Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Пайғамбарлар тарихи (35). Муҳаммад алайҳиссалом

Пайғамбарлар тарихи (35). Муҳаммад алайҳиссалом
08 Ağustos 2014 - 9:22 'да юкланди ва 798 марта ўқилди.

p.t.3БАДДУО ОЛГАН ЕТТИ МУШРИК

Абдуллоҳ бин Маъсуд шундай хотирлайди: “Пайғамбаримиз алайҳиссалом Байтуллоҳ ёнида туриб намоз қилаётганди. Абу Жаҳл ва унинг оғайнилари Шайба бин Рабийъ, Утба бин Рабийъ, Уқба бин Аби Муайт, Умайй бин Ҳалаф ва яна икки киши Ҳижрда Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг атрофида ўтиришарди. Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг саждаси узоқ давом этди.
Буни кўриб, Абу Жаҳл “Шу риёкорни кўраяпсизми? Биттангиз бориб, фалон жойда кеча сўйилган туянинг ичак чавоғини олиб келсангиз-чи! Ким уни олиб келиб, Муҳаммад саждага кетганида унинг елкасига қўяди?”, деб сўради.
У ердагиларнинг энг шаккоги Уқба бин Абу Муайт ўрнидан туриб, “мен қиламан”, деб чопиб кетди.
Ишкамбани олиб келиб, Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг саждага кетишини кутди.
У саждага эгилганда, туянинг ичак чавоқларини Пайғамбаримизнинг икки кураги орасига ташлади. Ва ҳаммаси қаҳ-қаҳ отиб кула бошладилар.
Аммо Пайғамбаримиз бошини кўтармади, саждада давом этди.
Мен эса нима қилишимни билмай, қотиб туравердим. Ҳатто тилим тутилди. Мени қўрийдиган қавмим, қабилам йўқ эди…
Ниҳоят, бир киши кетиб, Фотимага хабар берди.
Фотима у пайтда кичик бир қиз эди.
Чопиб келди. Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг устидан ичак чавоқларни олиб, четга улоқтирди. Буни қилганларга оғир сўзлар сўйлади.
Мушриклар Фотимага қарши ҳеч нарса дея олмади.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом ҳар сафаргидай, саждадан бошини кўтариб, намозини тамомлади. Кейин Байтуллоҳга йўналиб, овозини юксалтирди. Ва орасида Абу Жаҳл, Умаййа бин Ҳалаф, Утба бин Рабийъ, Шайба бин Робийъ, Уқба бин Абу Муайтлар бўлган етти кишига баддуо этди.
Расулуллоҳ алайҳиссалом уч карра шундай деди:
“Эй, Аллоҳ, Қуръайшни сенга ҳавола этдим,
Эй, Аллоҳ, Қуръайшни сенга ҳавола этдим,
Эй, Аллоҳ, Қуръайшни сенга ҳавола этдим!
Эй Аллоҳ, Қуръайшдан шу жамоатни сенга ҳавола этаман!
Эй Аллоҳ, Абу Жаҳл Ҳишомни сенга ҳавола этаман!
Эй Аллоҳ, Утба бин Рабийъни сенга ҳавола этаман!
Эй Аллоҳ, Шайба бин Рабийъни сенга ҳавола этаман!
Эй Аллоҳ, Уқба бин Аби Муайтни сенга ҳавола этаман!
Эй Аллоҳ, Умаййа бин Ҳолафни сенга ҳавола этаман!
Эй Аллоҳ, Валид бин Утбани сенга ҳавола этаман!
Эй Аллоҳ, Умаро бин Валидни сенга ҳавола этаман!”, деди.
Мушриклар дуони эшитганлари он қаҳ- қаҳалари дарҳол кесилди.
Чунки улар ҳам бу минтақада қилинган дуонинг мутлақо қабул қилинишига ишонардилар. Шу боис, Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг дуосидан қўрқдилар. Муҳаммад алайҳиссаломга Китобни индирган, Муҳаммад алайҳиссаломни ҳақ дин ила Пайғамбар қилиб юборган, жонимни қудрат қўлида тутган Аллоҳга ямин этаманки, Расулуллоҳнинг исмларини айтгани бу кишиларнинг ҳаммаси Бадр жангида ўлдирилиб, чуқурга улоқтирилганларини кўрдим. Кун жуда иссиқ эди. Улар Бадр қудуғига судраб олиб борилди ва у ерга улоқтирилдилар”. (Термизий, “Сунан”, 5/339) Муслим, 3/1419).

АБУ ЖАҲЛНИНГ КЎЗИГА КЎРИНГАН ТУЯ

Абдуллоҳ бин Амр бин Оснинг ривоятига кўра, Пайғамбаримиз алайҳиссалом Каъбанинг Ҳижр мақомида намоз қиларкан, орқасидан писиб келган Уқба бин Аби Муайт уни бўғиб ўлдиришга ҳаракат қилди, аммо Ҳазрати Абу Бакр етиб келиб, бу жиноятга халақит берди.
Бир кун Абу Жаҳл Қуръайшликларга “эртага бир тош билан намозда ўтирган Муҳаммаднинг бошини эзаман. Сиз хоҳ мени ҳимоя қилинг, хоҳ Абдуманноф ўғилларига таслим этинг, барибир бу ишни қиламан”, деди.
Қуръайш мушриклари “сени ҳеч қачон уларга таслим қилмаймиз”, дейишди.
Абу Жаҳл эртаси куни ваъдасининг устидан чиқиш учун намоз қилаётган Пайғамбаримиз алайҳиссаломга яқинлашганда олдига қутурган бир туя чиқиб, унга ташланди. Қўлидан тоши тушиб, орқасига қочган Абу Жаҳл мушрикларга “бир қутурган туя мени еб қўймоқчи бўлди”, деди даҳшат ичида.

МУШРИКЛАРНИНГ ҚИЙНОҚЛАРИДАН ЖАБР КЎРГАН МУСУЛМОНЛАР

Ҳазрати Абу Бакр, Талҳо бин Убайдуллоҳ, Зубайр бин Аввом, Ҳазрати Усмон, Мусъа бин Умайр, Зиннурс хотун, Умму Убай хотун, Наҳдия хотун ва қизи, Лубайка хотун, Амр бин Фуҳайра, Абу Фунайҳа, Билол Ҳабаший ва унинг онаси, Ҳаббоб бин Арат, Миқдод бин Амр, Суҳайб бин Синон, Ёсир бин Амр ва оиласига ва бошқа ўнлаб мусулмонлар қийноқ ва исканжалар нақадар даҳшатли бўлмасин ўз динларидан қайтмадилар. Аллоҳ ҳаммасидан рози бўлсин!

ИСЛОМДА РУХСАТ ВА АЗИМАТНИНГ МОҲИЯТИ ВА ҲУКМЛАРИ

Рухсат Аллоҳу Таоло тарафидан қулларга таклиф қилинган ҳукмларда уларнинг узрлари туфайли уларга кўрсатилган қулайлик ва кенгликдир.
Азимат эса узр билан алоқаси бўлмаган асл ҳукмлардир.
Масалан, мусофирнинг Рамазонда рўза тутиши Азимат, тутмаслиги эса Рухсатдир.
Мусофирнинг (сафарда) рўза тутиши унинг учун хайрлироқдир.
Қалби Аллоҳга иймон билан мутмаин бўлган бир киши чидаб бўлмас қийноқлар остида айтгани куфр сўзлари учун бир вабол тараттуб этмайди. Чунки у бунга мажбур қилинди.
Фақат бу нуқтада қийноқ ўлим билан таҳдид этилмак, ўласи қилиб калтакланмак, оташда куйдирилмак каби чидаб бўлмас даражада бўлиши керак. (Розий, 20/121).
Бу вазиятда мажбур қилинган инсон ёки рухсат билан амал қилиб, қутулади ёки азиматни танлаб, ҳалок бўлади.
Амморнинг отаси Ёсир билан онаси Сумаййа хотин динларининг иззат ва шарафи йўлида азимат ила ҳаракат этиб, мушрикларнинг айттирмоқчи бўлган куфр сўзини айтмай, ҳалок бўлдилар.
Аммор бин Ёсир эса, рухсат билан амал қилиб, Аллоҳга ва Расулига иймон билан тўла бўлган ҳолда, мушрикларнинг истагани сўзларни тил учида айтиб, қийноқдан қутилди. Замаҳшарийга кўра: “Бу икки ишдан қайси бири Амморнингми ёки ота- онасинингми қилган иши (мақбул) афдолдир, дея сўраладиган бўлса, Амморнинг ота онаси феъли афдолдир, дейилади. Чунки, буларникида Исломият учун ўлдирилишга тайёрлик бор”.

ҲАБАШИСТОНГА ҲИЖРАТ

Қуръайш мушрикларининг ўз қабилаларидан иймон этганларни динидан қайтариш учун ҳибс этиб, қийноққа солиб азоб бериши кенг ёйила бошлаганида Пайғамбаримиз алайҳиссалом бу мусулмонларга Ҳижрат қилишни буюрди. “Сиз энди дунёга тарқалинг, Аллоҳу Таоло сизларни яна бир жойга тўплаяжак”, деди.
Мусулмонлар “қаерга кетайлик, ё Расулуллоҳ”, дедилар.
Пайғамбаримиз Ҳабашистон тарафга қўлини чўзиб, “шу ёққа, Ҳабаш тупроғига кетсангиз яхши бўлади. У ерда ўз халқига зулм қилмаган бир қирол бор. У ер тўғрилик диёридир. Аллоҳу Таоло бу машаққатлардан бир чиқиш йўли очгунича, сизлар у ерда қолинглар”, деди.
Ҳабаш ўлкасига ҳижрат нубувватнинг (пайғамбарликнинг) бешинчи йилида, Ражаб ойида бошланди.
Динидан қайтарилишдан қўрқиб, Аллоҳга қочиш учун Маккадан Ҳабашистонга яширин йўлга чиққанлар шулар эди:
1. Ҳазрати Усмон бин Аффон
2. Ҳазрати Усмоннинг завжаси Ҳазрати Рукия
3. Абу Ҳузайфа бин Утба
4. Абу Ҳузайфанинг завжаси Саҳла хотун
5. Зубайр бин Аввом
6. Мусъоб бин Умайр
7. Абдураҳмон бин Авф
8. Абу Салама бин Абдуласад
9. Абу Саламанинг завжаси ҳазрати Умму Салама
10. Усмон бин Мазъун
11. Амир бин Рабийъ
12. Амир бин Рабийънинг завжаси Лайло хотун
13. Абу Сабри бин Абу Руҳм
14. Абу Сабрининг завжаси Умму Кулсум хотун
15. Ҳабиб бин Амр
16. Суҳайл бин Байзо
17. Абдуллоҳ бин Масъуд бўлиб, 12 та эркак ва 6 та хотиндан иборат эдилар.
Мушриклар уларни таъқиб этиб, ушлашни истадилар, аммо муҳожирлар тижорат кемаларига миниб, улардан қутилдилар.

САЖДА

Расулуллоҳ алайҳиссалом бир кун Маккада, Каъбада “Нажм” сурасини очиқча ўқиди. Суранинг сўнгги ояти бўлган 62-оятни ўқиб бўлганидан сўнгра у сажда қилди .
Шунда унинг ёнидаги, орқасидаги ҳар ким (мусулмонлар) Пайғамбаримиз алайҳиссаломга эргашиб, сажда этишди.
Мушриклар ҳам оятда ўз бутларининг исми айтилгани учун, уларга таъзим мақсадида сажда қилдилар.
Ҳатто Қуръайш қавмидан эгила олмайдиган бир чол ҳам қўлига бир ҳовуч тупроқ ва ёки чағиртош олиб уни манглайига теккизарак, сажда этган ва “бу менга етар” деган.
Абдуллоҳ бин Масъуд “онт бўлсинким, кейин унинг кофир бўлиб ўлдирилганини кўрдим. У Умаййа бин Ҳалаф эди”, деди.

САЖДА ОЯТЛАРИ ВА ҲУКМЛАРИ

Қуръони Каримдаги сажда оятлари ўқилганда, Қиблага қараб “Аллоҳу Акбар”, дейилади ва бир карра сажда қилинади, кейин “Аллоҳу Акбар”, дея саждадан турилади.
Бу шаклда ташаҳҳудсиз ва саломсиз тиловат қилмоқ ўқиганга ва уни тинглаганларга вожибдир.

САЖДА ОЯТЛАРИ ШУЛАРДИР:

1. Аъроф сурасининг 206 ояти
2. Раъд сурасининг 15 ояти
3. Наҳл сурасининг 49 ояти
4. Исро сурасининг 107 ва 109 оятлари
5. Марям сурасининг 58 ояти
6. Ҳажж сурасининг 18 ояти
7. Фурқон сурасининг 60 ояти
8. Намл сурасининг 25 ояти
9. Сажда сурасининг 15 ояти
10. Саъд сурасининг 24 ояти
11. Фуссилат сурасининг 37 ояти
12. Нажм сурасининг 62 ояти
13. Иншиқоқ сурасининг 21 ояти
14. Алоқ сурасининг 19 ояти

МУҲОЖИРЛАРНИНГ ҲАБАШИСТОНДАН ЮРТИГА ҚАЙТИШИ

Маккаликларнинг Пайғамбаримиз алайҳиссалом билан бирга сажда этганлари ва мусулмонлар энди тинч яшаётган ҳақда мишмишларни эшитган ҳазрати Усмон бошчилигида 33 эркак 6 та аёл муҳожир Маккага қайтиб келишга қарор бердилар. Лекин улар Маккага яқинлашганда, бу миш- мишларнинг тўғри бўлмаганини ўрганишди. Улар ҳимоясиз Маккага киришдан қўрқдилар. Фақат Ҳaбашистонга қайтиб кетиш ҳам оғир келди.
Шунда улардан ҳар бири – Маккалик қариндошлари ҳимояси остида – Маккага кирдилар.
Ҳазрати Усмон қариндоши Абу Уҳайҳа Саид бин Оснинг ҳимояси остига кирди. Бу васила ила Пайғамбаримиз алайҳиссаломни ҳам кўрди.

ҲАБАШИСТОНГА ИККИНЧИ ҲИЖРАТ

Қуръайш мушриклари Маккага қайтиб келган мусулмон муҳожирларни кўрган жойда ушлаб, қаттиқ қийноққа сола бошладилар.
Ҳазрати Жаъфар бин Абу Толиб Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ёнига келиб, “ҳеч кимдан қўрқмасдан ибодат этабилажагим бир ерга кетишимга изн бер” ,деди.
Пайғамбаримиз алайҳиссалом мусулмонларга иккинчи марта Ҳабашистонга ҳижрат қилишга изн берди.
Ҳазрати Жаъфар бин Абу Толиб, унинг завжаси Асмо бинти Умайс хотун, Ҳазрати Усмон бин Аффон, унинг завжаси Ҳазрати Рукия, Амр бин Саид каби юз бир киши Ҳабашистонга йўл олди .
Макка мушриклари мусулмонларни “қабул этма” деган талаб ила Ҳабашистон қиролига кўпгина ҳадя бериб, иккита элчи юборди.
Бу элчилар аввал Ҳабашистон қироли Нажошийнинг мулозимларига пора бериб, уларнинг муҳожир мусулмонларнинг қўлини боғлаб, уларга берилиши учун қиролни кўндиришга чақирди. Пора олган мулозимлар рози бўлишди.

Мушрикларнинг иккинчи элчиси қирол Нажошийга ҳадяларни бериб: “биздан бир гуруҳ ақлсиз ёшлар сизнинг ўлкангизга қочдилар. Уларни олиб кетишимиз учун ҳукмдоримиз бизни сизга йўллади”, дейишди.

Пора олган мулозимлар ҳам муҳожирларни бу икки элчига берса тўғри бўлишини айтдилар.
Қирол Нажоший: “Йўқ, Валлоҳи, мен уларни бу икки одамга таслим этмайман. Келиб ўлкамга қўнган, мени бошқалардан яхши билиб, юртимга сиғинган бир жамоатга ёмонлик қилинмас! Уларни ёнимга чақириб, бу икки одамнинг гапи ҳақида уларга савол бераман. Агар улар шу икки одамнинг дегани каби бўлсалар, уларни таслим этаман, агар бўлмаса, уларни ҳимоя қиламан”, деди.
Сўнгра Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг асҳобини ёнига чақиртирди.

Мусулмонлар “энди қиролга нима деймиз?” дея ҳаяжонландилар.
Кейин “биз Пайғамбаримиз алайҳиссалом амр этганларинигина айтамиз, нима бўлса бўлсин!”, деган қарорга келишди.

Муҳаммад Солиҳ тайёрлаб,
2009 йилда Истанбулда нашр этган
«Пайғамбарлар Тарихи» китобидан.

 

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар