Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

ЎзТВда ўзбек мусулмонлари ва Ғарбга қарши янги туҳмат анонси

ЎзТВда ўзбек мусулмонлари ва Ғарбга қарши янги туҳмат анонси
11 Aralık 2014 - 9:24 'да юкланди ва 898 марта ўқилди.

2“Ўзбекистон” телеканали эфирга узатаётган анонсга кўра, бугун, 2014 йил 11 декабрь куни, соат 22.00дан бошлаб телеканалда “Хиёнат, ёхуд Ватанга қарши ишлатишнинг янги усули” хужжатли фильми намойи қилина бошлайди.

ЎзТВ анонсига кўра, ушбу фильм Ўзбекистондан ҳижрат қилиб, Ғарб мамлакатларига, хусусан, Норвегияда истиқомат қилаётган фуқароларнинг муҳожиротдаги “қора” ишларига бағишланган. “Хиёнат” фильмидан олиб кўрсатилган лавҳаларда “Норвегиядаги ҳуқуқни ҳимоя қилиш идоралари ўзбекистонлик диний экстремистларнинг сўзларига ишониб, уларга қочоқ мақомини бериб келаётгани кишини ўйлантириб қўяди”, “Ғарб мамлакатлари бундай диний мутаассибларга Ўзбекистонга қарши тарғибот олиб боришларига имконият яратиб беришмоқда” қабилидаги айбловлар янгради.

Бундан ташқари, фильмда Ўзбекистонга экстрадиция қилинган баъзи муҳожирларга “сўз берилган” бўлиб, муҳожирлар: “У ёқларда яшаганимизда биз ўзаро бесоқолбозлик билан шуғалланганмиз”, деб “чин дилдан иқрор” бўлишган. Қийноқлар ёрдамида олинганлигининг эҳтимоли катта бўлган бундай “иқрор”лар ортидан Ўзбекистондаги таниқли кишилар сўзга чиқиб, уларнинг қилмишларини қоралашган. Хусусан, актёр Эркин Комилов ўз интервьюсида: “Ота-онасининг ҳоки ётган тупроққа қарата қандай қилиб тош отиш мумкин?!” деган риторик саволни ўртага ташлаган.

Таҳминларимизга кўра, Каримов режими туҳмат нишонига айнан Норвегия мамлакатини бежизга танламаган. Маълумки, ЎХҲ раҳбари Муҳаммад Солиҳга сиёсий бошпана берганлиги сабабли Норвегия Каримов учун томоққа тиқилган қилтаноққа айланган. Шу сабабдан “Хиёнат” фильмида риторика қилган Эркин Комиловнинг айбловлари ҳам пинҳона тарзда айнан Муҳаммад Солиҳга қаратилган бўлиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, мустабид Каримов режимининг ўзбек мусулмонлари ва Ғарб давлатларига қарши навбатдаги айбловларига бағишланган “Хиёнат” фильми бугун, 2014 йил 11 декабрь куни, соат 22.00дан бошлаб “Ўзбекистон” телеканалида эфирга қўйилади.

ЎХҲ ахборот бўлими

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

 Ушбу хабарга қолдирилган изоҳлар

( 3 Yorum )

  • Sodda ;

    Ha qo’rqoq admin. Izohim qani? Qani demokratiya? So’z erkinligi qani?

    12/12/2014 20:33
  • Бир мухлис ;

    Сайлов олди ухх уз дастурини эълон килармикин деб бу сайтга киргандим. Афсус. Изох чоп этилмаса яна афсус.

    12/12/2014 12:09
  • Бек ;

    Бизда умуман свет учади у пайти эрталаб 06.00 ёниб 09.00 учади умуман телек курмаймиз айникса узбекистон каналини, двд бор нима кламиз

    12/12/2014 07:50
Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар