Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Ошкора кўзбўямачилик

Ошкора кўзбўямачилик
22 Ağustos 2014 - 16:11 'да юкланди ва 1779 марта ўқилди.

4Мен билан сухбатда бўлган Хоразм вилояти Боғот туманида яшовчи бир дўстимнинг менга айтишича у киши ҳамма юртдошларимиз каби 1992 йилдаги 12 фоизли ички ютуққа эга бўлган заём сохиби бўлган ва шу йилнинг июн ойида бу заёмларни катта хурсандчилик ва катта умидлар билан Халқ банкининг боғот туман бўлимига обориб топширган эди.

Кунлар ўтиб август ҳам келди ва катта орзулар билан Халқ банкига борди ва у амин бўлдики бу (ютуқли) заёмларини ҳеч қандай ютуққа эга эмаслиги ўзи хаёл қилгандек қоп қоп пул ола билмаслигини тушуниб етди ва шунда аниқ билдики давлатнинг бу қилаётган ўйинларига барҳам бериш кераклиги бунинг учун ҳамма бир ёқадан бош чиқариб бирлашиши кераклигини англаб етди.

У яна бир аниқ фактлар билан давлат бу заёмларга пулни халқнинг ўзидан олиб ўзига арзимас нархдан бераётганини айтиб қолди. Бир бошдан гапириб беришини илтимос қилганимда ўзи яшаб турган Хоразм вилоятининг Боғот туманидаги банклар яни Халқ банки ва Агро банклари томонидан ютуқли лотереялар сотилаётганини айтди. Шунда мен – ахир банкларнинг мажбурлаб лотериеялар сотиши ҳар доим ҳам бўлганку, десам дўстим – бу сафар бу банклар кўзбўямачиликнинг янги усулини ўйлаб топишганидан бахс этди.

Унинг айтишича, бу билан давлат халқнинг пулларини олиб ўзига заёми учун қайтаради. Катта кўламдаги бу лотереялар савдоси бошида қизиб турган, бироқ кейин аста-секин одамларнинг ҳам жонига теккан. Ютуқ чиқмаганидан сўнг одамларнинг жонига тегиши ҳам тайин эди. Банк ходимлари бунинг ҳам иложини топишган. Боғот туманининг Ўзбекистон кўчасида жойлашган Халқ банки биносининг олдига яп янги CHEVROLET COBALT машинасига ленталар ўраб қўйиб қўйишган.

“Кейин мен ҳам қизиқиш билан Халқ банки биносининг олдида стол стул қўйиб олиб лотерея билетларини сотаётган қизлардан биттагина беришларини сўрадим ва олиб орқа томонини ўқиб кўрсам ютуқлар рўйхатида ҳеч қанақа CHEVROLET COBALT йўқлигини кўрдим. Шундан сўнг қизлардан – қани бу ерда фақат 50 млн сўмлик ютуқ ёзилганку ҳеч қанақа машина йўқку десам, улар менга – тоға шу 50 млн.ни ютсангиз мана шу машинани олиб кетаверасиз дейишди.

Бундай ишнинг самарасини кўришган Боғот тумани Ўзбекистон кўчасида жайлашган Агро банк ходимлари ҳам биносининг олдига CHEVROLET COBALT машинасини қўйиб қўйишди. Бу нарса мени унчалик ҳайратга солмади нимагаки ҳамма нарса менга кундек равшан бўлиб бўлганди”, – дейди Боғотлик дўстим.

Жалил Жалилов

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

 Ушбу хабарга қолдирилган изоҳлар

( 1 Yorum )

  • Bratan ;

    Xaloyiq eshitmadim demanglar jonajon g’amxör hökömat yangi zayomlar chiqararmish! Shoshiling ular soni cheklangan. Ixtiyoriy tarzda hamma oliwi majburiy

    22/08/2014 16:23
Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort