Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Тошкентда СЭС ходимлари ниқоби остидаги товламачи қизлар яна пайдо бўлди

Тошкентда СЭС ходимлари ниқоби остидаги товламачи қизлар яна пайдо бўлди
03 Aralık 2014 - 4:50 'да юкланди ва 616 марта ўқилди.

Жорий йилнинг 28 август куни Тошкентда товламачилар гуруҳининг санэпидемстанция ходимлари ниқоби остида ҳаракат қилишаётгани ҳақида “Тошкентда «оқ халатли» товламачилар гуруҳи пайдо бўлди” сарлавҳали хабарни эълон қилгандик.

Хабарда пойтахтнинг Юнусобод туманида эгнига оқ халат кийган қизлар аҳоли хонадонларига кириб ўзларини санэпидемстанция ходимлари деб таништирган ҳолда уйларни ҳашаротлардан тозалаш мақсадида дорилашлари лозимлигини айтишаётгани маълум қилинганди.

Товламачи қизлар ҳар бир хонадон ҳашаротларга қарши қандайдир суюқлик тўлдирилган иккита пакетча учун 20 минг сўмдан пул ундиришган.

2 декабрь куни маҳаллий uz24.uz нашри тарқатган хабарга кўра ўзларини санитар эпидемия станцияси ходимлари сифатида таништирувчи товламачи қизлар гуруҳи яна пайдо бўлган.

Товламачи қизлар бу сафар ҳам эски усулларини қўллаган ҳолда суваракларга қарши воситаларни сотиб олишни таклиф қилишмоқда.

«Жамоат назорати» («Общественный контроль») гуруҳига мурожаат қилганлар берган маълумотга кўра, ўзларини санитар-эпидемия станцияси ходимлари сифатида таништираётган қизларда ҳеч қандай гувоҳномага ёки ўзлари тарқатаётган воситалар учун сертификатларга эга эмаслар.

Улар таклиф қилишаётган воситаларни сотиб олишни истамаган ёки улардан ҳужжат талаб қилган хонадон эгалари эса товламачи қизлар томонидан ҳақоратли сўзлар билан сийланмоқда.

мошен

Кўп қаватли уйлардан бирига ўрнатилган кузатув камерасида товламачи қизларнинг кўриниши тасвирга олинган.

Бундан ташқари, гуруҳдаги хабар остида шарх қолдирувчиларнинг сўзларига кўра, ўзларини хусусий уй эгалари ўртоқлиги (ТЧСЖ) ходими сифатида таништирувчи товламачи йигитлар гуруҳи ҳам мавжуд. Бироқ улардан ТЧСЖ директори исми сўралганда йигитлар жуфтакни ростлашган.

Қайд этиш лозимки, ҳозирча ушбу кадрларнинг ҳаққонийлигини текшириш имкони йўқ. Айни пайтда, шарх ёзувчиларни баъзилари ушбу қизларни ўз уйлари атрофида бир неча маротаба кўришганликларини ёзишган. Бошқаларининг сўзларига кўра, бир неча кун олдин ушбу шубҳали шахслар милиция томонидан қўлга олинган.

ЎХҲ ахборот бўлими

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар