Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Конституция талабларини Бош Прокурор ҳам инкор қилса нима қилайлик?

Конституция талабларини Бош Прокурор ҳам инкор қилса нима қилайлик?
08 Aralık 2014 - 15:21 'да юкланди ва 755 марта ўқилди.

2Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 118-моддасида “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қонунларнинг аниқ ва бир хилда бажарилиши устидан назоратни Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори ва унга бўйсунувчи прокурорлар амалга оширади”, дейилган, 120-моддасида “Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ўз ваколатларини ҳар қандай давлат органлари, жамоат бирлашмалари ва мансабдор шахслардан мустақил ҳолда, фақат қонунга бўйсуниб амалга оширадилар”, дейилган.

Мен 2008-йилдан бери ҳуқуқ-тартибот органларига, хусусан прокуратурага А.Фаттахов таъсис қилган ҚАЛБАКИ “Акбар-Азизий” ва “Тошкент-12” ХКлари томонидан “Ўзпахтасаноат” ва “ТошполиграфКомбинат” ўртасида воситачилик НИҚОБИ остида 1997-2000 йиллари жиноий фаолият юритиб натижада Ўзпахтасаноатнинг жуда катта миқдордаги пулларини талон-тарож қилганлиги ва бу ишда унга президент маслаҳатчиси бўлган Тоҳиржон Иминовнинг акахонлик қилганлиги тўғрисида тинимсиз мурожаатлар қилиб келаман.

Лекин прокурорлар мамлакатдаги бундай талон-тарожликларга чек қўйиб, хизмат бурчини бажариш ўрнига Т.Иминовга жиноий иш оча олмасликларини айтиб мени бундай шикоятлар ёзмасликка ундаб, қўрқитиб, менга куч ишлатиб президент девонидан ҳайдаб, Конституция китобини отиб юбориб, бу китоб асосида иш юритмасликларини айтиб, юқорида келтирган Конституциянинг 118 ва 120-нчи моддаларини беписантларча онгли равишда, очиқ-ойдин жиноятчиларни ҳимоя қилган ҳолда бузиб туришибди. Жамиятга бундай жиноятчиларга қарши курашишни ҳоҳламайдиган прокурорлар ва прокуратуранинг қандай нафи бор?

Эл орасида мамлакат Бош прокурори Р.Х. Қодиров тўғрисида шундай гаплар юради: Р.Х. Қодиров ўзининг хусусий тадбиркорлик ишини кенг йўлга қўйган, унинг ХКлари сони анчагина, фақат ҳаммаси ҳам амма-ҳола, амаки-тоғаларининг номига расмийлаштирилган, бирортаси ҳам ўзининг номида эмас, лекин ўзини мамлакатда биринчи ўриндаги бой одам дейишади. Шамол бўлмаса дарахтнинг учи қимирламайди. Одамлар бир нарсани билмаса гапирмайди, айтганларидай эл оғзига элак тутиб бўлмайди.

Менинг бир суҳбатдошим прокурорлар тўғрисида ҳайратланарли бир воқеани айтиб берди ва кейинчалик ўзи ҳам шу усулдан фойдаланиб ишини битказиб олганини таъкидлади. У сўзини шундай бошлади: Бош прокурор Р.Х. Қодировнинг антиқа иш услуби тўғрисидаги ажабтовур, эшитиб ақлингиз лол қоладиган, унинг қанчалар икки юзламачи одамлигини, сўзи бошқаю, амалдаги иши эса бутунлай бошқа одам эканлигини, бугунги кунда кўпчилик билади, сиз эса эшитмаган экансизда, унда эшитинг деди.

Бош прокурор Р.Х. ўз манфаати йўлида ёлғон гапиришда мингта Алдаркўсаларни йўлда қолдириб, роль ўйнашда ҳалқ артистларига сaбоқ бериб, буқаломундай минг хил тусга кириб товланадиган одамдир. Бош прокурорнинг қўл остида ишлайдиган расмий мутахасисларидан ташқари, ҳуфия қароқчи хизматчилари ҳам бор. Бундай ҳуфия қароқчи хизматчилари маълумотсиз оддий одамлар бўлиб прокурорлар томонидан махсус тайёргарликдан ўтказилиб, уларнинг хизматлари қаттиқ сир тутилар экан. Бундай қароқчи хизматчилар ўзларини Бош прокуратурада ишлайман, прокурорман деб таништиришади. Моддий таъминоти эса бегуноҳларни қақшатиб олган пуллардан бўлади. Бу одамлар маҳсус тайёргарликдан ўтгач прокуратуранинг жаллодлари ва ўлпон тўпловчилари, керак бўлганида ҳақиқатни гапирган ва ёзган одамларга нисбатан ҳар-хил бўҳтон, туҳматларни уюштириб, прокуратура номидан гапириб шу одамнинг маҳалласини қўни-қўшнисини ҳам бу ишга жалб этиб сохта айибловлар билан қанчадан-қанча бегуноҳ одамларнинг қамалиб кетишларига сабабчи бўлган ва бўлишаяпди. Қароқчи хизматчиларнинг шаҳарнинг ҳар хил манзилларида уй-жойлари бўлиб улар қариндош-уруғларининг номларига расмийлаштирилиб шу уйларида биттасидан-иккинчисига кўчиб яшаб, битта уйида муқим турмас эканлар. Кўчага ҳар гал чиққанида қиёфасини ўзгартириб, ҳар-хил машиналарда юришади, таъминоти етарли ўзларига тўқ туришади. Хуфия қароқчиларнинг фарзандлари прокурорлар томонидан қўллаб-қувватланиб ОЎЮларини тугатиб прокурор лавозимида ишлаяпдилар ва ўқияпдилар деди. Демак келажакда прокуратурани ҳуфия қароқчиларнинг фарзандлари бошқаришади. Ҳалқ ўғридан қочиб қароқчига учрар эканда? Мен у кишини яна суҳбатга тортиб прокуратуранинг ишламаётганлиги тўғрисида нолиб гапирганимда суҳбатдошим шундай деди: Нега прокуратура ишламайди дейсиз, бекор гап, қаловини топсангиз қор ҳам ёнади фақатгина “мушук текинга офтобга чиқмайди” деган сўзни прокурорларга нисбатан ишлатиб “прокурор порасиз ишламайди” деб тўғрилаб бундай ишлар учун алоҳида ёлланган ҳуфия қароқчилари билан боғлансангиз, бу ишни эса қилиш қийин эмас, чунки уларнинг қиладиган иши шундан иборат бўлгани учун ўзлари оёғингиз остидан чиқиб қолишади, анашу вақтда порасини катта қилиб берсангиз бўлди, ишим битди деяверинг деди. Фақат эсингизда бўлсин бундай одамлар эркак ёки аёл ва ҳар хил ёшда бўлиши мумкин деб ўзининг шундай ҳуфия қароқчи одамлар хизматидан фойдаланиб уни йиллар давомида қийнаб келаётган муаммоли ишида ютиб чиққанини мақтаниб гапириб суҳбатдошим сўзини тугатди.

Бир балоси бўлмаса шудгорда қуйриқ на қилур деганларидай Бош прокуратура атрофидаги бундай гап сўзларнинг ҳақиқатга асосланганига фактлар жуда кўп, чунки шахсан ўзимнинг бошимдан ўтказаётган воқеалар ҳам буни тасдиқлаб турибди. Ҳалқ орасида аввалдан қолган бир ҳикматли сўз бор “ юрт мулладан бузилади” деган. Назаримда бу сўз замонавийлашиб бугунги кунда “юрт прокурорлардан бузилади” деган маъно касб этгандай гўё. Прокуратуранинг бундай ғаламис ишларининг бошида албатта Бош прокурор Р.Х. Қодиров турибди. Йўқ, мен қўл остимдагиларнинг бундай ноқонуний, Президент сиёсатига қарши, мамлакат ривожланишини орқага тортувчи, демократик тамоилларга зид ишларидан бехабар эканман, деса унда ўзининг мамлакат Бош прокурори лавозимига нолойиқ эканлигини исботлайди. Модомики ундай демас экан, унда қўл остидагиларнинг барча қилмишлари учун, ўзлари ҳуқуқ ҳимоячилари бўла туриб, қонунлардан эгрича мақсадларда фойдаланиб, менинг мурожаатларимга олти йилдан бери қонуний чора кўрмасдан, шикоятларимни ўзидан паст турувчи ваколатсиз органларга жўнатиб, атайлаб вақтни чўзиб, жиноятнинг қонундаги кўриб чиқиш муддатини ўтказиб юбориш мақсадида қилаётган бундай ҳатти-ҳаракатлари учун қонун олдида ўзларининг жавоб беришларини талаб қиламан! Мен мамлакатимиздаги бунданда катта ишларни қилётган мутахасисларга юзланиб шу юртнинг ҳақиқатни ёзиб турган бир фуқораси сифатида илтимос қиламан: Мен келтирган барча фактларни инобатга олиб А.Фаттахов таъсис қилган “Акбар-Азизий” ва “Тошкент-12” ХКларида бир вақтнинг ўзида жиноий иш очилиб қиёсий текширувлар асосида А.Фаттаховнинг Ўзпахтасаноатнинг жуда катта миқдордаги пулларини талон-тарож қилгани ва бу ишга президент маслахатчиси бўлган Т.Иминовнинг жиноий акахонлик қилганлиги тўғрисидаги ишга мавжуд қонунлар асосида холисона ёндошиб қонуний чора кўришда мутахассисларни бу ишга жалб этишни таъминлаб беришларини илтимос қиламан. Хулоса ўрнида шуни айтмоқчиман: Энг аввало прокуратура соҳасида кенг миқёсда ислоҳатлар ўтказишни таклиф қиламан, токи прокурорлар ўз бурчларини ватанига садоқат, қонунларга ҳурмат билан чин кўнгилдан адо этишсин. Бугинги кунда мамлакатда хуким сураётган ёлғон диктатураси ҳам юқорида келтирган шармандали ҳолатларнинг мевасидир. Юртимиздаги ҳеч бир фуқора мустақилликни бундай ҳолатда кўришни хохламайди. Мен ҳам мустақил Ўзбекистонимиз Президент айтганидай дунёдаги ривожланган демократик таъмоилларга асосланган мамлакатлар қаторида туришини, ҳамма мавжуд қонунларга риоя қилган ҳолда тинч-тотув яшашимизни ҳоҳлайман.

Чамангул Негманова

ЎХҲ таҳририяти почтасидан

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар