Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Каримов режимининг “қора” мероси

Каримов режимининг “қора” мероси
17 Aralık 2014 - 14:16 'да юкланди ва 527 марта ўқилди.

“Омонатга  хиёнат” туркумидан (5-қисм)

(Давлат иқтисодиёти ва қарзи хақида)

Қарзни ўз вақтида тўлаш- иноятдир,
Омонатга хиёнат- жиноятдир !

(давоми)

21994 йилга келиб, Ўзбекистон ичкарисидаги очиқ сиёсий рақибларини тор мор қилган И.Каримов режими мамлакат тараққиёти учун Конституция доирасидаги сиёсий рақобатларга бехуда вақт сарфламаслик даъвосини қила бошлади. Ўзбекистон хукуматининг халқаро мажбуриятлари доирасидаги сиёсий рақобатга ахоли ичида хам, хукумат ичида хам йўл қўймаслик мақсадида
маъмурий ресурслардан, Хавфсизлик Хизмати имкониятларидан хукумат назоратсиз фойдаланди.

Давлатни новиждонан бошқариб келаётган И.Каримов режими ахоли учун жабр, зулмдан иборат ўз сиёсатини узоқ йиллардан бери давом эттириб келмоқда.

Асоссиз ўзбек сўмини муомалага киритиш, шунингдек “қароқчилик” ка асосланган Давлат харид бахоларини ахолининг асосий даромад маблағлари бўлган пахта ва донга белгилаш –Ўзбекистонда товар-пул муносабатларини бутунлай издан чиқишига олиб келди. Ахоли, фермерлар, ишлаб чиқарувчилар учун махсулотларини сотиш бозори яксон бўлди. Бозор рақобатига асосланган
туб маънодаги миллий ишлаб чиқариш йўқ қилинди.

Ўз ерига, ўзбекона қадриятларга қаттиқ боғланган ахоли яшаб қолиш, одамдек яшаш учун ватанни ташлаб чиқишга мажбур бўлдилар.

1994 йилда мамлакат тараққиёти учун даъво қилинган сиёсий рақобатга вақт сарфламаслик даъвоси Республика иқтисодиётида қинғир ишларни назоратсиз амалга ошириш мақсадида қилинганлиги ҳозирги кунда аниқ кўринмоқда.

Зийрак, сабр матонатли ўзбеклар бобомиз Амир Темурга вафо қилмаган тожу тахт И.Каримовга хам вафо қилмаслигини сезиб билиб турибдилар.

Очиқ ва ҳалол рақобатни истамаган И.Каримов режими ёпиқ, яширин, шафқатсиз рақобат гирдобига тушиб қолганини эл юрт кўриб турибди.

Давлатни тарққиёт сари эмас, аксинча таназзул сари етаклаган юқоридаги сиёсат оқибатлари бугун ўз бошини кўтармоқда. И.Каримов режими ўзининг адолатсиз сиёсати оқибатларини очиқ тан олиб, халқдан кечирим сўраб, қилган хато ва камчиликларини ўз вақтида тўғрилаш ўрнига уларни кейинги хуқуматга “қора” мерос сифатида қолдириш йўлидан бормоқда.

И. Каримов режимининг “қора” мероси:

1. Ўзбекистон ижроия хукуматини , қонунчилик хокимияти кўмагида, Республика Марказий Банкининг олтин валюта захиралари билан таъминланмаган 60- 80 триллион сўм миқдоридаги қоғоз пулларни муомалага киритиши оқибатлари.

2. Узоқни ва адолатни кўзламаган нафақа тизимининг барбод бўлиши оқибатлари.

3. Мустақил ва одил суд тизимининг шаклланмаганлиги оқибатларидир.

И.Каримовнинг кўз ўнгида қинғир ишларга мойил хокимиятпараст, нопок амалдорлар ватанимиз иқтисодиёти остига дахшатли “Атом” бомбасини ўрнатишга муваффақ бўлдилар. Бу “Атом” бомбасини зарасизлантирмасдан туриб, Ўзбекистон на Ғарбга- халқаро валюта жамғармаси, Жахон савдо ташкилоти билан музокараларга бора олади, на Россия, Қозоғистон, Туркманистон, Қирғизистон ва Тожикистон билан тенг хуқуқли икки томонлама очиқ алоқаларни ўрната олади, на коррупцияни жиловлай олади.

И.Каримов режимига ва Ватанга садоқат билан хизмат қилган ва қилаётган миллионлаб куч ишлатар тизимларининг хизматчилари ва яхшими, ёмонми хокимият амалдорларини кексалик нафақа пулларини Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси томонидан тўлаш мажбурияти оқибатлари тахликаси жуда хавфлидир.

Ишга яроқли аҳолининг тенг ярми мавжуд пенсия жамғармаси доирасидан четда қолиб кетаётганлиги ва уларга кексалик нафақа пулини тўлаш муаммоси кейинги хукуматга “бош оғриғи” сифатида қолдирилмоқда.

Судларнинг мустақил эмаслиги, Ўзбекистон давлати номидан чиқарилаётган айрим суд қарорларини Конституция рухи ва мазмунига, хукуматнинг халқаро мажбуриятларига мос келмаётганлиги муаммоси оқибатлари кейинги хукумат ечимига йўлланмоқда.

“Аҳмоқ одамлар ёнида товламачилар ва қаллоблар доимо топилади”. “Аҳмоқ хукумат ёнида эса товламачилар, қаллоблар ғужғон ўйнаб, шайтонлар рақсга тушиб, болалаб кетадилар” дейдилар мутафаккирлар.

Қоғоз пулларни қонун чиқарувчилар кўмаги билан муомалага киритиб, “Чўнтак кесиб” ўғрилик қилиш илмининг ватани АҚШ хисобланади. 1890 йилда бу турдаги ўғрилик АҚШ халқи бошига не мусибатларни солмади.

1920 йил бундай қонунлаштирилган ўғрилик оқибатлари 1 жахон урушида мағлуб бўлган Германия ахолиси бўйнига тушди. Урушда кўрган талофатларини фойдаси билан немис халқидан ундириб олиш илинжида бўлган америкалик ўғрилик ижодкорлари немис хуқуматини қонунлаштирилган ўғрилик қилишга ундадилар.

Дунё мутафаккирларининг таъкидлашича жуда катта ўғриликлар АҚШда буюк депрессияни, Германияда эса фашизмни дунёга келишини таъминлаб берди. Ўзбекистонда нима бўлишини вақт кўрсатади.

Наҳотки Ўзбекистондаги чўнтак кесиш амалиётида АҚШ чўнтак кесарларининг тажрибаси ва шарпаси бор ? Юқорида таъкидлаганимиздек ватани АҚШ бўлган қонунлаштирилган ўғрилик билан сариқ иблис – олтин васвасасига тушган йирик банкирлар ва уларнинг рахнамолари шуғулланишган. Уларнинг мақсадлари не бўлса хам олтинни хеч кимга бермаслик бўлган ва бу йўлда хийла ишлатганлар.

“Ўзбекистон олтинига кимлар кўз тикмоқда?” деган савол туғилади.

Мустақиллик йилларида қазиб чиқарилган 1400 тоннадан ортиқ олтин қаерда? Наҳотки нопок амалдорлар Ўзбекистон олтинини 1992 йилги давлат қарзлари (облигациялар) каби “туя” қилиб юбордилар ?

5.12.14 куни Президент И.Каримов Конституция байрами кунида қилган маърузасида “Ўзбекистон хукуматининг ички қарзлари умуман йўқ” деб таъкидлади. Бизнинг фикримизча, И.Каримов маърузасини тайёрлаган амалдорлар Президентни мавжуд реал воқеликдан чалғитиш мақсадида унга шундай ахборот берганлар.

Марказий Банк балансида бўлган пул фабрикасидан янги чиқарилаётган пуллар Марказий Банкнинг кредит хисобидан чиқарилади ва уни қарзга олаётган субъектларнинг кредит хисобига ёзилади. Оддий бухгалтерия амалиёти кредиторлик ва дебиторлик қарзлари вужудга келади. Молия вазирлиги, республика хукумати амалдорлари бошчилигида, розилигида ва иштирокида Марказий Банкдан олинган барча қарзлар Ўзбекистон хукуматининг ички қарзи ҳисобланади. Бизнинг ҳисобимиз бўйича ҳозирги хукуматнинг ички қарзи 60- 80 триллон сўмни ташкил этади.

Зийрак, сабр матонатли ўзбеклар “Кимки бировга, эл юртга жабр, зулм, ёмонлик қилса, билсинким, у ўзига жабр, зулм, ёмонлик қилибди” дейдилар.

Ҳикматли ривоятларда “Кимки не қилса, у ўзига қиладур” дейилган.

(давоми бор)

Мустақил иқтисодчи: /Ж.Шосалимов/
Ҳуқуқ химоячиси: /Ш.Рустамов/

14.12.14 й.

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар