Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Ойдин Солиҳ ҳақида хотиралар

Ойдин Солиҳ ҳақида хотиралар
24 Kasım 2014 - 17:38 'да юкланди ва 1436 марта ўқилди.

2Уни бир-икки маротаба телевизион дастурлардан ва китоблари орқали биламан. Таниш эмасмиз.

Даволаш усуллари ҳақида одамларга тушунтирар эканман исмини ҳар доим “Ойдин Солиҳ Хонимафанди” дея зикр қиламан. Қандайдир бир куч мени бунга мажбур қилади, бундан бошқача талафффуз қила олмайман. Фарқли бир исм қўлласам унга нисбатан одобсизлик қилгандек туюлади.

Раҳматли хонимафанди сифатига лойиқ инсон эди. Бу қадар муҳташам ва олийжанобликни атрофимда кўп изладим, аммо афсус ҳеч кимсада топа олмадим. Шундай ҳислатлар соҳиби бир хониафанди эди.

Ўзи билан дунё кўзи билан танишмаганим, саломатлигим борасида мурожаат қилиб қийматли маслаҳатларини олмаганим энг катта йўқотишларимдан биридир. ИншаОллоҳ қийматли илмини ўзи билан олиб кетмаган ва яқинларидан, дўстларидан бирига омонат қолдиргандир.

Ҳеч кўрмасдан фикрларига, услубига мени таслим таслим қилган, менда бу даража ишонч уйғотган бошқа бир тиббиёт инсони учрамади. Бундан кейин ҳам Ойдин Хонимафандидан сўнг осонликча ҳеч кимнинг фикрларига таслим бўлмайдигандекман. Ҳақиқатан ҳам ўзгача бир инсон эди.

Мен ҳатто ўзини танимасдан ҳаётимдан бир камчиликни ҳис қилмоқдаман. Оиласи, яқинлари ва дўстлари қай аҳволда эканликларини тасаввур ҳам қила олмайман.

Оллоҳ таоло қолганларга хайирли узун умрлар эҳсон этсин. Ойдин онамизни ҳам жаннатга, ёруғ дунёда ҳасратида қолган Пайғамбар Афандимизнинг суҳбатига қовуштирсин…

Ümit Düzelten

Туркия туркчасидан ўзбекчалаштирилди

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort