Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Ойдин Солиҳ: “Ҳаётимизда майда нарсанинг ўзи йўқ, ҳаммаси жиддийдир” (видео)

Ойдин Солиҳ: “Ҳаётимизда майда нарсанинг ўзи йўқ, ҳаммаси жиддийдир” (видео)
24 Aralık 2014 - 14:31 'да юкланди ва 1167 марта ўқилди.

Ҳакима Ойдин Солиҳ хонимнинг 2012 йил октябрь ойида ВВС радиосига берган интервьюсининг тўлиқ шакли

1– Баъзи даволаш усуллари, жумладан купа терапеяси ҳам даволаш усули сифатида исломдан олдин пайдо бўлган. Нима сабабдан сиз буни айнан ислом билан боғлайсиз?

– Пайғамбаримиз Муҳаммад с.а.в.дeйдилар: “Барча билимлар ваҳийларда – Лавҳи-Махфуз да мужассамдир, Лавҳи-Махфуз, яъни илм Пайғамбарга юборилган китобда жамланган, Китобда жой олган ва Пайғамбаримизга юборилган барча билгилар Қуръонда мужассамдир, Қуръондаги бутун билгилар – “Фотиҳа” сурасида мужассамдир, Фотиҳа сурасидаги барча билгилар – “Бисмиллаҳир Раҳмонир Роҳийм”да мужассамдир, “Бисмиллаҳир Раҳмонир Роҳийм”даги барча билгилар эса унинг биринчи ҳарфи бўлган “ﺏ‎‎” да мужассамдир, “ﺏ‎‎” ҳарфида жой олган барча билимлар эса “ﺏ‎‎” ҳарфи остига қўйиладиган нуқтада жамланган”.

Агар сиз дунёнинг голографик парадигмасига эътибор қилган бўлсангиз, квантум физикаси ҳам айнан шу ҳақида гапиради. Дунё – баҳайбат бир голограмма. Бир предметни олиб – нима бўлишининг аҳамияти йўқ – бу коинотми, ер куррасими ёки, масалан, стул ёки бошқа жонли нарсами, масалан, атир гул ёки дарахт бўлиши мумкин: унинг голографик портретини иккита тенг бўлакка ажратсак, бу бўлакларнинг ҳар бир қисмида ўша нарса тўла акс этади.

Масалан, атир гулнинг голографик портретини  иккига ажратсак, унинг ҳар бир қисмида атир гул тўла акс этади. Агар уни тўртта бўлакка ёки чексиз бўлакларга ажратсак, бу бўлакларнинг ҳаммасида айни маълумот, айини расм мужассам бўлаверади. Уларнинг энг кичик заррасида ҳам ўша маълумотни кўришимиз мумкин.

Инсон танаси ҳам ушбу тамалда тузилган. Инсон организми ҳам голографик тизимдир. Организмнинг ҳар бир қисмида у ҳар бир ҳужайрасида инсон ҳақда бутун маълумотлар мужассамдир.
Коинотнинг тузилиши ҳақидаги барча маълумотлар Қуръонда берилган.

Хадислар коинотнинг голографик тузилишини аниқ кўрсатиб беради. Коинотнинг голографик тузилишини ифодаловчи оятлар ҳам бор. Масалан, “Ҳадид” сурасининг 20-оятида Аллоҳ айтадики, бу дунё ҳаёти фақат (бир нафаслик) ўйин-кулгидир холос. Ҳаётий дунё фақат алдагувчи матоҳдир. Ҳақиқий ҳаёт эса ўлгандан сўнг бошланади. Кўплаб оятларда ва кўплаб сураларда Аллоҳ айни маънони такрорлайди, одамни тушунишга ва англашга чақиради. Бу дунё фақат (бир нафаслик) ўйин-кулги ва саробдир.

Мухаммад с.а.в. “Инсонлар ўлганида уйғонурлар”, дейди. Демак, ушбу дунё бир тушдир. Буни англаш имконсиздир. Буни тасаввур қилиш қийин. Чунки одамлар “биз миямиз билан фикрлаймиз, миямизда фикр шакллантирамиз”,ўйлашади  (Бу ерда “яратамиз” сўзини қўллашни истамайман, чунки Исломда фақатгина Аллоҳ яратишга қодир).

Аммо бундай бўлиши мумкин эмас, чунки мия ҳам бир “қабул қилувчи” голографик органдир.Мия – муайян фикрни,билгини, ахборотни қабул қиладиган “приёмник”дир.

Мухаммад с.а.в., “Кимдир юраги билан, кимдир мияси билан фариштадан ёки шайтондан ахборот қабул қилади”,дейди. Тамом, бошқа нарса йўқ. Агар юрак тоза бўлса, ахборот фариштадан келади, агар юрак соғлом эмас, кирли бўлса ахборот шайтондан келади. Агар киши олим бўлса, ахборот мияга келади. Қаранг, ахборот келиши мумкин бўлган иккита макон бор – юрак ва мия. Агар ахборот мияга келадиган бўса у юрак орқали ўтиши лозим. Ўшандагина ушбу ахборот ҳақиқий ахборот ҳисобланади. Агар у юракка келса, мияга ўтиши керак бўлади. Ўшандагина у ақл билан англанади ва бу илм ҳисобланади. Ахборотнинг миядан юракка ва юракдан мияга ўтиши учун мустаҳкам кўприк бўлиши керак. Ушбу кўприк – қалқонсимон без, санчқисимон ва қалқонсимон без олди безлардир.

Бугун эътибор қилинг, мутлақ кўпчиликда қалқонсимон без билан боғлиқ муаммо бор.

Қалқонсимон без дарҳол санчқисимон без ва қалқонсимон без олди безлари билан олиб ташланади. Буни қандай тушуниш мумкин? Буни тушиниш мумкин эмас.

Мен ўйлайманки кимдир буни билади ва ўша “кўприк”нинг инсонларда йўқолиши учун, миядаги ахборотнинг юракка етиб келмаслиги учун атайлаб қилинади.

Ахборот инсоннинг фақат миясига келиб, юракка ўтмаса, бу инсонни золимга айлантиради. Агар ахборот инсоннинг юрагига келиб, мияга ўтмаса, бу ҳол инсонни телбага айлантиради. Жазавага тушиб, бақир-чақир қиладиганлар шу тоифадандир.

Мен буларнинг барчасини Ислом дини воситасида билган эканман, нега мен инсонлар тадовийси учун Исломдан бошқа бирор манба ахтарайин?

Биз ҳожамотдан шунчаки фойдаланмаймиз. Китобимда ҳожамот ҳақида хадислар бўйича маълумот берилган. Хадисларда ҳожамот ҳақида кўп нарса бор. Мухаммад с.а.в. ҳожамот ҳақидаги илк хабарни Жаброил алайҳиссаломдан олган. У (Муҳаммад с.а.в.) шундай тавсия олади: “Ўз умматинга ҳожамот қилишларини амр қил”. Мен ҳожамот ҳақидаги ушбу хадисларни ўқиганимдан сўнг ҳожамотнинг қандай аҳамиятга эга эканлигини англаб етдим. Кейин биз ҳожамот қилишни бошлаганимиздан сўнг, албатта биз Ибн Синодан ва ҳожамотни амалга оширган бошқа кўплаб қадимги ҳакимлардан маълумотлар тўплаганмиз, ўшанда биз ҳожамотнинг қандай мўжиза эканлигини кўрганимиздан кейин англаб етдикки, ҳожамотни кўрмаган шифокор ҳеч нарсани тушуна олмайди. Чунки ҳожамот билан жуда кўп ахлат чиқиб кетади.

Олмонияда бир беморга ҳожамот қилганимизда, унинг баданидан оқёғ тугунлари чиқди. Ундан қандай ёғ истеъмол қилганини сўрадик, у “маргарин” деб жавоб берди, емакларида фақат маргарин ёғи ишлатишар экан.

Ундан амалиёт билан олиб ташлаш мумкин бўлмаган ёғ тугунлари чиқариб ташланди.

Онадўлидан “саратон” ташҳиси билан бир бемор келганди. (Саратоннинг қайси тури эканлигини ҳозир эслай олмайман). Мия саратони эди. Унинг аҳволи жуда ёмон эди. У иккита ўғли ёрдамидагина ҳаракатлана оларди.

Улар отасини деярли кўтариб келишди. Юзи кулранг эди. У ўз ҳолатини таъриф қиладиган аҳволда эмасди. Унинг тили қимирламасди, ҳаракатлари секин ва жонсзи эди.
Мен уни дарҳол ҳожамотга жўнатдим. Унга ҳожамот қилишди. Бемор қайта-қайта “яна ҳожамот қилинг” дея илтижо қиларди. Баданидан қоп-қора тугунлар чиқди, ҳиди  ёмон эди. Ҳожамот амалга оширилган хона ва бутун йўлак кимёвий моддалар ҳидига тўлди. Бу одам ҳожамотдан сўнг ўрнидан турди ва ўғиллари билан уйига кетди. У кейин бир неча марта миннаддорчилик айтиш учун келди. Бу фақатгина ҳожамот эди ҳали. Кейин бу одам даволанишнинг барча босқичларидан ўтди.

Яна бир воқеа: Бир одам қўнғироқ қилди ва хотинига ёрдам қилишимни илтимос қилди. У хотинининг тиззаси устига йиқилиб тушганини айтди. Хотини юра олмас экан, тиззалари очилиб-букилмас экан. Биз унга ҳожамот устасини жўнатдик. Ҳожамотни амалга оширган аёлнинг айтишича, беморнинг баданига қон сўрувчи банкаларни жойлаганида, банка ичи газга тўлиб, банкалар портлаган ва бир неча метрга учиб кетган. Яна қўйганида яна учиб кетган. Бу ҳолат етти маротаба такрорланган. Шундан сўнгина аёл оёққа турган ва юриб кетган. Ҳожамот мана шундай мўжизадир.

– Сизнинг назарингизда замонавий тиббиётнинг асосий муаммоси нимадан иборат?

Замонавий тиббиётнинг асосий муаммоси у ёлғон асос устига қурилган. Касалликлар ҳақида ҳеч қандай тушунча йўқ.  Исломда касаллик ҳақида нима дейилади?  Касаллик овқат ҳазм қилишнинг бузилишида юзага келади. Овқат ҳазм қилишнинг бузилиши туфайли жуда кўплаб метаболик қолдиқлар пайдо бўлади. Ушбу метаболик қолдиқлар томирларга тиқилиб, тўқималарда қолади. Улар органда тўплана-тўплаа касаллик юзага келади. Агар ушбу қолдиқлар юмшоқ тўқималарда тўпланадиган бўлса, бу юмшоқ тўқималарнинг ревматизмига олиб келади. Агар улар тўқималарда тўпланиб қоладиган бўлса, тўқималар ревматизмга мубтало бўлади.Агар улар буйракда тўпланадиган бўлса, албатта буйракда, жигарда тўпланса жигар касалликларининг келиб чиқишига сабаб бўлади.

Бир куни олдимга онкологик касаллик ташҳиси қўйилган бир бемор келди. У менга касалхонадан қочиб келганини айтди. У ҳар олти ойда бир касалхонада ётиб даволанишини, бироқ аҳволида ҳеч қандай яхшиланишни сезмаганини айтди. “Бу гал доктор менга “раксад” усулини қўллаш кераклигини айтди”, деди.

Бу қандай дори эканлигини сўраганида, бутунлай оғриқни қолдирувчи дори эканлигини, ва касалхонадан чиқиб кетишини айтган. Бироқ бу дорининг зарарли таъсирлари ҳам бўлиб, улардан бири сил касаллигига чалиниш мумкин экан. Бемор “Доктор, сил бўлиб қолсам нима бўлади?”. “Сил бўлсанг, сил учун алоҳида  даволанасан”, деб жавоб беради шифокор.

Унинг берган жавобига қаранг! Бу ғирт бемаъниликку!

Ёки амалиётни оладиган бўлсак, масалан, ўт пуфакни олиб ташлаш амалиёти.

Биз жуда машҳур бир хирург билан учрашганимизда мен ундан “Олиб ташланган ўт пуфагини нима қиласиз, деб сўрадим, у “ҳеч нарса қилмайман, ахлатга ташлаб юбораман”, деб жавоб берди.

Мен унга “сизга ўт пуфакни тозалашни ўргатай”, десам, доктор: “Йўқ, йўқ, кераги йўқ, уни тозаласангиз ,  мен кандай пул топаман? деди.
Мен кўрдимки, ўша беморнинг буйрагида диоксин бор. Диоксин, жуда заҳарли модда, у Ўзбекистонда дефолиант сифатида ишлатилади. Албатта агар буйракда диоксин бўладиган бўлса, бу буйрак етишмаслигига олиб келади. Буйрак етишмаслигида одам кучли терлайди. Мен бемордан “илгари ҳам кучли терлаганмисиз”, деб сўрадим. У “ Шундай кучли терлардимки, кечалари чойшабимни икки марта алмаштирардилар ”, деди.

Мен унга кейин “нима бўлди?” деб сўрадим. “Кейин шифокор менга қандайдир дори берди ва терлаш тўхтади”, деб жавоб берди у.
Мен унга “ундан кейинчи, сизда  терлаш бўлдими”, деб савол бердим. У  “йук, аммо менда псариоз(садаф)касаллиги пайдо булди” деб жавоб берди.
Гап шундаки, агар буйрак заиф бўлса метаболик қолдиқлар тер билан чиқариб ташланади. Агар терлаш тўхтаса, иммун тизими бошқа йўл излайди. У  қолдикларни тери орқали чиқара бошлаган. Бу чиқиш йўли ҳам ёпилганидан сўнг метаболик қолдиқлар тўқималарга синга бошлаган.Бу эса псариоз(садаф)касалига олиб келган

– Ислом тиббиётига скептик қаровчиларнинг фикрича, ушбу йўналиш йигирма биринчи аср тараққиётидан узилиб, ўрта аср даражасида қолиб кетган. Бу борада нима дейсиз?

– Мен квантум физикада, айтилган нарсани айтаман. Улар тан олишича, 21 асрга қадар қандай ютуқларга эришилган бўлса,,бугун уларнинг барчаси рад қилинмоқда. Эйнштейн қонуни дейсизми, барча қонунлар рад қилинмоқда. Механик физиканинг барча қонунлари бугун  мағлубиятга учради. Улар мавжуд эмас. Чунки улар фақат моддий оламдагина мавжуд. Моддий олам нима? Тасаввур қилинг,  сиз кўрмайсиз, туғилганда кўзи ожиз туғилгансиз. У ҳолда оламнинг чорак қисмининг нима эканлигини билмайсиз.

Сиз оламни фақат эшитиш, ҳид билиш, таъм билиш ва қўл билан тегиш орқалигина ҳис қиласиз.

Энди тасаввур қилинг, кўзи ожиз ва карсиз. У ҳолда сизда нима қолади? Фақат таъм билиш, ҳид билиш ва қўл билан тегиш.

Тасаввур қилинг, сизда таъм билиш, ҳид билиш ва қўл билан тегиб ҳис қилиш ҳам йўқ бўлса, у ҳолда сиз ҳеч нарсани, ҳеч нарсанни кўрмайсиз, атрофдаги товушни эшитмайсиз,нарсаларнинг қаерда тургани  аниқлай олмайсиз, ўзингизнинг қаерда турганингизни, маконни ҳам билмайсиз. Сизда тегиб, ҳис қилиш қобилият ҳам йўқлиги учун атрофингиздаги предметларга тега олмайсиз.

Демак, сиз учун макон, предметлар ва вақт деган нарсанинг ўзи йўқ. Чунки сиз .кундуз ва кечани ҳис қилмайсиз. Тасаввур қилинг, сизда ҳид билиш қобилияти йўқ. У ҳолда бурун билан ҳам ҳеч нарсани аниқлай олмайсиз. Агар сизда таъм билиш ҳисси ҳам бўлмаса, демак оғиз ҳам йўқ, демак, одамнинг ўзи ҳам йўқ.

Қуръонда Аллоҳ шундай мархамат қилади: (У буни  кўп такрорлайди), “Мен сизга эшитиш, кўриш ва ҳис қилишни ато қилган Зотман”. Ҳақиқий илм мавжуд бўлган ягона манба – бу Қуръондир.Буни фақат жуда жоҳил кишилар рад қилишлари мумкин.

– Нима деб ўйлайсиз, Ислом тиббиёти сизнингча даволаш усулими ёки ҳаёт тарзими?

– Бу ҳаёт тарзидир. Чунки даволаш бошланади ва тугайди. Ҳаёт тарзи эса вафот этгунга қадар давом этади. Кейин у оддий даволаш эмас, мен сизга айтганимдек, инсон – бу унинг эшитиши, кўриши ва ҳис қилишидир. Тартиби ҳам шундай: эшитиш, кўриш ва ҳис қилиш.

Қуръонни ва Исломни биладиганлар буни тушунишади, нима учун аввал эшитиш келаётганини эканлигини билишади. Бугунги кунда кибернетик тиббиётнинг бир йўналиши мана шу тартиб асосига қурилган. Бу жиддий масала.

Бу руҳий рағбатлантириш (генуальное стимулирование) деб аталади. Сиз унинг нима эканлигини интернетдан топишингиз мумкин. Бу ер юзида янги шахсиятни тарбиялашга қаратилган хавфли оқимдир. Мисол сифатида кибернетик тиббиётнинг ушбу услуби билан тарбия олган кўпгина саҳна юлдузларини, экран юлдузлари, спортчилар орасидан кўплаб юлдузларни келтириш мумкин. Улар нима сабабдан биринчи навбатда эшитиш туришини билишади. Чунки овоз тўлқинлари орқали миянинг электромагнит майдонини ўзгартириш мумкин. Мия турли даражадаги одамларда турли даражадаги тўлқинларда ишлайди. Булар альфа, бета, тета ва дельта. Бу жуда қизиқарли. Миянинг қайси тўлқинда ишлаши инсоннинг шахсиятига, унинг билим савиясига, қайси даражада фикрлашига ва қайси даражада олган ахбороти бўйича тушунча шакллантира олишига боғлиқ.

Тета частотасида инсон ўзининг бутун ўтмишини кўра олиши мумкин.

Яни унинг аждоди Одам алайҳиссалом яратилгандан сўнгра, кўзини очибоқ аксиргани ва “алҳамдулиллоҳ” деган онига қадар ўзини хотирлаши мумкин. Шунингдек, у ўз ДНК сини, генларнинг жойлашувини ўзгартириши мумкин, ДНК ларнинг архивда жойлашган қисмини очиши мумкин.

Бугунги кунда бутун дунёда, асосан ислом давлатларида, хусусан Туркияда “Тета шифоси”, яъни Тета даволаши жуда оммалашган.

Бунда махсус ишлаб чиқилган шовқинлар билан миядаги тета электромагнит майдони очилади ва инсон унинг ичига киради. Бу таъқиқланган даволаш усулидир.

Тасаввур қилинг, гиёҳванд моддалар қўлланадиган гиёҳвандлар ҳам ушбу майдонга, альфа майдонига тушиб қолишади. Нима учун улар гиёхванд моддалардан воз кеча олишмайди? Чунки улар наркотик олишганида бир нави жаннатсимон шароитда яшайдилар. Улар электромагнит частотаси орқали жаннат шароитига тушиб қолишади.

Шунинг учун ҳам наркотикдан воз кеча олишмайди. Бу таъқиқланган киришдир. Бу xудди жаннатга ўғринча киришга ўхшайди.

Бу таъқиқланган йўл ва албатта улар жуда қаттиқ жазоланадилар. Бу кимсалар шахсият сифатида йўқ бўлишади. Мен бу услуб билан шуғулланадиганларни биламан, бу услуб ҳақида гапиришни истамайман.

Бу услуб билан шуғулланадиганларнинг ақли жойида эмас. Бизнинг даволаш услубларимиз, оддий ва текин.

Ҳожамот жуда оддий жараён.фақат механик усулда токсинлар, бутун метаболик қолдиқлар чиқариб ташланади ва шу заҳоти одамнинг кўриши, англаши ва эшитиши ўзгаради. Таъм билиш қобилияти такомиллашади. Қўл билан тегиб ҳис қилиш ва ҳид билиш қобилияти ўткирлашади. Инсон ҳожамот қилмаган инсонлар сезмаган нарсаларнинг ҳам ҳидини сеза бошлайдилар. Агар очлик қилинса бу  жараён янада тезлашади.

Уч кун очлик қилган одам замонавий атирларнинг ҳидига чидай олмайди. Чунки у ўша заҳоти уларнинг нақадар жирканч эканлигини ҳис қила бошлайди. Агар замонавий атирларнинг таркибида нима борлиги текширилса, уларнинг нима сабабдан бу ҳидлардан хазар қилишларини тушунса бўлади.

Одам уч кунлик очлик қилганидан сўнг ҳожамотга келганда овқатнинг мазасини ҳис қила бошлайди. У қўшимча моддалар қўшилган овқат ея олмайди. Чунки бу жирканчдир. Бу ўз-ўзидан содир бўлади. Oғзига олса ҳам юта олмайди. Ҳаммаси ўзгаради ва бу ўзгаришлар билан инсон маънавий жиҳатдан юксалади. Чунки у қўшимча моддали овқатни ея олмас экан, у харомни ея олмайдиган бўлади.

Ҳаром – таъқиқланган нарсалардир, Tаъқиқланган нарсалар нима? Tаъқиқланган нарсалар соғлиғимизга зарар етказувчи нарсалардир.

Улар бизнинг Аллоҳга  якинлашадиган йўлни топишимизга тўсиқ бўлади. Биз соғлигимиз тиклансагина коинотдан келаётган чексиз ахборотлар ичидан фаришталардан келадиган билгини олиб, зид тарафдан келганини олмасликка қодир бўламиз.

Эътиқодли инсоннинг соғлигига нисбатан лоқайд булишга ҳаққи йўқ.

Ҳатто хатха-йога билан шуғулланишга ҳам ҳаққи йўқ, чунки бу буддизмга олиб келади.

Албатта, хатха-йоганинг алоҳида машқларини соғлик ниятида бажариш мумкин, аммо бир бутун система сифатида эмас.

Чунки ҳар қандай системада теран маънога эга бўлган рамзлар бор. Мисол учун, биттасининг кўйлагида рамз бор, аммо оадам бунга эътибор қилмайди, лекин коинот бунга эътибор қилади.

Бу киши ўша рамз орқали бутун коинотга ўзининг кимлигини, кимга тегишли эканлигини эълон қилади. У автоматик равишда ушбу рамзнинг соҳибларига қўшилади.
Ҳаётимизда майда нарсанинг ўзи йўқ, ҳаммаси жиддийдир.

ЎХҲ ахборот бўлими

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар