Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Фарзандларимиз Ойдин Солиҳ каби бўлсинлар, амин!

Фарзандларимиз Ойдин Солиҳ каби бўлсинлар, амин!
23 Kasım 2014 - 22:03 'да юкланди ва 1498 марта ўқилди.

(таъзиялардан баъзилари)

Аллоҳим, ўз раҳматингга олгин! Замонамизнинг намунали аёли эдилар.
Эй, Роббим, Ойдин опамиз Сен истагандек ҳаёт кечириб ўтганига биз гувоҳмиз.
Фарзандларимиз Ойдин Солиҳ каби бўлсинлар, амин!

Абдуллох Юсуф
17/11/2014 – 09:17

Муҳаммад Солиҳ ака, Аллоҳ таоло аҳли аёлингизни раҳмат қилсин!
Қабрларини жаннат боғчаларига айлантириб, охиратларини обод қилсин.
Хурсанд бўлаверинг, аёлингиз садақаи жория, яъни, юриб турувчи яхшиликда кетди. Чунки, аёлингиздан қолган асарлар мусулмон умматга мўлжалланган асарлар ҳисобланади.
Табиийки, мўъмин одам бирор фойдали асар ўқиса, у асар ўқувчини қалбини жаранглатса ёки ўқигани керакли чораларга ҳаракатлантирса, беиҳтиёр, асар муаллифини эсга олади ва муаллифни дуои хайрлар қилади.
Ҳаёт нақадар ҳикматли, чунки рақибингиз бутун бошли оиласи тириклигидаёқ оламга мосуво бўлди…
Аҳли оилангиз эса ҳаётда тақводор,тиришқоқ бўлиб ёруғ юз билан яшади, мана ўтиб кетгандан кейин ҳам одамлар орасида азиза бўлаётир…
Бу ҳам сизга берилган бахтлардан бири.
Тушкунликларни енгиб Аллоҳ таолодан тақво қилиб, истиғфорни кўп айтиб хаётни келган жойидан давом эттиринг.

Муҳожир
14/11/2014 – 18:30

Солиҳжоннинг завжаи муҳтарамаси Ойдин Солиҳ хотирасига “Дуо ўрнида” ёзган юқоридаги сатрларини ўқиш жуда оғир.
Камина бундан 2 йил муқаддам набирамнинг тузалмас касаллиги – бош мия саратони хусусида Ойдинхон билан суҳбатлашган эдим. Лекин менинг мурожаатим энди кеч эди. Шундай бўлса-да, Ойдинхон (ёшим у кишиникидан анча катта) менда илтифот ила катта бир умидворлик ҳиссини қўзғаган эди.
Дарҳақиқат, Ойдин Солиҳ расмий тиббиётни ўз қарашлари билан алғов-далғов қилолган жасур олима эди. “Ҳақиқий тиббиёт” китоби билан тириклигидаёқ ўзига ҳайкал қуриб кетди.
Шу айрилиқ кунларида зўр ирода соҳиби Муҳаммад Солиҳга яна ҳам кучли ирода ва сабр тилайман.
Марҳуманинг руҳ покига Яратганнинг раҳмати ёғилсин!

Олим ва журналист
14/11/2014

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort