Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Хитойнинг Қошғар тарихини йўқ қилишга қаратилган навбатдаги ҳийласи

Хитойнинг Қошғар тарихини йўқ қилишга қаратилган навбатдаги ҳийласи
01 Eylül 2014 - 9:16 'да юкланди ва 497 марта ўқилди.

1Тошларда сақланган кўп асрлик тарих…

Шарқий Турикстон пойтахти Қошғарда (1949 йил Хитой томонидан ишғол қилинган – таҳририят) тўрт йилдирки қайта тиклаш ва қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Бунинг натижасида мазкур қадимий минтақадаги турк маданиятининг ажралмас бўлаги ҳисобланган тарихий бинолар ва бошқа объектлар бирин-кетин йўқотилмоқда.

“Тоғли ҳудудда жойлашган Қошғар – бугунги кунга қадар ўзининг тарихий тузилмаси, дастлабки меъморчилиги, анъанавий бозорлари, кўча сартарошхоначилигини сақлаб келаётган шаҳардир”, – деб ёзади маҳаллий матбуотга таяниб қирғиз нашри Gezitter.org.

Қошғарда бутун дунёга турк олимлари – Юсуф Хос Ҳожиб (Болосоғуний) ва Маҳмуд Қошғарийларнинг қабрлари жойлашган.

Хитой ҳукуматининг қайта тиклаш ва қурилиш ишлари 2015 йилда якунига етиши режалаштирилган. 2010 йилнинг августида Хитой вазирлари шаҳарнинг қайта қурилиш ишлари режасини тузишганди. Режага кўра, умумий майдони беш миллион квардрат метрни ташкил қиладиган 28 та даҳани бузиб ташлаш кўзда тутилган. Ушбу даҳаларда жойлашган 49 минг 83 та уйнинг бузиб ташланиши ва уларнинг ўрнида янги уйлар қурилиши мўлжалланган.

Бутун бу қурилиш ишлари Хитой ҳукуматининг “аҳолига кўрсатаётган ғамхўрлиги” сифатида талқин қилинмоқда. Гап шундаки, 2003 йили Қошғарда кучли ер силкиниши содир бўлганди. Буни қарангки орадан етти йил (!) ўтиб Хитой ҳукумати туркий даҳаларни бузиб ташлаб Қошғар ҳақида “ғамхўрлик” қилишга қарор қилибди.

220 мингдан ортиқ маҳаллий турклар бўлган – қирғизлар ва уйғурлар бошқа жойларга кўчирилди.

“Шаҳарни қайта қуриш режаси асосида тарихий биноларнинг бузиб ташланиши норозиликларга сабаб бўлди. Хитой ҳукумати эса бунга мажбурлигини таъкидлаб келмоқда. Ўз турар жойларини ташлаб кўчишга мажбур бўлган аҳоли эса буни Пекиннинг нафақат шаҳар тарихий тузилмасини йўқ қилиш, балки уни демографик жиҳатдан ҳам ўзгартириб юборишга қаратилган навбатдаги айёрона режаси деб хисоблашмоқда”, – деб ёзади нашр.

ЎХҲ ахборот бўлими

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар