Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Путин ва Каримов Тошкентда нима ҳақида гаплашишади – тожик экспертлари

Путин ва Каримов Тошкентда нима ҳақида гаплашишади – тожик экспертлари
09 Aralık 2014 - 16:29 'да юкланди ва 612 марта ўқилди.

4Ислом Каримовнинг таклифи билан Россия Федерацияси президенти Владимир Путин Ўзбекистонга расмий сафар қилади.

Кремль матбуот хизматининг хабар беришича, россия лидерининг Тошкентга сафари 10 декабрь кунига белгиланган.

Олий даражада бўлиб ўтадиган музокаралар чоғида биринчи навбатда савдо-инвестиция ва маданий-гуманитар соҳалардаги Россия – Ўзбекистон стратегик ҳамкорлигини ривожлантиришнинг асосий масасалари муҳокама қилиниши кутилмоқда, дейилади хабарда.

Россия президенти матбуот хихматининг ёзишича музокаралар якунида бир қатор икки томонлама ҳужжатларнинг имзоланиши режалаштирилган.

Ҳозирда АҚШда истиқомад қиладиган Тожикистонлик мустақил журналист Санжар Ҳамидовнинг фикрича, Тошкентдаги музокаралар чоғида Путин ва Каримов стратегик ҳамкорлик тўғрисидаги шартнома ва Ўзбекистон президентлиги лавозими учун Каримовнинг вориси масаласини муҳокама қилишади.

“Ташқи-сиёсий нутаи назардан Путиннинг ташрифи – АҚШ ва Оврўпага Марказий Осиё устидан назоратни намойиш қилишдир. Россия лидери ўз мамлакати манфаатлари чегарасини аниқ белгилаб олмоқчи. Эҳтимол Путин ва Каримов сув масаласини ҳам муҳокама қилишар, бироқ бу борада менда шубҳа бор”, – дейди Санжар Ҳамидов.

Тожикистон Миллий Университети ўқитувчиси Сухробий Мирзоали Россия ва Ўзбекистон раҳбарларининг Тошкентдаги музокаралари мобайнида Ўзбекистоннинг Божхона Иттифоқига қўшилиши масаласи ҳам муҳокама қилинишини истисно қилмайди.

С. Мирзоалининг қайд қилишича, томонлар минтақадаги вазият, украина воқеалар ва Афғонистон масаласини ҳам муҳокама қилишади.

“Ишончим комилки, музокаралар давомида Ўзбекистоннинг Тожикистон ва Қирғизистон билан ўзаро алоқалари борасида ҳам сўз боради. Мана шу мавзу доирасида минтақада гидро иншоотлар қурилиши, жумладан Роғун ГЭСи масаласи ҳам муҳокама қилиниши мумкин. Албатта расмий баёнотда бу масалалар тилга олинмайди”, – дейди эксперт.

Мустақил сиёсатшунос Ҳикматулло Сайфуллозода Владимир Путиннинг Тошкентга сафарини АҚШ ва Оврўпа Иттифоқининг Россияга нисбатан санкциялари билан боғлайди.

“Россия президенти ўз ташқи сиёсатининг устувор йўналишларини аниқлаштириб олиши лозим деб ўйлайман. Россия, АҚШ ва Оврўпа Иттифоқи кўпгина масалаларда умумий тил топа олишмаяпти ва бундан келиб чиқиб хулоса қилиш мумкинки Россия Шарққа юзланиши лозим ҳамда минтақа давлатлари, шу жумладан ислом давлатлари билан ўз алоқаларини мустаҳкамлаши лозим”, – дея таъкидлайди Сайфуллозода.

“Ўзбекистон Марказий Осиё минтақасининг ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлган давлатларидан биридир. Менинг фикримча, Путин Каримов билан санкциялар туфайли Россиянинг бугунги ҳолатини муҳокама қилишни мақсад қилган. Учрашув чоғида Афғонистон ва Яқин Шарқдаги вазият ҳам муҳокама қилинади деб ўйлайман”, – дейди сиёсатшунос.

У Путин ва Каримов учрашувида сув-энергетика муаммолари, шу жумладан Роғун ГЭСининг қурилиши билан боғлиқ масаланинг муҳокама қилинишига шубҳа билдиради. Чунки ушбу масала бундан бир неча йиллар аввалги олий даражадаги учрашувларда муҳокама қилинган.

“Албатта, Роғун ГЭСи лойиҳасига қизиқиш йўқолгани йўқ. Бу Ўзбекистонни, айни пайтда Россияни ҳам қизиқтирадиган масаладир. Бироқ масаланинг мураккаблиги Роғунни қуриш ташаббуси билан боғлиқ, яъни лойиҳанинг айнан кимнинг молиялаштириши борасида Тожикистоннинг ташаббусига боғлиқ”, – деб ҳисоблайди эксперт.

Икки мамлакат раҳбарлари муҳокама қилиши мумкин бўлган яна бир масала – бу Оврўосиё иқтисодий иттифоқини тузиш билан боғлиқдир. Ўзбекистон ҳозирча бу иттифоққа қўшилишга ҳаракат қилаётгани йўқ.

“Россия Оврўосий иқтисодий иттифоқи таркибида Ўзбекистон каби давлатнинг бўлишидан манфаатдордир. Шунинг учун ҳам Путин ҳар эҳтимолга қарши ўз ҳамкасбини иттифоққа даъқат қилиб қўйиши мумкин”, – дея сўзига якун ясайди Сайфуллозода.

ЎХҲ ахборот бўлими

Манба: avesta.tj

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар