Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Сиёсатчи ва шоир Муҳаммад Солиҳнинг 65 йиллигига

Сиёсатчи ва шоир Муҳаммад Солиҳнинг 65 йиллигига
18 Aralık 2014 - 14:54 'да юкланди ва 1402 марта ўқилди.

Muhammad_Salih_fotomajmua20 декабрь куни Ўзбекистон Халқ Ҳаракати лидери, сиёсатчи ва шоир Муҳаммад Солиҳ 65 ёшни қаршилайди. Шу муносабат билан Ўзбекистон Халқ Ҳаракати интернет саҳифаси таҳририяти томонидан Муҳаммад Солиҳ ҳаётининг турли даврларини акс эттирувчи расмлардан иборат “Муҳаммад Солиҳ ҳаётидан сониялар” номли фото-мажмуа тайёрланди.

Мажмуа бир нечта бўлимларга ажратилган ҳолда Муҳаммад Солиҳнинг ёшлик йилларидан тортиб, шеърият дунёсига кириб келиши, сиёсий фаолияти, мамлакат мустақиллигини қўлга киритишдаги роли, ҳукумат томонидан қилинган таъзийқлар ва муҳожирот каби бир нечта бўлимларда жой олган расмлардан иборат.

Бундан ташқари, мажмуага Муҳаммад Солиҳнинг турк дунёсидаги ўрни, турк дунёсининг кўзга кўринган вакиллари томонидан Муҳаммад Солиҳ шахсига билдирилган фикрлардан иборат махсус бўлим ҳам киритилган.

Мажмуани тайёрлашда биринчи навбатда Муҳаммад Солиҳ ҳақида турли оммавий ахборот воситаларида ва интернет нашрларда чоп қилинган расмлар, бу инсонни яқиндан танийдиган ва билган сафдошлари томонидан тақдим қилинган унинг шахсий архивига тегишли расмлардан фойдаланилган.

Шу фурсатдан фойдаланиб, мажмуани тайёрлашда ўз ҳиссасини қўшган барча инсонларга ўз миннаддорчилигимизни билдирган ҳолда, бу матонатли инсонни табаррук 65 ёшга тўлаётганлиги муносабати билан яна бир бор қутлаймиз ва Аллоҳдан сиҳат саломатлик, узоқ умр тилаб қоламиз.

Фото-мажмуани ушбу линк орқали юклаб олишингиз мумкин:

“Муҳаммад Солиҳ ҳаётидан сониялар”

ЎХҲ таҳририяти

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort