Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Коммунистларга дўппи тор келган кун

Коммунистларга дўппи тор келган кун
20 Ağustos 2014 - 11:58 'да юкланди ва 601 марта ўқилди.

19 AVGUST 1991Бундан 23 йил аввал 19 август куни қўрқмаслар Ўзбекистон ëзувчилар уюшмаси биносига келиб милисага қарши туришган.

19 август куни Ўзбекистондаги Эрк партияси ва Бирлик ҳаракати фаоллари Ўзбекистон ëзувчилар уюшмаси котиби Муҳаммад Солиҳнинг хонасида тўпланишди.

Муҳаммад Солиҳ 1991 йилнинг 19 августида ГКЧПга қарши баëнот берди ва бу баëнот Озодлик радиоси орқали ўқиб берилди.
Муҳаммад Солиҳ Горбачевга содиқ бўлган Каримовнинг дўппи тор келганида бирданига унга хоинлик қилганини эслайди:
-Каримовнинг 1991 йил 19-21 август кунлари бўлган Янаев путчига қарши чиқишини кўриб¸ Москва жуда ҳайрон қолди.
Биринчи навбатда Горбачëв жуда ҳайратга тушди. Чунки Совет иттифоқини энг охирги дамларгача ҳимоя қилган одам Каримов эди¸ дея эслайди Муҳаммад Солиҳ.

20 август куни Муҳаммад Солихни қўллаб қувватлаш учун Ëзувчилар уюшмасига одамлар кела бошлади.
Ўша пайтда ëзувчилар уюшмасида ишлаган журналист Қудрат Бобожон эслайди:

20 август куни йиғилдик. Лекин орадан 5 дақиқа ҳам ўтмасдан Ёзувчилар Уюшмасининг биноси бир неча автобусда келган милиция тарафидан босилди. Милиция ҳаммани тарқаб кетишга буюрди. Кейин эса Шуҳрат Исматуллаев, Миролим Одилов ва журналист Анвар Усмоновни Олой бозори орқасида жойлашган шаҳар прокуратурасига олиб келишди. Шунингдек рассом Қуромбой ва Кагаров деган мухолиф кайфиятдаги рассомларни ҳам ҳибсга олишди. Уларни шаҳар прокурорининг ўринбосари Анвар Мирзаев сўроқ қилди. У киши ГКЧПнинг қарори бўйича мажлислар ва оммавий акциялар ўтказиш тақиқлангани, биз эса бу қарорни бузиб осойишталикка тахдид солганимиз боис жазога тортилишимизни билдиришди. Мени эса Ўзбекистон президенти Каримов ҳақида Москва матбуотида салбий мақола ëзган дея айблашди. ГКЧП мағлубияти боис қамалмасдан қолдим¸ дейди Қудрат Бобожон.

Шуҳрат Бобожон

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар