алайҳиссалом Каъбани тавоф этар экан, Қуръайш мушрикларидан Асвад бин Мутталиб, Валид бин Муғира, Умаййа бин Ҳалаф, Осс бин Воил унинг ёнига келиб, шу таклифни қилдилар: “Ё Муҳаммад, кел, сен бизнинг динимизга тобе бўл, биз сеникига тобе бўлайлик.

Сен бизнинг илоҳларимизга бир йил топин, биз сенинг илоҳингга бир йил топинайлик. Бу шаклда орамизда ярашув ўрнатилсин”, дейишди. Муҳаммад алайҳиссалом Пайғамбаримиз алайҳиссалом уларга: “Мен Аллоҳга ибодат этарканман, Унга шерик қўшишдан Унга сиғинаман!”, дея таклифларини рад этди. Ва эртаси куни Масжидий ҳарамга бориб, мушрикларга “Кофирун” сурасини ўқиди.
Бу сурани эшитиб, Қуръайш мушриклари Пайғамбаримиз алайҳиссаломга сўкиниб, ҳақорат этдилар.

Ибн Уммий Мактум

Бир куни Пайғамбаримиз алайҳиссалом Қуръайш мушрикларининг катталаридан Валид бин Муғирани исломиятга даъват этиб, суҳбатлашаётган бир пайтда кўзи кўр бўлган Ибн Уммий Мактум келди ва: “Ё Расулуллоҳ, мени иршод эт, Аллоҳнинг сенга ўргатгани нарсаларни менга ҳам ўргат”, дея бошлади. Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан Қуръон ўқишини талаб этди.
Ибн Уммий Мактумнинг орага кириб, Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг сўзини кесгани Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ғашига тегди. Қошини чимириб, юзини тескари бурди.
Ибн Уммий Мактум талабини давом эттирди. Пайғамбаримиз ҳузурсиз ҳoлда уйига кетди. Бу воқеадан кейин Аллоҳу Таоло “Абаса” сурасида Пайғамбаримиз алайҳиссаломни шундай огоҳлантирди: “У ўзининг олдига кўзи ожиз одам келгани учун қошини чимириб, юзини ўгирди. Сен қаердан биласан, балки у (сендан ўрганган маърифати ила гуноҳларидан) покланар?
Ёки ўгит олиб, (сенинг) бу ўгитинг унга фойда берар? Энди (ўз бойлиги билан иймондан) истиғно қилиб турган кимсага келсак, сен унга иқбол қилиб, юзланмоқдасан. Ҳолбуки, унинг (ўз куфридан) покланмаслигидан сен масъул эмассан. (Аллоҳдан) қўрқиб, ёнингга югуриб-елиб келган зотга келсак, сен ундан чалғиб, юз ўгирмоқдасан! Муҳаммад алайҳиссалом
Аммо, йўқ (асло бундай қилма). Чунки (Қуръон оятлари) бир насиҳатдир. Ким хоҳласа ундан насиҳат олар. (Бу оятлар Аллоҳ наздида) азизу мукаррам, қадри юксак, покиза саҳифаларга улуғ, тақводор мирзалар қўллари ила (битилгандир). (“Абаса”, 1- 16).
Бу воқеадан сўнг Пайғамбаримиз алайҳиссалом Ибн Уммий Мактумга икром этиб, у билан суҳбатлашди. “Бир истагинг борми?”, дея ҳол-аҳвол сўради. Кейин ҳам унга “Марҳабо, Роббимнинг менга қилган итобига сабабчи бўлган инсон!”, дея мурожаат қилди.

Мушрикларнинг мусулмонларга қилган қийноқ ва азиятлари

Қуръайш мушриклари Пайғамбаримиз алайҳиссалом ва унга эргашган мусулмонларга қарши душманликларини кучайтира бошладилар.
Аллоҳу Таоло мушрикларга қарши Пайғамбаримиз алайҳиссаломни амакиси Абу Толиб воситаси ила, Ҳазрати Абу Бакрни эса қавми ва қабиласи воситасида муҳофаза этди. Бошқа мусулмонларга келсак, мушриклар уларни ушлаб, устига темир кўйлак кийдириб, жазирама иссиқда ётқизар ва ёғларини эритар эдилар.
Жуда кўп мусулмонлар бу даҳшатли қийноқ таъсирида мушрикларнинг айтганини такрорлашга мажбур бўлишди. Фақат Билол Ҳабашийга кучи етмади уларнинг. Қийноқ ва исканжаларга дош бермай динидан қайтганлар ҳам бўлди.

Лекин Аммор бин Ёсирнинг отаси ва биродари каби динидан қайтмай қийноқлар остида жон берганлар ҳам бор эди. Мушриклар – одамига ва еригa кўра – ҳар қандай ҳақорат ва хўрлашни қилишарди. Абу Толиб Қуръайш мушрикларига қарши Ҳошим ва Мутталлиб ўғилларини тўплаб, уларни Пайғамбаримизни қўришга чақирди. Бу икки Муҳаммад алайҳиссалом қабила Абу Толибнинг таклифини дарҳол қабул этдилар. Фақат Аллоҳ душмани Абу Лаҳаб бу таклифни рад этди.

Тавоф пайтидаги ҳужум

Бир куни Қуръайш мушриклари Каъбанинг Ҳижр деган жойида тўпланиб, Пайғамбаримиз алайҳиссаломни ғийбат қилиб туришарди. Бирдан Пайғамбаримиз алайҳиссалом кўринди. У Ҳажaр-ул Aсвадни истилом қилди, кейин Каъбани тавоф этар экан, мушрикларнинг ёнидан ўтди. Мушриклар унга гап отдилар.

Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ғазаблангани юзидан кўриниб турарди. Аммо индамай тавофда давом этди. Пайғамбаримиз иккинчи марта уларнинг ёнларига яқинлашганида, яна айни шаклда ҳақорат қилишди. Пайғамбаримиз индамади, тавофда давом этди. Ғазаблангани юзидан кўриниб турарди. Пайғамбаримиз алайҳиссалом учинчи марта уларнинг ёнидан ўтаркан, яна гап отдилар.
Пайғамбаримиз алайҳиссалом бу сафар тўхтади ва: “Эй Қуръайш жамоати! Эшитяпсизми?! Борлиғим қудрат қўлида бўлган (Аллоҳга) ямин этаманки, ҳаққингизда талоққий айлаганим ҳалок хабари ила келдим!”, деди.
Буни эшитган мушриклар донг қотиб қолдилар. Бошларига худди қуш қўнган каби бошларини олдга эгиб қолишди. Ҳатто ашаддий душман Абу Жаҳл ҳам майин овоз билан:
– Эй, Қосимнинг отаси! Ўтиб кетавер, тўғри йўлда бўлганинг ҳолда кетавер! Валлоҳи, сен жоҳил киши эмассан!, – деди.

Шунда Пайғамбаримиз алайҳиссалом улардан узоқлашди.
Эртаси куни мушриклар айни ерда: “сизларнинг юзингизга ёқмаган нарсаларни сўйласа ҳам жим турасизлар, уни қўйиб юборасизлар”, дея бир-бирини танқид қилиб турганида, Пайғамбаримиз алайҳиссалом пайдо бўлди. Мушриклар дарҳол уни ўраб олишди. “шундай- шундай деган сенмисан?”, дея таҳдид билан сўради улар.
“Ҳа, менман”, деди Пайғамбаримиз алайҳиссалом. Мушриклардан бириси Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ёқасига ёпишди.
Ҳазрат Абу Бакр дарҳол Пайғамбаримизнинг олдига туриб, “Ҳайф сизларга! Сиз бир одамни Роббим Аллоҳдир дегани учун ўлдирмоқчимисиз?!”, деди кўзида ёш билан. Мушриклар чекилдилар.
Аммо ўша куни Ҳазрати Абу Бакрни сочидан ва соқолидан тортиб яраладилар.

Ёмон қўшнилар

Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг уйи Абу Лаҳаб ва Уқба бин Аби Муайтнинг уйлари ўртасида эди. Улар ҳайвон ишкамбасини (ичак чавоғини) Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг эшиги олдига ташлаб кетарди.
Абу Лаҳабнинг хотини Умму Жамилнинг душманлиги ҳаддан зиёда эди. Бу хотин ҳар кеча тиканларни, питроқларни тўплаб, Пайғамбаримизнинг йўлига ташларди. Бу мавзуда Аллоҳу Таоло “Таббат” сурасини нозил қилди.

Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан нафратланган Қуръайш мушриклари “Муҳаммад” (мадҳ этилган)ни тескарисига айлантириб, “музаммам” (ерга урилган) дея масхара қилишарди.
Пайғамбаримиз алайҳиссалом “Аллоҳу Таоло Қуръайш мушрикларининг сўкинч ва лаънатларини мендан қандай узоқлаштирганига ҳайратланмайсизларми? Улар менга “Музаммам” деб сўкар, “музаммам” деб лаънатлардилар, мен эса Муҳаммадман”, дерди. (Аҳмад бин Ҳонбал, 2/244).

Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг қизлари Ҳазрати Умму Кулсум ва Ҳазрати Рукия оталарига пайғамбарлик келмасдан олдин Абу Лаҳабнинг иккита ўғлига унаштирилган эдилар.
“Таббат” сураси нозил бўлганидан сўнгра Абу Лаҳабнинг хотини Умму Жамил ўғилларига “Рукия ва Умму Кулсум диндан чиқдилар. Улардан айрилинг”, деди.
Абу Лаҳаб ҳам ўғилларига “Муҳаммаднинг қизидан айрилинг”, деди. Шундан кейин унинг ўғли Утайба Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг олдига келиб: “мен сенинг динингни танимайман, қизингдан айрилдим”, деди ва Пайғамбаримизнинг кўйлагини йиртди. Пайғамбаримиз бунга қарши: “Истайман-ки, Аллоҳ кўппакларидан биттасини сенинг устингга солсин. Аллоҳим, кўппакларингдан бир кўппакни унинг устига сол!”, дея дуо этди. (Байҳокий, “Далоил”, 2/339).

Буни эшитган Абу Лаҳаб: “Муҳаммаднинг ўғлимга қилган баддуосидан қўрқаман”, деганди. Шундан кейин Утайба бир тижорат карвони билан Шомга йўлга чиқди. Зарко деган бир ерда қўноқладилар. Кечаси бир арслон келиб атрофда айлана бошлади. Утайба “Вой онажон, Муҳаммаднинг дегани каби, бу мени ейди!”, деди.

Арслон орқасига қайтиб кетди. Йўлдошлари Утайбани ораларига олиб, уйқуга кетишди. Арслон қайтиб келди. Уйқудагиларни бир- бир ҳидлаб, Утайбани топди ва бошини битта ғажиди ва ишини битирди. Утайба жон ҳолатда “мен сизга Муҳаммад энг тўғри сўзлидир демаганмидим?”, дея бақирди ва ўлди.

Ўғлини арслон ўлдирганини эшитиб, Абу Лаҳаб “Мен сизга Муҳаммаднинг ўғлимга қилган баддуосидан қўрқаман демадимми?”, деди.

Муҳаммад Солиҳ тайёрлаб,
2009 йилда Истанбулда нашр этган
«Пайғамбарлар Тарихи» китобидан.

 

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар