Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Мақсуд Бекжон: Турклигимизни англаб етайлик…

Мақсуд Бекжон: Турклигимизни англаб етайлик…
19 Ekim 2014 - 11:47 'да юкланди ва 946 марта ўқилди.

CIMG1413Олмония ҳукумати 1915 йилда Усмонли империясида турклар ва арманлар ўртасида юз берган этник тўқнашувларда ҳалок бўлган арманларни “генодсид қурбонлари” деб тан олиш ҳақда ҳужжат қабул қилди. Бундай ҳужжат илгарироқ ҳам бир қанча Оврупо давлатлари томонидан қабул қилинган эди.

Шундай қилиб, бу ҳужжат – дунёдаги арман лоббисининг Туркияни яккалаб қўйиш, унда айбдорлик комплексини пайдо қилиш ва ниҳоят ўзларининг бу тўқнашувларда ўлган қондошлари учун Туркиядан компенсация талаб қилиш йўлида улар отган яна бир катта одим бўлди.

Хўш, Туркияда бундай ҳаракатларга қарши қандай тадбирлар олинмоқда. Ҳайриятки, Туркия ҳукумати, ниҳоят, бундай ифтироларга жавоб беришнинг вақти келганини тушуниб етди, шекилли, бу масала бўйича ҳайьат тузилиб, Усмонли архивлари очилажаги ҳақда маьлумот тарқатди. Ҳатто ҳайьат таркибига Арманистон вакилларини ҳам таклиф қилди, аммо арманлар ўз иддаоларига ўзлари ҳам ишонмаганлари учун бўлса керак, бундай таклифни рад этишди, агар аксинча бўлганида эди, бундай имкониятни ҳеч қўлдан чиқармаган бўлардилар.

Туркия ҳукумати “арман генодсиди” ифтиросига қарши ўз ҳимоясини қандай заминга қуриши лозим? Табиийки, энг аввало, Усмонли архивларида ва ўша пайтда юз берган воқеаларни холис ёзган хорижий муаллифлар келтирган фактлар устига қуриши керак. Бу муаллифларнинг аксарияти турклар арманларни эмас, аксинча, босқинчи армиялар ёрдамида арманлар туркларни генодсид қилгани ҳақида ёзишган. Иккинчидан, ҳимоя Усмонли империяси тарихини таҳлил этиш асосига қурилиши лозим: нега империя қурилганидан бери юз йиллар давомида бирон марта ҳам давлат таркибидаги бирон миллатга нисбатан нафақат генодсид, балки, миллий камситиш ҳоллари ҳам кузатилмаган; нега энди империя тугаш арафасида ва у ўнлаб давлатлардан келган босқинчиларга қарши якка ўзи кураш бошлаганида бундай “генодсид”ни амалга ошириш эҳтиёжи туғилиб қолди? Нима, Туркия учун қаршисидан келаётган саноқсиз душманлар камлик килаётгнмиди-ки, у яна мамлакат ичида, ўз орқасида душман армиясини, партизналар ҳаракатини яратсин? Бу риторик саволлар эмас, балки, ўша пайтдаги вазиятни аниқ тасвирлайдиган ва келтирилаётган факт ва ёки иддаоларни тўғри нуқтаи назардан баҳолаш учун зарур бўлган саволлардир.

Учинчидан, ҳимоя – арман миллатининг бошқа турк халқлари, ҳусусан, ўзбеклар ва озарбойжонларга қарши ўтказган генодсидлари ҳақдаги фактлар устига қурилиши лозим. Бундай фактлар арманларнинг миллий ҳусусиятларини очишга ёрдам берувчи маълумотлардир. Зотан, маҳкама практикасига кўра, жиноятчининг бир жинояти ҳақда маҳкамада сўз борар экан, унинг бошқа қилган жиноятлари – муҳокама этилаётган ушбу жиноятини очишга, уни тўғри талқин этишга ёрдам беради.

Ва ниҳоят, ушбу масала буйича Туркия, Ўзбекистон ва Озарбойжондаги миллий шуурли олимлардан иборат бир ҳайъат ташкил этилмоғи лозим-ки, бу ҳайъат арманларнинг туркларга қарши билдираёган иддаосининг ёлғонлигини фош қилиш билангина чекланиб қолмай, балки, туркларнинг арманларга қарши даьвосини очиши йўлида одим ташлаши лозим. Зотан, арманлар Туркияда, Ўзбекистонда ва Озарбойжонда генодсид ўтказар экан, уларга бир миллат – Турк миллати деб қараган, келинг, биз ҳам арманлар англаб этган нарсани – бизнинг ягона миллат – Турк миллати эканлигимизни англаб етайлик.

Мақсуд Бекжон

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

 Ушбу хабарга қолдирилган изоҳлар

( 1 Yorum )

  • Abdulla Abduqodir ;

    Qo´qon muhtoriyatini ag´darish uchun chor Rossiyasi birinchi navbatda arman dashnoqlaridan foydalangan. Rossiya tomonidan eng zamonaviy qurollar bilan qurollangan armanlar Qo´qonga kelgunicha, uo´lda 170 ta qishloqda genochid qilib, beshikdagi bolagacha qilichdan o´tkazgan!!!

    19/10/2014 22:31
Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар