Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Рублнинг қадрсизланиши Ўзбекистондаги текстил корхоналари фаолиятини деярли тўхтатиб қўйди

Рублнинг қадрсизланиши Ўзбекистондаги текстил корхоналари фаолиятини деярли тўхтатиб қўйди
24 Aralık 2014 - 8:50 'да юкланди ва 693 марта ўқилди.

Рублнинг кескин қадрсизланиб кетиши асосан Россия корхоналари буюртмалари эвазига фаолият юритаётган ўзбек текстил корхоналари ишини деярли тўхтатиб қўйди. Россия енгил саноатчилари ўзбек ҳамкасбларига буюртма беришни тўхтатгандан кейин Ўзбекистондаги кўплаб корхона ва фабрикалар ишсиз қолиб кетишган.

Соҳа мутахассиларидан бирининг сўзларига кўра, Ўзбекистон енгил саноати корхоналарининг деярли 70-80 фоизи Россиядан келаётган буюртмаларни, масалан, ип йигириш, газлама тўқиш, газламани бўяш каби ишларни бажариш эвазига фаолият юритиб, фойда кўришаётган эди.

Россияда молиявий бўҳронлар бошлангандан кейин у ёқдан корхоналаримизга келаётган буюртмалар тақа-тақ тўхтади. Бунинг натижасида ўзбек тўқимачи корхоналарининг деярли 70-80 фоизи ишсиз қолиб кетди. Ишчилар маошсиз таътилга юборилмоқда”, – дейди “Ўзбекенгилсаноат” уюшмаси мутахассисларидан бири.

Унинг айтишича, Россиядаги ҳозирги молиявий қийинчиликларнинг барҳам топишидан ўзбекистонлик аксарият текстил корхоналари ҳам манфаатдор. “Президент Каримов ва унинг ҳукумати ўзбекистонлик тадбиркорлар ўз маҳсулотларини асосан МДҲ мамлакатлари, хусусан, Россия ва Қозоғистонга экспорт қилаётганини, республика иқтисодиёти дунёнинг бошқа давлатларига деярли ҳеч нарса таклиф қила олмаётганини яхши билишади. Улар республика валюта ҳазинаси асосан Россия ва Қозоғистонда меҳнат қилаётган ўзбек мардикорлари жўнатган пуллар эвазига шаклланаётганини ҳам билишади. Лекин шунга қарамасдан, Каримов ва унинг тарғибот машинаси “Ўзбекистон дунёга юз тутмоқда!” – дея жар солишдан тўхтамаяпти. Бу ҳам етмагандек, аҳмоқ Каримов Россиядек фойдали иқтисодий ҳамкор билан алоқаларни совутишга ва узишга уринмоқда. Менимча, иқтисодиёт фанлари номзоди Ислом Каримов ривожланган иқтисодиётни қандай қилиб чўктириш ҳақида диссертация ёқлаган бўлса керак”, – дея кулади “Ўзбекенгилсаноат” ходими.

Рублнинг қадрсизланиши ортидан Ўзбекистон енгил саноати корхоналари фаолиятининг деярли тўхташи Россиядаги молиявий бўҳроннинг ўзбек иқтисодиётига кўрсатаётган илк салбий таъсири эмас. Аввалроқ, яъни рублнинг нарҳи кескин пасая бошлагач, Россиядан Ўзбекистонга ўзбек мардикорлари томонидан юборлаётган валюта жўнатмаларининг ҳажми ҳам ҳам кескин камайиб кетган эди. Ўз навбатида бу ҳолат, Ўзбекистон қора бозорларида АҚШ долларининг кескин камайиб ва қимматлаб кетишига олиб келганди.

ЎХҲ ахборот бўлими

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

 Ушбу хабарга қолдирилган изоҳлар

( 1 Yorum )

  • Rustam ;

    1)Менимча, иқтисодиёт фанлари номзоди Ислом Каримов ривожланган иқтисодиётни қандай қилиб чўктириш ҳақида диссертация ёқлаган бўлса керак”, — дея кулади “Ўзбекенгилсаноат” ходими

    Каерда екан, уша жасур ходим?

    2) Гап куп, аммо факт йук.

    Маколани ёзган одам журналист эмас, ёзувчи эканлиги куриниб турибди…

    25/12/2014 13:30
Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар