Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Ҳақиқий тиббиётни излаган олим Ойдин Солиҳ оламдан ўтди

Ҳақиқий тиббиётни излаган олим Ойдин Солиҳ оламдан ўтди
09 Kasım 2014 - 23:37 'да юкланди ва 1326 марта ўқилди.
Ойдин Солиҳнинг сўнгги расми. Июн ойи 2014 йил.

Ойдин Солиҳнинг сўнгги расми. Июн ойи 2014 йил.

Таниқли биолог олим, сўнгги йилларда халқ табобати соҳасида катта изланишларолиб бораётган доктор Ойдин Солиҳ 9 ноябрь куни 71 ёшда оламдан ўтди. Туркиянинг Истанбул шаҳрида яшаётган Ойдин Солиҳ сўнгги ойларда хасталанган эди. Унинг “Ҳақиқий тиббиёт” номли китоби дунё ўзбеклари ва туркий миллатлар орасида кенг тарқалган.

1943 йилда Украинанинг Луганск областида туғилган ва узоқ йиллардан буён Истанбул шаҳрида яшаётган биолог олим Ойдин Солиҳ кўп йиллардан буён халқ табобати йўналишида изланишлар олиб бораётган эди.
Ойдин Солиҳ аввалига Украинадаги Ворошиловград тиббиёт билим юртида                                                                                                                                                                   ўқиган. 1978 йилда эса ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети, ўша кезда Тошкент давлат университетининг Биология факультетида ўқиган.​Яқинлари Ойдин Солиҳнинг халқ табобатига оид изланишлари талабалик чоғларидан бошланганини хотирлайдилар. Кейинчалик Ойдин Солиҳ Тошкентда бошлаган изланишларини Туркияда давом эттириб, у ерда юзлаб беморларни табобат йўли билан даъволашга эришган.

Муҳими, Ойдин Солиҳ қўллаган шифо услублари Ислом дини ва шариат талабаларига мослиги билан бошқа миллатдаги мусулмонлар орасида ҳам каттагина қизиқиш уйғотган.

2008 йилда Ойдин Солиҳ ўзининг узоқ йиллик тажрибаси асосида “Ҳақиқий тиббиёт (йўқотилган шифо изидан)” деб номланган китобини нашр эттиргач, унинг довруғи дунё ўзбеклари ва туркий миллатлар орасида ёйилган эди.

Оллоҳ xасталикни шифоси билан яратган

Туркияда фавқулодда катта қизиқиш билан қабул қилинган китоб тез орада дунёнинг ўзбек ва турк тилларида сўзлашувчи мусулмонлари орасида тарқалиб кетди.

​Китоб муқаддимасида шундай дейилган: “Доктор Ойдин Солиҳ касалликларнинг асл сабабларини ва уларга қарши инсонннинг чорасиз эмаслигини, Оллоҳ ҳар xасталикнинг шифосини ҳам яратганини эътироф этиб, буни далил ва исботлар билан бизга тақдим этади. Бу китоб нафақат узоқ йиллар олиб борилган изланишларнинг илмий хулосаси, балки беморларга тақдим этилган конкрет рецептлар мажмуаси ҳамдир”.

Замонавий тиббиёт хато устига қурилган

Доктор Ойдин Солиҳ замонавий дорихоналарда сотилаëтган дорилар аслию нусхасининг бирдек зарарлилиги¸ айниқса сўнгги технологиялар ëрдамида Ғарб ширкатлари ишлаб чиқарган янги дориларнинг инсон саломатлиги учун хавфлироқ эканидан огоҳлантириб келарди.

– Янги дориларнинг барчаси бирдек инсон иммун тизимини бостиради. Саратон ва ОИТС каби бедаво дардлар айнан иммун тизимининг сурункали тарзда бостирилгани оқибатидир. Дори бир жойимизни тузатса, бошқасини бузади, деган гапни айтгувчилар кўп. Аммо одамлар фармацевтика саноати чиқараëтган бирорта дори инсоннинг бирор жойини тузатмаслиги, аксинча унинг бутун системасини бузишга қаратилганини билишлари лозим, – деган эди Озодликка доктор Ойдин Солиҳ.

Ойдин Солиҳ 1993 йилда оиласи билан Ўзбекистондан Туркияга ҳижрат қилган. У Истанбулда халқ табобати йўлида изланишлар олиб борувчи ва даъволовчи клиникага асос солганди.

Ойдин Солиҳ Ўзбекистон мухолифати лидери, Ўзбекистон Халқ ҳаракати раҳбари, таниқли шоир Муҳаммад Солиҳнинг турмуш ўртоғи эди.

Манба: www.ozodlik.org

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

 Ушбу хабарга қолдирилган изоҳлар

( 14 Yorum )

  • ameera ;

    Allah Oydin opani rahmatiga olgan bolsin ba yotgan joylari Jannat bohchalaridan qilsin ameen Solihakaga ba farzandlariga Allah sabir bersin

    11/11/2014 14:52
  • Ahmad ;

    Alloh Taolo rahmatiga olsin
    Honadonlari a’zolariga, hususan Muhammad Solih janoblariga sabr qanoat bersin, hamdardmiz…

    11/11/2014 06:37
  • а.f.s.u.s. ;

    Мухаммат ака оиламиз бн сизга чукур тазиямни исхор этамиз бардам булинг. Бандалик, янгамизни жойлари жанатан булсин АМИН)))

    11/11/2014 03:36
  • Bek ;

    Alloh rahmat qilsin. Joylarini jannat boglarida qilsin.

    10/11/2014 20:29
  • USAdan ;

    Allah Oydin opani rahmatiga olsin jonilari janata bolsin biza kitoblarini uqiganimizda duoda bolamiz sabir bersin oyilalariga ba bolariga

    10/11/2014 14:20
  • ameera ;

    Assalamu alaykum Muhhamad Solih janoblari sizga ba oylangizga Allah sabir bersin Oydin opani Allah rahmatiga olsin ba janatlaridan nasib qilsin biza kitoblarini uqiganimizda haqilariga duo qilamiz.

    10/11/2014 13:51
  • Ahmat ;

    Ohirati obod bulsin

    10/11/2014 13:30
  • Ahmat ;

    ALLOH sabir bersin

    10/11/2014 13:29
  • Axmad hoji Xorazmiy ;

    Nafaqat Muxammad Solixlar oilasi, va shuningdek, Tibbiyot va Biologiya fanlari ham katta yuqotishga uchradi.
    Tugrisini aytsan kuzimdan yosh hali ham tinmayapti…
    Oydin opaning joylari jannatdfa bulsin.
    Barcha Solixlarga sabr-toqat tilayman

    10/11/2014 13:15
  • Shavkatbek ;

    Alloh Rahmatiga Olgan bolsin>>> Juda oqila dono ayol edilar ,Rahmatlik.Odamlarga umr boyi yaxshilik qilib utdilar..Shu bilan birga Solih domlaga–taqdiri turli ziddiyatli sinovlariga yorgilgan Millat shoiri,Millat fidoyisiga elkadosh dust, vafodor yor bolib utishlikni uzi katta sharaf.. OHIRATINGIZ ALLOHNING CHEKSIZ FAZLU MARHAMATIGA BURKANSIN..Marhumaning yaqinlariga Sabr bersin…

    10/11/2014 12:49
  • Ahmad ;

    Alloh rahmatiga olsin, oxiratlari obod bo’lsin
    Muhammad Solih janoblariga sabru jamiyl tilaymiz

    10/11/2014 10:05
  • Hamdard ;

    Allohim rahmatiga olgan bulsin, Uzbek millatini haqiqiy fidoyisi bulgan inson bilan turmush qurib birga qancha qiynchiliklarni bosib utdilar,ancha irodali mard ilmli taqvoli ayollardan edi, Afsus biz uzbek halqi uni bilimlaridan mahrummiz, Oula azolariga sabr toqat tilab nomozlarimiza Duo qilib qolamiz…

    Sizlardan iltimos Oydin opani yozgan kitoblaridan har kuni parcha berib borsangizlar biz ham bahramand bulardik…Katta Rahmat

    10/11/2014 06:05
  • Шуҳратжон Аҳмаджонов ;

    Буюк пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоху алайхи ва саллам “Жаннат онанинг оёқлари остидадир” деганларида авваламбор Ойдин Солиҳдек меҳрибон она, садоқатли турмуш ўртоғи, билимли ва оқила оналарни назарда тутган бўлса керак. Аллоҳ Ойдин опани раҳмат этсин, жойларини жаннатдан қилсин. Муҳаммад Солиҳ акага ва барча яқинларига Аллоҳ сабр берсин. Бандалик!

    Шуҳратжон Аҳмаджонов

    2014 йил 9 ноябр

    АҚШ, Вашингтон шаҳри

    10/11/2014 03:17
  • Abdulla Abduqodir ;

    Qadrli Muhammad Solih! Sizga va barcha oila a´zolaringizga; navqiron do´stim Maqsudbek! Siizga va barcha oila a´zolaringizga Allohdan sabr- toqat so´rayman. Oydin Solihning ohiratlari obod, jonlari jannatda bo´lsin, omin!!!

    10/11/2014 00:32
Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар