Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

“Ўзбеклар гомосексуализмдан ҳазар қилади” – Lenta.ru

“Ўзбеклар гомосексуализмдан ҳазар қилади” – Lenta.ru
16 Ekim 2014 - 11:49 'да юкланди ва 586 марта ўқилди.

4Сўнгги кунларда постсовет ҳудудида гомосексуалистлар муаммолари қизғин муҳокама қилинмоқда. Бир неча кун аввал АҚШнинг Қирғизистондаги элчихонаси қирғиз парламентининг гей тарғиботни тақиқлаш тўғрисидаги қонун лойиҳасини кўриб чиқишга қабул қилганини қоралади. Бундан аввал эса Эстонияда бир жинсли никоҳларга қонунан рухсат берилди ва бу мамлакат ичидаю ташқарисида муҳокамаларга сабаб бўлди. Жумладан, қўшни Латвияда қизғин тортишувларга мулозимлар ва ҳатто президентнинг ўзи ҳам қўшилди. “Лента.ру” постсовет ҳудудида ЛГТБ – лезбиян-гомосексуалист-бисексуалист-трансвеститларга муносабат қандайлигини ўрганди.

Қозоғистон ва Ўрта Осиё: Брежнев ва Хонеккер усулида

Икки ой муқаддам Қозоғистонда каттагина гей жанжал содир бўлди. Олмаотадаги реклама агентлиги томонидан қайсидир танлов учун тайёрланган реклама баннери Фейсбукда эълон қилинди. Ушбу баннер Ўрта Осиё учун ўта нозик икки мавзу – анъаналар ва гомосексуалистларга тегиб кетмаганида, ҳеч нарса бўлмас эди. Баннер Олмаотанинг икки кўчаси кесишувида жойлашган гей клубнинг баннери бўлиб, кўчалардан бири шоир Александр Сергеевич Пушкин, иккинчиси эса қозоқ уммтоз мусиқаси намояндаси Қурманғозининг номи билан аталади.

Рекламачилар ўз ишига ўта ижодкорона ёндашган – баннердаги тасвир клубга келганларни нималар кутаётганига шубҳа қолдирмайди: баннерда худди совет етакчиси Брежнев ва ГДР раҳбари Хонеккер ўпишгани сингари рус шоири ва қозоқ мусиқачисининг ўпишаётгани тасвирланган.

Реклама агентлигидагилар кейинроқ ушбу тасвир шунча гап-сўзга сабаб бўлишини ўйлашмаганини айтишди. Бироқ баннер эълон қилинганидан бир кун кейин унинг муаллифлари полицияда тушунтириш хати ёзишди, қозоқ бастакорининг авлоди эса уларни судга берди. Гей клубнинг ёнида эса ғазабнок кишилар бир неча кун навбатчилик қилишди, улар ўтган-кетганлар ким билан ўпишиш кераклигини тушунтиришга тайёр эди.

Айтиш керакки, Қозоғистон Жиноят кодексидан бесоқолбозлик ҳақидаги модда 1997 йилда олиб ташланган. 2009 йилда жинс коррекцияси (ўзгартириш) операциясига расман рухсат берилди. 2011 йилнинг декабрида янги “Никоҳ ва оила тўғрисида”ги кодекс қабул қилиниши билан бир жинсли никоҳлар қонунан тақиқлаб қўйилди. Шундай бўлса-да, Қозоғистонни постсовет ҳудудидаги гейларга нисбатан энг қаттиққўл давлат деб бўлмайди. Бу борада Ўзбекистон ва Туркманистон етакчилик қилади, мазкур мамлакатларда бесоқолбозлик ҳақидаги модда совет давридан бери бекор қилинмаган.

Маҳаллий қонунчиликка кўра, Туркманистонда бесоқолбозлик учун икки, Ўзбекистонда эса уч йилгача озодликдан маҳрум этишлари мумкин. Бу мамлакатларда гей фаолларнинг қандайдир норозлик билдиргани ҳақида маълумотлар йўқ. Ахборот майдонида фақатгина Ўзбекистон раҳбариятининг хорижлик ҳамкасбларидан бири билан учрашувда ўзбеклар гомосексуализмдан ҳазар қилишини айтгани ҳақидаги хабар бор.

Манба: CA-NEWS

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

 Ушбу хабарга қолдирилган изоҳлар

( 2 Yorum )

  • Гарри ;

    Ланати ей

    16/10/2014 17:22
  • baxa ;

    Bu iflos xaromivachchalar sekin-sekin odamlarni qulog’ini shu jirkanch so’zga oshno qilib qo’ymasada

    16/10/2014 16:46