Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Cанъатни чайқов бозорига айлантирган Мустақиллик…

Cанъатни чайқов бозорига айлантирган Мустақиллик…
25 Ağustos 2014 - 9:36 'да юкланди ва 1776 марта ўқилди.

rsz_211Йигирма уч йилдан буён, мана шу аҳвол.

Йигирма уч йилдан буён бошқа соҳаларда бўлгани каби, Ўзбекистонда асл санъатнинг – Тил ва Адабиётнинг, Кино ва Қўшиқчиликнинг калтабинларча юргизилаётган сиёсат туфайли замон ва давр олдида бир чақачалик қадр-қиммати қолмади.

Барча соҳаларни мутахассис сифатида на саводи, на малакаси бор “ҳай, баракалла”чилар босиб кетди. Ҳар ердаги сингари ўз ишининг усталари бўлган шахслар қатъийятлари сабаб ишлаб турган жойларидан четлатилдилар ёхуд кўпчиликлари жаҳолат уясига айланган Каримов сиёсатига хизмат қилиб, умрларини беҳудага шамолга совурмаслик учун мамлакатдан чиқиб кетдилар.

Асл касб эгаларининг фикрларини биров инобатга олмагач, ҳар қандай соҳа президентнинг савия даражасидан келиб чиқиб ривожлантириладиган бўлди.

Мамлакатдаги бош генеколик ўрнини ҳам, бош меъмор, тарихчи, адабиётшунос, бош эшак даллоллиги, паттачи билан бош фаррошликни ҳам Каримов эгаллади. Президентнинг атрофидаги соҳага масъул деб кўрилган шахслар, президентнинг савиясидан осмон қадар юксакликлардаги қадим бир миллатнинг маънавий бойликларига ёвузларча човут уриб, уларни жон ато қилиб турган чашмаларидан юлиб, миллатнинг тарих ва келажак руҳонияти билан боғлиқ манзумаларни балчиққа тиқдилар. Президентни халқнинг савияси даражасига кўтариб олиб чиқиш ўрнига, ҳақиқий зиёлиларни зўрлаб, қамаб, ўлдириб президентнинг савияси тубанликларига туширдилар. Асносида, президент халққа хизмат қилиш ўрнига, йигирма уч йилдан буён халқ президентга – жаҳолатга хизмат қилиб келади. Эвазига асрлар бўйи эришилган мувафақиятлар ҳисобидан беҳудага товон тўланди, маънавий бойликлар ҳисобидан чексиз қурбонликлар берилади. Биргина, Мустақиллик баҳонасида асосий тантаналарга кўриладиган бадиий тайёргарликлар хусусида фикрлашиш, юқорида қилинган иддаоларнинг нақадар тўғри ва холис эканлигини очиб беради…

Мустақиллик байрамига уч ой қолганда, президент иштирок этадиган асосий тантанада уюштириладиган консерт дастурига кимса билмас енг ичида танлов бошланади. Яъни, концерт дастурига номини тиркаш учун қўшиқчилар ичида ким ошди савдоси авжига чиқади. Кимнинг нечанчи ўринда саҳнага чиқишига қараб, ҳар бир ўрин АҚШ доллари ҳисобида баҳоланади. Режиссор ва унинг атрофидагиларга тегадиган бу пора пуллари президентнинг атрофидагиларгача етиб боради. Президентлик маҳкамасида ёхуд Вазирлар маҳкамасида таниш-билиши борларнинг омади чопади. Уларнинг электрон воситалари орқали минг бир жило берилган яроқсиз овозлари қийинчиликларсиз концерт дастури рўйхатидан жой олади. Бу, пора бермасдан асосий концерт дастурида қатнашса бўлар экан, деган маънони англатмаслиги керак. Бу мутахассис қайтариши аён бўлган овознинг давлат мулозими аралашгач, синовдан аниқ ўтиши маъносини англатади, холос. Ўзбекистонда мушук қуруқдан-қуруқ офтобга чиқмайди, деган писандага ишонадиган бўлсак, пора масаласи ҳар қандай фавқулодда ҳоллатларда ҳам долзарб бўлиб қолаверади. Сабаби, Мустақиллик байрами асосий тантаналарида қатнашган қўшиқчига янги уфқлар очилади. У келгуси байрамгача, давлат томонидан уюштирилган ҳар хил концертларда, радиотелевидения ва хайрия марафонларида фаол иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлади. Хуллас, у учун барча йўллар очилади.

Президентнинг назоратидан ўтган кимса сифатида, тўй ва маъракаларнинг олди уники бўлади. Мустақиллик байрамидаги тантанада қатнашган қўшиқчининг овози, техникаси, ижро салоҳияти ортиқ ҳисобга олинмайди. “Ота”нинг назарига тушган ҳар қандай қўшиқчи, то таъқибга учрамагунча ёки ўлмагунча одамларнинг таъбини хира қилгани учун пул йиғиб, бойлик жамғариб юраверади. Шу имкониятни қўлга киритиш учун ҳам ҳар бир қўшиқчи Мустақиллик байрамининг асосий тантанасида қатнашиш учун жон бериб-жон олади. Қарз кўтариб бўлса ҳам, уй-жойини сотиб бўлса ҳам дастурга илинишга уринади.

Унинг санъат, қўшиқчилик соҳасининг юксалиши ёхуд инқирози билан иши йўқ. У тижоратчи. Шу учун ҳам пул тикиб, пулини юз баробар қилиб қайтариб олишга ҳаракат қилади. Озодбек Назарбековга ўхшаганлар президентнинг мегаюлдузи бўлгани учун ҳеч қачон бу каби концерт дастурларидан тушиб қолмайди. Шундай бўлса ҳам, у бу каби ишларга эллик минглаб долларни сарфлашдан чекинмайди. Президентнинг битта бўсаси учун юз мингнинг, иккита бўсаси учун икки юз мингнинг баҳридан ўтади. У қўштироқ ичидаги сахийликнинг ўзига милиёнларни олиб келишини жуда яхши билади. Унинг “сахий”лигини билган президентнинг атрофидагилар концерт ташкилотчилари билан келишиб, шунинг учун ҳам уни президентга кўпроқ ўптириб, кўпроқ суҳбатлаштирмоқчи бўладилар. Чунки, президентнинг ўзи ҳам аввалдан белгилаб қўйилган дастур бўйича иш кўради. Ҳатто, унинг қорадори ичиб чиқиб, ўн олти яшар раққоса каби думбаларини ўйнатиб, ҳаволарга мовга келган мушук сингари човут уришлари ҳам, ўз-ўзича содир бўлмайди.

Халқ кўзига уни ҳали тетик қилиб кўрсатмоқчи бўлган МХХдагилар унга буни буюрадилар, керак бўлса, ундан шуни талаб қиладилар. Бошқалар ҳам президентнинг қўл бериб кўришиши ёхуд жилмайиб қараши учун пора берадилар. Шундай “шараф”га эришган қўшиқчилар байрам тантаналари тугагач, қўй сўйиб, баъзи бирлари буқа сўйиб зиёфатлар берадилар. Бу каби ҳаракатлар қўшиқчининг довруғини халқ орасида янаям ошириб, унинг мухлислари сонини кўпатириб юборади. Бир сўз билан айтганда, Мустақиллик байрамининг асосий тантанаси нишонланадиган жойнинг ҳар қаричи, унда жаранглаган ҳар қандай мусиқа садоси, у жойда бир оғиз сўзнинг айтилиши, концерт дастури жараёнида олтин билан тенг бўлиб кетади…
Йигирма уч йилдан буён, мана шу аҳвол…

Битта ёки иккита фонограмма айтиб, кимлардир хизмат кўрсатган, кимлардир халқ артисти бўлиб кетаверадилар. Ота-боболардан қолган меросни кўз қорачуғидек асраб, уларни маромига етказиб куйлаб, халққа етказаётган Раҳматжон Қурбоновларга ўхшаганларни ҳукуматнинг кўришга кўзи, отишга ўқи йўқ. Чунки, Раҳматжон каби ҳассос ҳофизларнинг нолаларида, халқнинг ўтмиши ва келажаги яшайди. Чунки, у халқнинг тирик хотирасига, дардига айланган. Уни ҳукумат ҳурматини жойига қўйиб ардоқласа, унга халқ ҳофизи унвонини берса, у яна жўшиб қўшиқ куйлайди, халқининг хотирасини уйғотади. Халқнинг хотираси уйғонса, жорий ҳукуматнинг башараси очилиб қолади. Сўнгра, улар Каримовни бир соатда, тилка-пора этиб ташлайдилар. Шу учун ҳам олдига халқи учун адолат талаб қилиб кирган Ориф ҳожи Алумахсумовни Каримов тақибга олмаганмиди?! Шу учун ҳам Каримов ўтли нафас, отахон ҳофизимизни қонига ташна қилиб, зимдан сиқувга олиб ўлдирмаганмиди?!

Мустақиллик байрами асосий тантаналарида иштирок этадиган қўшиқчилар, юқоридагиларнинг тескарисини амалга оширадилар. Улар халқни Каримовга сиғинишга, қуликка ундайдилар. Каримовдан худо кўтариб, халқнинг иймон-эътиқодига путур етказадилар…

Биз шу чоққача бу ишларни билмасмидик? Билардик! Айтмаслигимизнинг сабаби, халқ уйқуда эди. Бугун ойдин тонглар ёришмоқда, одамлар уйғонишни бошлади. Мамлакат ичкарисида ҳам, ташқарисида ҳам Каримов режимига қарши амалда таёргарлик кетмоқда. Минг-минглаган ёшлар йўлбошчиларни қидириб, мамлакат ва миллат озодлиги йўлида курашиб, ўлишга ҳам тайёргарликларини билдирмоқдалар. Улар бутун муаммоларнинг бошида мамлакат президенти Каримов турганини бугун яхши биладилар.

Ўзбекистоннинг биргина муаммоси, биргина Каримов эканлигини ҳам, улар охир-оқибат англаб етдилар. У тахтдан олиб ташланган куннинг эртасига эллик фоиз муаммонинг ўз-ўзидан ҳал бўлишини ҳам тушунадилар. Бироқ, у тахтдан ағдарилгач ўрнига ким ўтиради, халққа муносиб раҳбар ким, деган муаммо ҳақида бош қотирмаяптилар. Бу ўнта Каримовни тахтдан ағдаришдан ҳам нозик бир масала… Шунақа пайтда, тилни томоққа ютиб, томошабин бўлиб туришнинг иложи борми, ахир?!

Тўғри, Каримов ҳаммасидан ҳам бизнинг дину диёнатимизга жуда катта зиён етказди. Унинг шахсий манфаати йўлида, дину диёнатимиз разил қилмишларини хаспўшлаш учун ниқоб бўлган бир замонда, жим турганнинг энди…

Йигирма уч йилдан буён, мана шу аҳвол.

Эргаш Сулаймон

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

 Ушбу хабарга қолдирилган изоҳлар

( 1 Yorum )

  • Muhammad al-Özbek ;

    Bizga ham yurt ichida, ham tawqaridan qöllab-quvvatlaydigan yangi Lider kerak!

    25/08/2014 12:13
Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube