Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Президентга очиқ мурожаат – хақиқат ва адолат илинжида

Президентга очиқ мурожаат – хақиқат ва адолат илинжида
23 Eylül 2014 - 12:01 'да юкланди ва 577 марта ўқилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти – фуқароларнинг Конституциявий хуқуқ ва эркинликлари кафолати Ислом Абдуғаниевич Каримовга. 

Қашқадарё вилояти Ғузор тумани Тинчлик МФЙ Эркин кўчаси 38-уйда яшовчи Ўзбекистон фуқароси Абдурахимов Бахром Равшанович томонидан 2014-йилнинг 24-июл куни Президент девонига топширилган мурожаат, қонунда белгиланган бир ойлик муддат ўтиб бўлган бўлсада хеч бир жавоб ёки амалий натижа бўлмаганлиги сабабли !!!…

Сиз 27.09.2013йилда халқ депутатлари Қашқадарё вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида нутқ сўзлаганингизда; -«Қашқадарё вилоятида хуқуқ-тартибот сохасида жиддий камчилик ва нуқсонларга йўл қўйилаётганлигини, қонунчиликни таъминлаш ва ахолининг хуқуқий маданиятини ошириш бўйича мутасадди рахбарларнинг етарлича иш олиб бормаётганлигини, энг ёмони хуқуқ-тартибот органларининг ходимлари ўртасида қонунга хилоф хатти-харакатлар содир этиш, ўз вазифасини суистеъмол қилиш холатлари учраётганлигини, ўз фаолиятида жиддий хато ва камчиликларга йўл қўйганлиги учун вилоят прокурори Х.Турдибоев ва вилоят ИИБ бошлиғи С.Хайдаровлар эгаллаб турган лавозимларидан озод этилганлигини. Бундай камчиликларга бархам бериш, вилоятда хуқуқ-тартибот ишларини самарали йўлга қўйиш юзасидан тегишли Республика идоралари томонидан тез кунларда аниқ чора-тадбирлар кўриш ва Президент аппаратига ахборот беришларини талаб қилган эдингиз !

Биз ҳам қарийб тўрт йилдан буён айнан Қашқадарё вилояти хуқуқ-тартибот органлари ходимларининг қасддан вояга етмаган шахснинг қонунда кафолатланган хуқуқ ва эркинликларини поймол этганликларини мавжуд иш материаллари асосида исботлаб бераётган 1000га яқин шикоятларимизга, Республика Президент Девони ҳам, Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси ҳам ва Суд-хуқуқ органлари ҳам қонуний муносабат билдирмасдан сукут сақлашда давом этиб келишмоқдалар, жумладан:

1. Қашқадарё вилояти ИИБ жиноят қидирув ходимлари Анвар Зиятов ва Тўлқин Ярматовлар, адвокатсиз ва қонуний вакилсиз ёлғиз қолган ўспирин вояга етмаган 1993йилда туғилган Абдурахимов Бахриддинжонга, 20.09.2010йил тунги соат 03дан 05-лар оралиғида Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал Қонуни нормаларига, ҳамда 1984 йилда Пекинда қабул қилинган «Вояга етмаганларга нисбатан одил судловни амалга оширишга тегишли БМТ қоидаларининг минимал стандартлари»га зид равишда унга тазйиқ ўтказиш ва қўрқитиш орқали мажбурлаб 9та саволга ўзлари айтишиб жавоб ёздиришиб суроқ қилган холда, ушбу хужжатни сохта равишда «ўз айбига иқрорлик аризаси»-деб расмийлаштирганлар.

Шунга қарамасдан, ЖИБ Қашқадарё вилояти 1-инстанция суди, судъя М.Сатторов ушбу гўёки «иқрорлик аризаси»ни мақбул далил деб топиб, 24.08.2012йилдаги суд айблов хукмининг 19-бетида; -«Гарчи, суриштирув органи томонидан процессуал хатоликларга йул қўйилган бўлсада, мазкур икрорлик аризасини далил сифатида қабул қилиб, ушбу аризадаги кўрсатувлар хақиқий холатга мос ва мувофиқ келишини эътироф этишни лозим топди» -дея, қонун нормаларига зид, мавхум шубхали сохта ва асоссиз айблов хукмини Ўзбекистон номидан чиқарган!

Савол туғилади; «Жаноб Сатторов, иқрорлик аризасидаги қайси курсатувни, хақиқий холатга мос ва мувофиқ деб топган экан? ? ? ! ! ! . . . Бирортасини кўрсата олармикан? ? ? ! ! ! . .

ЁХУД: «Жаноб Сатторов, нахотки -«Адвокат ва қонуний вакилнинг иштирокисиз, вояга етмаган шахсдан олинган хар қандай маълумот юридик кучга эга бўлмасдан, улар айблов хукмига асос бўлиши мумкин эмаслиги, қонун нормаси эканлигини билмаса – савияси етишмаса ? ? ? ! ! ! . . .

Шу ўринда, 2014 йилнинг 27-январь куни, Сиз; -«Тошкент юридик институтига, юқори малакали юрист кадрлар тайёрлаш мақсадида Фармонингиз билан университет мақомини берганлигингизни , сабабики бизда оғир ва чалкаш ишларни тўғри ва қонуний ечимини топа оладиган юристлар етишмаслигини ва суд-хуқуқ тизимини, ривожланган АҚШ, Англия каби давлатлар тажрибасидан ўрганиш лозимлигини таъкидлаб ўтканлигингизни ёдга олиб, айнан судья Мухтор Сатторов деганлари ҳам худди сиз таъкидлагандек қонунни билмайдиган ва ишни қасддан чалкаштирадиган чаласавод савиясиз юрист-судьялардан эканлигини алохида таъкидлаб ўтмоқчиман!…

Бундан-да ачинарлиси, нима сабабдандир, ушбу ғайриқонуний 24.08.2012йилдаги суд хукми, Олий суд жиноят ишлари судлов ҳайъати раиси в.в.б. И.Муслимовнинг 27.06 2013 йилдаги №МБ-01ум-11-сонли жавоб хатида :-«қонун доирасида»-деб бахоланган ?!…

Вахоланки, Олий суд жиноят ишлари судлов ҳайъатининг 30.12.2011йилдаги ажримида; -«вояга етмаган Б.Абдурахимовдан иқрорлик аризаси олишда адвокат ва қонуний вакил иштироки таъминланмасдан, ЖПКнинг 51, 61 ва 549-моддалари талаблари жиддий бузилганлиги сабабли 1-инстанция судининг 10.02.2011йилдаги хукми ноқонуний» -деб эътироф этилган ва ЖПКнинг 484 ва 487-моддалари тартибида хукм бекор қилинган эди!…

Аммо, нима сабабдан Олий суд томонидан, “ноқонуний” –деб эътироф этилиб бекор қилинган 10.02.2011йилдаги хукмдаги барча камчиликлар қайта такрорланган, ушбу 24.08.2012йилдаги М.Сатторов хукмини, энди келиб, Олий суд ҳам қонун доирасида деб бахолашмоқда?

Кимни тазйиқи ёки манфаати остида?…

Шу ўринда, 2014 йилнинг 27-январь куни, Сиз; -«судъяларнинг моддий таъминоти етарлича бўлмаганлиги учун ҳам, судъялар мустақил равишда қонун нормалари асосида ишнинг хақиқий холатидан келиб чиқиб иш кўрмаётганликларини, аксинча манфаатли телефон қўнғироқларига қараб қарор чиқараётганликларини» -тан олиб танқид қилиб ўтганлигингизни ёдга олмоқчиман!

Нахотки, Олий суд 30.12.2011йилда хукмни бекор қилганлиги учун, мен кимларгадир ўта илиқ миннатдорчилигимни билдиришим лозим бўлган бўлса, нахотки мен шуни тушунмаган эканман!…

Нахотки, Олий суд судъяларининг ҳам моддий таъминоти етарлича бўлмаса ???!!!…

Акс холда, нега Олий суд, 30.12.2011йилдаги ўз ажримига қарама-қарши жавоб хатини бугунга келиб бизга йўллашмоқда???!!!…

Бунга сабаб нима экан ?…

Вахоланки, Ўзбекистон сиёсатининг устивор йўналишларидан бири айнан ватанимиз келажаги бўлган ёшларга кенг имконият ва имтиёзлар берилганидадир ва шунинг учун ҳам Республика Бош прокурори, вояга етмаганлар хукумат комиссиясининг раиси этиб тайинланганлиги ҳам бежиз эмасдир???

Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал Кодексида, вояга етмаганларнинг жиноятлари хақидаги ишларни юритиш тартиби, алохида тоифадаги жиноят ишларини юритиш бўлими билан ажратилганлиги ҳам бежиз эмасдир???
Бироқ, ушбу қонун нормалари айнан прокуратура ва суд органлари томонидан бажарилмасдан, аксинча оёқ ости қилинаётганлигини қандай тушуниш ёким изохлаш мумкин???

Яъни: – Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал Қонунида , ҳамда 1984 йилда Пекинда қабул қилинган «Вояга етмаганларга нисбатан одил судловни амалга оширишга тегишли БМТ қоидаларининг минимал стандартлари»да қатъий тақиқланган бўлишига қарамасдан, вояга етмаган шахсни тун соат 03-05лар оралиғида суроқ қилиб, унга тазйиқ ўтказиш ва қўрқитиш орқали мажбурлаб 9та саволга жавоб ёздиришиб суроқ қилган холда, ушбу хужжатни сохта равишда «ўз айбига иқрорлик аризаси» – деб расмийлаштирган бўлсада, ушбу ғайриқонуний харакатга Ўзбекистон Олий суди ҳам ва Бош прокуратураси ҳам панжа орасидан қараб пинагини бузмай ўтиришларини нима деб аташ мумкин ???.

Олий суд жиноят ишлари судлов ҳайъатининг 30.12.2011йилдаги ажримида; -«вояга етмаган Б.Абдурахимовдан иқрорлик аризаси олишда адвокат ва қонуний вакил иштироки таъминланмасдан, ЖПКнинг 51, 61 ва 549-моддалари талаблари жидий бузилганлиги сабабли хукм ноқонуний»-деб эътироф этилган ва ЖПКнинг 484 ва 487-моддалари тартибида хукм бекор қилинган бўлсада, аммо, нима сабабдан Олий суд ўз сўзидан қайтиб, ушбу “ноқонуний” –деб эътироф этилган хукмни, бугунги кунда ажабтовур холатда – «Қонун доирасида» деб ҳисобламоқда, фақат қайси қонун доирасида экан, қолаверса Ўзбекистонда нечта ва неча хилдаги жиноят қонуни бор экан???

Умуман, Ўзбекистон қонунлари хақиқатда хаётга тадбиқ этиладими, ёки оқ қоғозни қора қилган қонунлар фақат қора халқни қўрқитиш ва вахимада сақлаш учунми???

Олий суд ва Бош прокуратура Ўзбекистон Қонунларидан ҳам юқорироқ турадими???

Ушбу оғриқли саволга кимдан аниқ ва тўғри жавобни олишимиз мумкин, Ўзбекистонда борми шундай инсон адолат ва хақиқатни руёбга чиқара оладиган???

Қачонгача саводсиз-савиясиз ёким телефон қўнғироғига қараб хукм ўқийдиган судьяларнинг ва халқни кўришни истамайдиган ва хеч ким билан гаплашмайдиган Олий суд раисининг тамбалликлари орқасидан бегунох-беайб инсонлар жафо чекишлари ва адолатсизликдан жабр кўришлари давом этади???

Шу холатда, биз қонун устиворлиги таъминланган демократик фуқаролик жамиятини қурмоқчимизми???

Ёким, матбуотда тинмай оғиз кўпиртирилаётган «ДЕМОКРАТИЯ»-сўзининг ўзбекча талқини айнан шундан иборатмикан???…

Ҳурматли Ислом Абдуғаниевич!

Биз Ўзбекистон фуқароси сифатида, Ўзбекистон Президенти – фуқароларнинг Конституциявий хуқуқ ва эркинликлари кафолати деган сўнгги умид ва ишонч билан мурожаат этмоқдамиз, қонун устиворлиги таъмин этилиб одил судлов амалга оширилиб, адолат ва хақиқат ўрнатилишида Президентлик ваколатингизни амалга оширишингизни илтимос қиламиз.

Ҳурмат ва умид билан: Асоссиз равишда қотилликда айбланиб, нохақ 14 йилга озодликдан махрум этилган ўспириннинг отаси Бахром Абдурахимов.

тел. +998907210725; +998912140916:
E-mail: bahrom2661@mail.ru
Skype: bahrom6126
gmail.com: Bahrom2305@gmail.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Бобомурод Абдуллаевнинг онаси: ‘Болам, қўрқма! Мен сени тўғри ўстирганман’
Интиқор (Қорабозорчилик)
Давлат тўнтаришида айбланаëтган журналистнинг онаси Мирзиëевдан ëрдам сўради
Муҳаммад Солиҳ: Мустақил журналист Бобомурод Абдулла (Усмон Ҳақназар) ва Акром Маликов (Абдуллоҳ Нусрат)нинг ҳибсга олиниши ҳақда мулоҳазалар
Давлат адвокати журналист Абдуллаевнинг онасидан пул сўради
МХХ ертўласида қолаётган журналистнинг онаси Мирзиёевдан ёрдам сўради
БМТнинг диний эксперти: Мамлакатда виждон, фикр, дин ёки эътиқод эркинлиги ҳаддан зиёд тартибга солинади
Қирғизистон президентлик сайловларида Сўўрўнбай Жээнбеков ғалаба қозонди
Журналист Бобомурод Абдуллаевнинг онаси, ўғли билан кўришишга рухсат беришини сўраб терговчига ариза билан мурожаат қилган, аммо жавоб олмаган
Freedom House Ўзбек журналистини озод қилишга чақирди
Ўхшаш хабарлар