Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Ўзбекистон авиация хавфсизлиги чораларини кучайтиради

Ўзбекистон авиация хавфсизлиги чораларини кучайтиради
09 Ekim 2014 - 15:10 'да юкланди ва 613 марта ўқилди.

129 сентябрь куни электрон воситаларни текширишнинг янги қоидалари кучга кирди. Ҳозирда масъуллар таъқиқланган предметларнинг самолётга олиб чиқилишига йўл қўймаслик ҳақида ишлашмоқда.

Ўзбек хафсизлик хизматлари террорчиларнинг портловчи воситаларни ва бошқа таъқиқланган предметларни самолёт бортига олиб чиқишларига йўл қўймасликка ҳаракат қилишмоқда, деб ёзади CA online.

Расмда: Хавфсизлик хизмати ходимлари Тошкентда Uzbekistan Airways компаниясига қарашли самолётни дастлабки кўрикдан ўтказишмоқда. Самолёт бортига портловчи воситаларнинг олиб чиқилишига йўл қўймаслик мақсадида ўзбек ҳукумати электрон воситаларни текширишни бошлади.

“2001 йил Афғонистоннинг Тахкар вилоятида афғон қўмондони ва сиёсатчиси Аҳмад Шах Маъсуднинг видеокамера остига яширинган бомбанинг портлаши туфайли ҳалок бўлганини эслашнинг ўзи кифоя қилади, – дейди Адлия вазирлиги вакили Салимжон Дўсматов. – Террорчилар томонидан фуқаролик самолётлари бортларида бу каби тактиканинг қўлланилганлигига тарихда кўп мисоллар мавжуд”.

Бу каби ҳужумларнинг олдини олиш мақсадида Ўзбекистон хавфсизлик хизмати ходимлари 29 сентябрдан бошлаб Миллий хавфсизлик хизмати (МХХ) ва парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат инспекцияси томонидан ишлаб чиқилган тегишли қоидалар асосида экипаж ва фуқароларнинг мобил алоқа воситаларини, компьютерларни, аудио ва видео ускуналарини текширишга рухсат олди.

“Янги қоидалар ўзбек махсус хизматларига бу каби назоратни амалга ошириш учун қонуний база вазифасини ўтайди, – дея қайд қилади Дўсматов. – Улар Халқаро авиация комиссияси тавсиялари ва халқаро тажриба асосида ишлаб чиқилган”.

МХХ ходимлари йўловчиларга тегишли электрон ускуналарни танлаган ҳолда текширишлари мумкин, – дейди Давлат авиа назорати ходими Шоҳимардон Файзуллаев.

“Текширилаётган одам ўзидаги барча электрон воситаларнинг қандай ишлатилишини кўрсатиб бериши шарт, – дейди у. – Бундан бош тортганлар самолёт бортига қўйилмайди”.

Янги қоидалар мамлакатда амалда бўлган фуқаро авиацияси хавфсизлигини таъминлаш Миллий Дастурига қўшимча бўлади. Ушбу Дастур 2003 йилда ишлаб чиқилганди ва асосан йўловчиларнинг қўл юкларини текшириш учун асос бўлиб хизмат қиларди.

“Бироқ фақат электрон техника учун махсус қоидалар унгача бўлмаган”, – дейди Файзуллаев.

Йўловчилар хавфсизлик чоралари кучайтирилаётганидан мамнун

Йўловчилар янги қоидалардан мамнун ва уларнинг ўз шахсий хавфсизлиги учун муҳим аҳамият касб этишини яхши тушунишади.

“Ўзбекистон аэропортларида назорат жуда қаттиқ амалга оширилади – кузатувчилар ичкарига қўйилмайди, метал изловчи воситадан камида тўрт маротаба ўтишга тўғри келади, – дейди Тошкентда яшовчи тадбиркор Алишер Шоаҳмедов. – Бу эса маълум бир маънода ноқулайликларни юзага келтиради, бироқ хавфсиз учуш учун вақт сарфлаган маъқул”.

“Мен ўзимизнинг миллий авиакомпаниямизда учганимда ўзимни анча ҳотиржам ҳис қиламан, – дейди Тошкентда яшовчи Мариам Тен. – Мен турли хил давлатлардаги эътиборсиз текширувлардан кўп маротаба ўтиб кўрганман ва ўзимни ҳамма вақт ҳавотирли ҳис қилганман”.

Баъзи йўловчилар бу каби текширув уларнинг шахсий маълумотларнинг сир сақланиши бузилади деган фикрда. Бироқ хавфсизлик хизмати бундай ҳисобламайди.

“Ҳозирда янги қоидалар ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинмоқда, – дейди Тошкентлик талаба Зафар Йўлдошев, – ва кўпчилик одамлар телефонлари ва компьютеридаги маълумотнинг бошқалар учун очиқ бўлишини исташмайди”

Миллийхавфсизлик хизмати ходимларига йўловчиларнинг шахсий маълумотларидан фойдаланиш, кўчириб олиш ёки ўзгартишлар киритиш таъқиқланади.

“Уларнинг вазифаси фақат электрон техника ичига таъқиқланган нарсалар яширинмагани ёки ушбу воситанинг ниқобланган бомба эмаслигига ишонч ҳосил қилишдан иборатдир”, – дейди Дўсматов.

Экстремистик материалларни топиш

Йўловчиларни шахсий кўрикдан ўтказиш яхши натижалар бермоқда. 2014 йилнинг бошидан бери фақат Самарқанд вилоятининг ўзида МХХ ходимлари экстремистик адабиётлар олиб киришга бўлган 13 та уринишни тўхтатиб қолишди. Август ойида эса Самарқандга учиб келаётган йўловчининг қўл юки орасидан экстремистик характердаги аудио ва видео материаллар топилган.

Ҳуқуқбузар 2 млн. сўм (тахминан 870 АҚШ доллари атрофида) атрофида жаримага тортилди.

2014 йилнинг биринчи саккиз ойи мобайнида улар тахминан 1400 та экстремистик материални мусодара қилишди, – деб хабар берди Давлат божхона хизмати матбуот хизмати.

Йўловчиларни текшириш ва аэропортдаги хавфсизлик назоратидан ташқари, ҳукумат аэропорт атрофининг хавфсизлигидан ҳам ҳавотирда. Шу мақсадда бир ойча олдин ҳукумат парвозлар хавфсизлигини хавф остида қолдирадиган ҳар қандай фаолият учун махсус рухсатнома олишни назарда тутувчи қарор қабул қилди.

Максим Енисеев,
“CA online”,
2014 йил 8 октябрь
Манба:  inozpress.kg
ЎХҲ ахборот бўлими таржимаси

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар