Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Анқарада Ойдин Солиҳ хотирланди (видео)

Анқарада Ойдин Солиҳ хотирланди (видео)
30 Kasım 2014 - 20:06 'да юкланди ва 2016 марта ўқилди.

2Бугун, 30 ноябрь куни Туркия пойтахти Анқара шаҳридаги табиий махсулотлар ишлаб чиқариш ва савдоси билан шуғулланувчи “Оддий бозор” (“Sade Pazar”) жамиятида доктор Ойдин Солиҳнинг хотирасига бағишланган маросим бўлиб ўтди.

Тадбирда Туркиядаги турли соҳа вакиллари, жумладан, академик доиралар, илм-фан, оммавий ахборот воситалари ва тижорат дунёсининг йирик вакиллари ҳамда Ойдин Солиҳнинг шогирдлари бўлган бир гуруҳ ёшлар иштирок этишди.

Тадбир мобайнида ташкил қилинган давра суҳбати мобайнида сўзга чиққанлар Ойдин Солиҳнинг анъанавий тиббиёт соҳасидаги ўрни, у қолдирган илмий мероснинг аҳамияти борасида сўз юритдилар.

4Хусусан, тадбир очилишида сўзга чиққан “Sade Pazar” жамиятининг Анқара бўлими раҳбари Севим Шентурк Ойдин Солиҳнинг ўз ҳаётий фаолияти давомида тиббиёт оламида инсонлар учун катта бир йўл очганини, шу билан бирга, қолдирган илмий мероси орқали динимиз Ислом арконларининг тиббиёт ҳамда инсон саломатлигини сақлаш борасидаги уйғунлигини ёритиб бергани ҳақида гапирди.

“Ойдин Хоним билан биз аслида динимизда мавжуд бўлган кўпгина арконларни эсга олиш имконига мушарраф бўлдик ва уларнинг саломатлик соҳасида қўлланилишига гувоҳ бўлдик. Ойдин Хоним бизга содда бир ҳаёт тарзини тавсия қилди. Биз ундан ҳам ҳаётга ҳамда касбимизга доир кўп нарсалар ўргандик”, – дея таъкидлайди у.

3

5

Бундан ташқари, Ойдин Солиҳ илмий меросининг асосини ташкил қилувчи унинг “Ҳақиқий тиббиёт” китоби ҳақида сўз юритар экан, Севим Шентурк қуйидагиларни тилга олади:

“Ойдин Хоним бизга “мендан сўнг ҳеч ким на менга на бошқасига муҳтож бўлмасин” дея шундай бир китоб қолдирдики, инсонларнинг ушбу китоб ёрдамида ўзларини даволаганликларига ва ҳатто саратон касалига йўлиққан беморларнинг ушбу китоб воситасида шифо топганликларига гувоҳ бўлдик. ИншаОллоҳ биз ҳам Ойдин Хоним қолдирган ушбу билимларни давом эттирган ҳолда унинг илмий меросини инсонларга етказишда давом этамиз”.

Шундан сўнг маросим иштирокчиларига Ойдин Солиҳнинг босиб ўтган ҳаёт йўли, ўзбек мухолифати лидери Муҳаммад Солиҳнинг турмуш ўртоғи сифатида уларнинг сургунликда кечирган йиллари ҳақида маълумот берилди.

Шу билан бирга Ойдин Солиҳнинг хотирасига бағишлаб унинг яқинлари, издошлари ва шогирдлари томонидан ёзилган мақолалар ўқиб эшиттирилди.

Маросим сўнгида доктор Ойдин Солиҳ руҳига бағишлаб Қуръон тиловат қилинди.

ЎХҲ ахборот бўлими

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

 Ушбу хабарга қолдирилган изоҳлар

( 1 Yorum )

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар